Ўзбекистон Париж битимини имзолади

© Sputnik / Кирилл Ясько / Медиабанкка ўтишНефт билан ифлосланган сувдаги қуш
Нефт билан ифлосланган сувдаги қуш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
19-апрел куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Париж битимини Ўзбекистон имзолашига бағишланган маросим бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимига қўшилди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Жорий йил 19-апрел куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 2015-йил 12-декабрда қабул қилинган Париж битимини Ўзбекистон имзолашига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Орол денгизи ўрнидаги саҳро - Sputnik Ўзбекистон
Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш дастури ишга тушди
Эслатиб ўтамиз, Париж битими иқлим ўзгариши, 2020-йилдан атмосферада буғхона газлари миқдорини камайтириш юзасидан чора-тадбирларни тартибга солиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дастлабки конвенцияси доирасида қабул қилинган ҳужжат ҳисобланади.

Мазкур битим 2015-йил 12-декабрда Парижда бўлиб ўтган Иқлим бўйича конференцияси чоғида Киото протоколининг ривожи сифатида қабул қилинган. Битимдан кўзланган мақсад БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича дастлабки конвенцияси "ҳаётга тадбиқ этилишини фаоллаштириш", хусусан, ҳароратнинг глобал ўсишини Цельсий шкаласи бўйича ўртача 2°C даражадан паст ҳолатда ушлаб туриш ва ҳарорат ўсиши Цельсий шкаласи бўйича 1,5 даражада чекланиши учун саъй-ҳаракатларни ишга солиш билан изоҳланади.

"Битимни мамлакатимиз номидан Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Ғуломов имзолади. Ҳужжатни имзолаш маросимида БМТ томонидан Ташкилот Котибияти Ҳуқуқшунослик бошқармасининг Шартномалар секцияси раҳбари С.Виллалпандо иштирок этди", — дейилади хабарда.

Орол денгизи соҳили - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг қарорига кўра Оролбўйи аҳолисининг яшаш шароити яхшиланади
БМТ вакили ушбу ҳужжатни имзолагани билан Ўзбекистонни қутлади. У иқлим ўзгариши масалалари ҳамиша ташкилотнинг ва жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлишини ҳамда мазкур битимнинг ҳаётга тадбиқ этилиши Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун улкан аҳамият касб этишини таъкидлади.

Маросим чоғида томонлар ҳавога чиқариладиган зарарли чиқиндилар ҳажмини қисқартиришга ҳамда иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорликни мустаҳкамлаш имконини берадиган Париж битими БМТга аъзо давлатлар учун ўзига хос "йўл харитаси" бўлиб хизмат қилишига умид изҳор этди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Париж битимини имзолаган мамлакатлар рўйхатига киритилгани ҳақида ахборот материали тайёрланиб, БМТ Котибияти томонидан ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида тарқатилди. Ҳужжат имзоланганидан сўнг Битимнинг асл нусхаси сақлаш учун мазкур вазифа ижроси ташкилот Бош котиби мутасаддилигида бўлган БМТ Депозитарийсига тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0