https://sputniknews.uz/20210419/putin-iqlim-masalalari-boyicha-sammitida-ishtirok-etadi-18405223.html
Путин иқлим масалалари бўйича саммитда иштирок этади - уни Байден таклиф қилди
Путин иқлим масалалари бўйича саммитда иштирок этади - уни Байден таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин 22 апрел куни иқлим масалалари саммитида нутқ сўзлайди 19.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-19T19:52+0500
2021-04-19T19:52+0500
2021-04-20T00:11+0500
россия
саммит
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17684003_0:0:3013:1694_1920x0_80_0_0_18a02295e0085f03b6dc79163979c549.jpg
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Владимир Путин 22 апрел куни иқлим масалаларига бағишланган саммитда нутқ сўзлайди, деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.Аввалроқ Оқ Уй АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон 22-23 апрел кунлари виртуал форматда ташкил этишни режалаштирган тадбирга 40 нафар давлат етакчиси, шу жумладан россиялик ҳамкасбини таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди."Владимир Путин глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган кенг халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш шароитида Россиянинг ёндашувларини баён қилади", - дейилади нашрда.Саммитни Ер кунида ўтказишни кўзда тутилмоқда. Унда Путиндан ташқари, Хитой, Буюк Британия, Германия, Австралия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Италия, Испания, Мексика, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларнинг етакчилари иштирок этишади.2017 йил июн ойида Дональд Трамп АҚШнинг атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи Париж келишувидан чиқишини эълон қилганди. Жорий йилнинг январ ойида Байден Париж келишувига қайтиш тўғрисида фармон имзолади.
https://sputniknews.uz/20201130/Markaziy-Osi-olimlar-dashatli-ilim-falokati-aida-ogolantirishdi-15508505.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17684003_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_86b7ebacbdfe67cdd8851ddfed2cafa3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, саммит, иқлим ўзгариши
россия, саммит, иқлим ўзгариши
Путин иқлим масалалари бўйича саммитда иштирок этади - уни Байден таклиф қилди
19:52 19.04.2021 (янгиланди: 00:11 20.04.2021) Владимир Путин 22 апрел куни иқлим масалалари саммитида нутқ сўзлайди
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Владимир Путин 22 апрел куни иқлим масалаларига бағишланган саммитда нутқ сўзлайди, деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.
Аввалроқ Оқ Уй АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон 22-23 апрел кунлари виртуал форматда ташкил этишни режалаштирган тадбирга 40 нафар давлат етакчиси, шу жумладан россиялик ҳамкасбини таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.
"Владимир Путин глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган кенг халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш шароитида Россиянинг ёндашувларини баён қилади", - дейилади нашрда.
Саммитни Ер кунида ўтказишни кўзда тутилмоқда. Унда Путиндан ташқари, Хитой, Буюк Британия, Германия, Австралия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Италия, Испания, Мексика, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларнинг етакчилари иштирок этишади.
2017 йил июн ойида Дональд Трамп АҚШнинг атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи Париж келишувидан чиқишини эълон қилганди. Жорий йилнинг январ ойида Байден Париж келишувига қайтиш тўғрисида фармон имзолади.