Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базаси (РВБ) снайперлари катта калибрли АСВК-М "Корд-М" милтиқлари билан - 2000 метргача ўқ отишни амалга оширишди.
Мутахассисларнинг тайёргарлик даражаси ва энг янги қуролларнинг техник кўрсаткичлари жанубий йўналишдаги қийин вазият ва потенциал таҳдидларга тўлиқ мос келади. Шахсий ва гуруҳли нишонларни яксон қилиш, чарчатиш ва бостириш вазифалари турли масофаларда снайперлар жуфтлиги сифатида бажарилган. Олдиндан снайперлар асосий ва ёлғон позицияларни тайёрлаш ва маскировка қилишни амалга оширдилар, разведка қурилмалари ёрдамида ўқ отиш маълумотларини аниқладилар.
Полигон машғулотларида мутахассислар тактикани ва шахсий кўникмаларинитакомиллаштирмоқда. "Рақиб" карвонига етарлича яқинлашганда, снайперлар автоматик зирҳли машиналарнинг асосий бўлинмаларини тезда ишдан чиқариб, сўнгра жангарилар қўмондонлик штабини йўқ қилиши керак. Кундузи ва тунда кузатиш ва нишонга олиш мосламалари (баллистик калкуляторлар), ернинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, жанговар позицияларнинг маскировка ва яширин ҳаракатига алоҳида эътибор қаратилади.
Эътибор берсак, 12,7 мм калибрли катта “Корд-М” милтиғи билан бундай ҳаракат қилиш осон иш эмас. Полигонмашғулотлар жуда муҳим, чунки Марказий Осиё минтақасида вазият кескинлашуви кузатилмоқда, АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин халқаро террористик ташкилотлар фаоллашмоқда.
Россия марказий ҳарбий округи қўмондони Александр Лапин илгарироқ айтганди: "Толибон”* Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритиши фонида "ИШИД"* ва бошқа халқаро террорчилик ташкилотлари позицияларининг кучайиши айниқса ташвиш уйғотмоқда. Уларнинг Марказий Осиё давлатларининг чегарадош ҳудудларига кириб келиш хавфи кучаймоқда.
Россиялик снайперлар ва 201-РВБнинг бошқа мутахассислари жангарилар билан Панж дарёсининг ўнг қирғоғида, Тоғли Бадахшонда ва бошқа хавотирли жойларда муносиб равишда кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.
Зирҳни тешувчи йиртқич ҳайвон
Конструкторлар Ковров шаҳрида яратилган АСВК-М "Корд-М" - РФ Қуролли Кучлари томонидан қабул қилинган энг узоқ масофали снайпер милтиғи ва дунёдаги энг яхшилардан бири. 12,7 мм калибрли кучли патрон 2 км масофадаги нишонларни тегиш имконини беради, ўқ отувчини оддий ўқотар қуроллардан нишонга олиб бўлмайди.
"Корд-М" милтиғи зирҳли техникани, турли хил техник воситаларни (алоқа) ва рақибнинг ишчи кучини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Бетон ва ғишт деворларини ёриб ўтишга қодир. Рақиб снайперлари билан самарали курашишга, катта ҳудудларни, шунингдек қирғоқни кичик ҳарбий кемалардан ҳимоя қилишни таъминлайди.
Патронсиз ва оптик (ёки тунги) нишонга олгичсиз "Корд -М" массаси тахминан 10 кг (жуда муҳим характеристика), отиш ҳолатидаги узунлиги - 1420 мм (свол узунлиги - 1000 мм).
Ташқи томондан армия снайпер милтиғи Иккинчи Жаҳон урушидаги танкга қарши милтиққа ўхшайди - қуролнинг оғиз (ствол) қисмига тормоз ўрнатилган, бу орқага қайтишни 2,5 баравар камайтиради. Шунга қарамай, технологик жиҳатдан, бу XXI асрнинг беш зарядли инқилобий маҳсулоти (булл-пап механизмларининг схемаси). Милтиқ Россияда 2013 йилда “Ратник” ускунасига ўрнатилган ҳолда фойдаланишга топширилган.
Отиш учун 12,7 × 108 мм калибрли снайпер патронлар ишлатилади. Нишонга олиш масофаси - 2000 метргача (жаҳон рекорди). Тез отиши - дақиқада 10 та ўқ узиш. Ствол ресурси 1000 мм узунликда - 5000 та ўққа қадар. Приклад затилнигида амортизатор билан жиҳозланган, бу снайперга нохуш қайтарилиш сезилмасдан бир неча ўнлаб ўқ отишга имкон беради.
Россия милтиғининг узоққа отишлик ва оғирлиги чет эллик милтиқлардан анча фарқ қилади. Шундай қилиб, Американинг Barrett фирмасининг 12,7 мм М82 милтиғининг оғирлиги тахминан 13 кгни ташкил қилади (энг янги Barrett ХМ500 - 11,8 кг). Британия Accuracy International фирмасининг AS50 снайпер милтиғининг массаси 14,1 кг. Шу билан бирга, М82 ва ХМ500нинг нишонга олиш диапазони 1100 метрдан ошади, AS500 ва AW50 эса 1500 метрга яқин. Оғирлик ва нишонга олиш масофаси снайпер (спецназ қўшинлари) учун жуда муҳимдир.
Етарли даражада мустаҳкам
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси нафақат сўнгги снайпер милтиқлари билан мустаҳкамланди. Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида 201-РВБ кўп сонли замонавий қурол ва ҳарбий техникани, шу жумладан огнемётлар, лазерли бошқариладиган "Корнет" танкга қарши ракета комплексларини, “Верба” зенит-ракета комплексларини, АК-12 Калашников автоматлари, шунингдек 17 БМП-2 пиёда жанговар машинасини олди.
БМП-2М пиёда жанговар машинаси 30 мм тўп ва 7,62 мм пулемёт ПКТМ билан қуролланган. 30 мм 2А42 тўпи ва 7,62 мм коаксиял пулемёт билан бир қаторда 300 ўқ-дорилар билан 30 ммли автоматик граната ва "Корнет" танкга қарши ракета тизими тақдим этилган. БМП-2Мнинг кучли қуролланиши куннинг исталган вақтида самарали ишлатиш мумкин.
Тез орада Тожикистондаги Россия бўлинмалари янада кучли зирҳ билан жиҳозланган 30 та замонавий Т-72 Б3М танклари, унда “Сосна-У” тепловизорли нишонга олиш қурилма, “Акведук” алоқа тизими ва янги двигател ўрнатилган. 2021 йилда олинган РВБдан ташқари, жанговар хусусиятларини яхшиланган юзта зирҳли техника.
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасининг тиббий имкониятлари ўсиб бормоқда ва тез орада бу ерда янги дала шифохоналари, тиббий ва махсус автомобил техникаси пайдо бўлади. Агар керак бўлса, ҳарбий шифокорлар ҳам маҳаллий аҳолига, ҳам афғон қочоқларига ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.
РФ Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко 20 сентябрда Москва Тожикистоннинг мудофаа салоҳиятини - КХШТ доирасида ва икки томонлама асосда янада мустаҳкамлаш ниятида эканлигини тасдиқлади.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти