Европа газ бозори учун жангда АҚШ Россияга ютқазди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Германии
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи “ёрдам ваъда бериш сиёсати” – бошқа-ю, “бозор иқтисоди” – бутунлай бошқа нарса эканини жуда яхши тушуниб олди.
Дунё ОАВлари хабарига кўа, Европа, шу кунларда кузатилаётган глобал энергия кризиси жараёнида, энергетик хавфсизлик борасида фақат ўз имкониятларига ишониши кераклигини тушунган.
Суюлтирилган газ ортилган ва бир вақтлар “Россия газининг муқобили” дейилган юлдузли ва йўл-йўл чизиқли Америка танкерлари энди бу ерларга келмай қўйди. Бошқача қилиб айтганда бир вақтлар америкалик дўстларимиз томонидан дунё ОАВларда пиар қилинган “Сланец революцияси” - мутлақ муваффақиятсизликка учради.
Вазиятга ойдинлик киритиш ва Европа қаерга келиб қолганини тушуниш мақсадида, “Шимолий-оқим-2” қурилиши бошланган вақтдаёқ маълум бўлган рақамларга назар ташлаймиз.
Вывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
"Газпром" Европа омборларига жўнатилаётган газ ҳажмини қисқартирди
Суюлтирилган газнинг Европа бозорига фаол кириб келиши 2018 -2019 йилларгатўғри келди. Ўша вақт АҚШда суюлтирилган газ ҳажми бирданига 100 миллиард метр кубга 840 миллиард метр кубни ташкил қилди.
Айнан шу вақтда ишбилармон АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифиоқи раиси Жан-Клод Юнкер билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Европага суюлтирилган газ импорти 250 миллион кубдан 1,5 миллиардгача кескин ошди. Айнан шу вақтда кўплаб хорижий ва баъзи Россия ОАВлари “Шимолий оқим-2”нинг куни битгани ҳақида мақоллалар ёппасига чиқа бошлади, экспертлар унинг куни битганини башорат қилиа бошлашди.
Дарҳақиқиат, ўша вақтлар кўпчилликка вазият ана шундай тугаши муқаррардек туюлган эди. 2019 йил декабрида АҚШ cуюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйиа янги рекорд ўрнатди. Европа бозорида АҚШ суюлтирилган гази ҳажми 16%га етди. АҚШ газ ташувчи кемалари Грузия, Украина, Испания, Финляндия қирғоқларига тез тез келиб турадиган бўлди. Газнинг асосий истеъмолчилари эса – Британия, Испания, Польша ва Португалия бўлди.
Кейин дунё аренасига коронавирус чиқди ва барча фаолият турлари музлаб қолди. 2020 йилнинг иккинчи чорагидаёқ АҚШдан олиб келинаётган газ ҳажми уч баравар камайиб кетди ва ҳалигача аввалги даражасига қайтгани йўқ. АҚШ ОАВларига ишонадиган бўлсак – энди ҳеч қачон қайтмайди ҳам, чунки бунга ҳатто Вашингтоннинг ўзи ҳам ишонмайди.
Ванкорское нефтегазовое месторождение в Красноярском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Янги нефть васвасаси ёки қора олтин нархи ошишидан Россия қанча фойда олади
COVID-19 тутқичи сал енгиллаганидан сўнг жаҳон иқтисодиёти секин-аста тиклана бошлади ва ҳаммага бирданига энергия манбаалари зарур бўлиб қолди. Шу жойида Европа Иттифоқи “ёрдам бериш га ваъда бериш сиёсати” – бошқа-ю, “бозор иқтисоди” – бутунлай бошқа нарса эканини жуда яхши тушуниб олди.
2020 йилда АҚШ газ суюлтириш заводларида ишлаб чиқилган рекорд миқёсидаги 914 миллиард метр куб газ, ё АҚШнинг ўзида қолди ёки Осиё-Тинч океани ҳудудига йўл олди, чунки бу ерда анъанавий равишда газ нархи анча баланд сотилади. АҚШ ҳукуматининг ўзи газ савдоси билан шуғулланмаса-да, бу иш билан қатор хусусий компаниялар шуғулланади, ҳукумат эса кафолатланган юқори даромад олади.
Европа Иттифоқи сиёсатчилари бамайлихотир ўтириб жуғрофи китобини титкилдашганида Осиё-Тинч океани ҳудудида 58там мамлакат борлигини ва у ерда 5 миллиард аҳоли яшашини англаган бўларди. Асосийси – бу ерда исталган миқдордаги энергия манбааларини ҳазм қилишга қодир бўлган Хитой борлигини кўришар эди. International Energy Agency маълумотига кўпа Пекин 2021 йилда суюлтирилган газ сотиб олиш ҳажмини икки баравар оширди. Шу сабабли дунё бўйлаб барча суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи заводлар маҳсулот ҳажмини ўртача 40%га оширишди.
Бутун Европа Иттифоқи бир йилда 394 миллиард метр куб газ ёқади. Хитойнинг бир ўзи бўлса - 330 миллиард метр куб. Европа бозори бир неча йил давомида деярли бир хил натажа кўрсатган бўлса Хитойнинг газга бўлган талаби илдам тез ошиб бормоқда. Ундан ташқари бу биржаларда Ҳиндистон, Япония Сингапур ҳам борлигини унутмас керак.
К старту готов: завершено строительство газопровода Северный поток – 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Қаршиликларга қарамасдан: “Шимолий оқим-2” қурилиши тўлиқ якунланди
Айнан шу сабабли Европада минг метр куб газ нархи 320 доллар атрофида бўлган бўлса, ОТҲда у 700га чиқиб кетган эли.
Америка нашлари хабарига кўра, бу йил қиш олдиган ЕИнинг ер ости газ омборлари ҳам тўлдирилмаган. Электр нархи эса тобора осмонга чиқиб кетмоқда. Қишда аҳоли учун электр нархи янада қимматроқ бўлади.
Хуллас, Вашингтон ўз ички муаммоларини ҳал қилиш учун ўзининг “Осиё”даги улушини ушлаб туриб, “Газпром”га Европа бозорларини эгаллаб олиш учун имкон яратиб бермоқда. Мана шуларнинг барчаси қувур орқали келган газнинг нафақар ишончли эканини амалда кўрсатмоқда. Фақатгина қувурли газ Европани қутқариб қолади.
Америка Қўшма штатлари тўрт йил давомида Европага босим ўтказиш мумкин бўлган газ дастакларини Россиядан ўз қўлига тортоиб олишга ҳаракат қилди. Лекин маррага яқин қолганда дастакни яна қайтариб Россияга “совға қилди”.
Янгиликлар лентаси
0