https://sputniknews.uz/20210811/toliblar-shimoliy-provintsiyalar-poytaxtlarini-egallamoqda-qobul-va-aqsh-javobi-qanday-boladi-20036954.html
Толиблар шимолий провинциялар пойтахтларини эгалламоқда: Қобул ва АҚШ жавоби қандай бўлади
Толиблар шимолий провинциялар пойтахтларини эгалламоқда: Қобул ва АҚШ жавоби қандай бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Толиблар томонидан Афғонистон шимолий провинциялари маъмурий марказларининг катта тезликда эгаллаб олиниши, қўшни Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига... 11.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-11T16:38+0500
2021-08-11T16:38+0500
2021-08-11T16:38+0500
аналитика
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19614716_0:206:2911:1843_1920x0_80_0_0_12b90107d71303635076aed4054bc097.jpg
Уч кун 8-10 август ичида "Толибон"* мамлакат жануби-ғарбидаги Нимроз провинцияси маъмурий марказини ҳисобга олмаганда, бешта шимолий провинциялар - Қундуз, Сари-Пул, Жузжон, Саманган, Балх пойтахтларини эгаллади. Толиблар томонидан "бошидан жудо қилинган" Афғонистоннинг бешта провинцияси харитада битта доғ кўринишига эга, шу билан бирга Жузжон, Балх ва Қундуз Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош.Ҳарбий-диний ҳаракатнинг ёз бошидан буён аксарият провинцияларда ҳукумат кучлари устидан қўли баланд келмоқда, бироқ шундай бўлса-да, Афғонистон шимолидаги муваффақиятлар парадоксал кўринишга эга бўлиб қоляпти. Бу ерда "Толибон"* позициялари марказий ва жанубий провинцияларга қараганда, ҳамиша кучсизроқ бўлган. Толиблар илк марта 1996-2001 йилларда ҳокимият тепасига илк бор келганида, мамлакатнинг бир қисми, Шимолий коалициянинг саъй-ҳаракатлари билан, террорчилар назоратидан четда қолган. Ўша пайтда Панжшер ғорида юз минглаб қочқинлар бор эди, улар етишмовчиликдан азият чекишган (ичимлик суви ва озиқ -овқат маҳсулотлари етарли бўлмаган), лекин ўз уйларида эмас, "Толибон"* ҳукмронлиги остида яшашдан кўра, шундай ҳаётни афзал кўришарди.Ҳукумат кучлари ва экстремистлар ўртасидаги энг шиддатли жанглар 18 провинцияларда, жумладан, Бадахшон, Тахор, Қундуз, Жузжон, Ҳирот, Ҳилманд ва Қандаҳорда кечган. Шу билан бирга, юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган, 57 мингдан ортиқ оилалар ўз уйларини ташлаб кетишган. Қочқинлар Қобулда норозилик намойишини ўтказиб, ҳукумат ва БМТдан ёрдам талаб қилишмоқда. Афғонистон Ислом Республикаси Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб жанговар ҳаракатлар ва толиблар ҳужумидан кейин ўқувчиларнинг 42 фоизи таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган. Ва бу яқинлашиб келаётган "Ислом амирлиги"нинг шунчаки шуълаларидир.Вашингтон томонидан уюштирилган навбатдаги гуманитар фалокат белгиларидан хавотирга тушиб, Вашингтон қўлдан келган ёрдамни бермоқда - у "Толибон" позициялари ва яқин биноларни катта баландликдан бомбардимон қилаётган В-52 стратегик бомбардимончиларини йўллади. Бу сингари тактика сўнгги 20 йил ичида толибларни ўзгартирмади, АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилгандан сўнг эса авиазарбалар умидсизлик ва сиёсий ожизлик кўринишини олмоқда.Ким айбдорВашингтонда Афғонистон йўналишида аниқ ҳаракат режаси йўқ. АҚШ Ҳарбий -ҳаво кучлари ҳали ҳам толибларга қарши авиазарбаларни, асосан, Форс кўрфазидаги Ал- -Удейд авиабазасидан амалга оширмоқда. Шу билан бирга, Пентагон зудлик билан рўй берадиган қулашда ўз афзалликлари - замонавий қуроллар ва сон жиҳатдан устунликка эга бўлган хавфсизлик кучларидан нўноқлик билан фойдаланаётган Қобул "раҳбарияти"нинг ўзи айбдор бўлишига шама қилмоқда.Америкаликлар учун Афғонистонда НАТО стандартлари бўйича, маҳаллий реаллик ва менталитетни ҳисобга олмаган ҳолда кечган йигирма йиллик ҳарбий қурилиш (ўнлаб миллиард долларлик сармоя) самарасиз бўлганини тан олиш қийин. Американинг Defense Priorities таҳлилий маркази директори Бенжамин Фридманнинг сўзларига кўра, ундан The Washington Times нашри иқтибос келтиради, "давлат қурилиши миссияси муваффақиятсизликка учради, ёмон давлат пойдеворида жанговар қобилиятга эга қуролли кучларни қуриш эса деярли имконсиздир".Толиблар афғон шаҳарларини худди компьютер ўйинларидаги сингари - тезкор, минимал йўқотишлар билан эгаллашмоқда. Душман томонидан олиб қўйилган зирҳланган техникадан ҳамда ўзининг махсус бўлинмаларидан ўта моҳирона фойдаланишмоқда. Шу кунларда ҳатто стратегик жиҳатдан муҳим бўлган ва шу вақтгача шиддат билан ўзини ҳимоялаган, "Толибон"нинг энг асосий рақибларидан бири - маршал Абдул-Рашид Дўстум штаби дислокацияси манзили бўлиб хизмат қилган Шеберган провинцияси маркази (Ўзбекистон ва Туркманистон чегаралари яқинида жойлашган) ҳам таслим бўлди.БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистон бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди, бу тадбирни толиблар кўрмасликка олишди. БМТнинг Афғонистон бўйича миссияси раҳбари Дебора Лайонс шаҳар ҳудудларига уюштириладиган ҳужумлар фуқаролар орасида улкан қурбонларга олиб келиши мумкинлиги, мамлакатни "фожиали тарзда ўзаро боғлиқ бўлган инқирозлар занжири" кутаётгани ҳақида огоҳлантирди ва Ислом Амирлигининг қайта тикланиши АҚШ учун номақбул эканлигини қўшимча қилди. Бир вақтнинг ўзида Вашингтон ва Лондон ўз фуқароларини "портлаш" ёқасида турган Афғонистонни зудлик билан тарк этишга чақирди.Гипотетик жиҳатдан, Пентагон ҳали ҳам қайтиши мумкин, лекин аслида бунинг учун пул ҳам, вақт ҳам йўқ. The New York Times, Оқ уйдаги юқори мартабали амалдорига таянган ҳолда, толибларнинг ҳарбий муваффақиятлари АҚШ президенти Жо Байденнинг АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш режаларини ўзгартирмаганини ёзмоқда. Шундай қилиб, Вашингтон Осиё ва Европадаги иттифоқчиларини узил-кесил тақдир ва толиблар ҳукмига қолдирмоқда.Нима қилмоқ керакУзоқ давом этган урушдан сўнг, АҚШ ва НАТО "Толибон"*ни ҳужумлардан ва яқин ғалабадан воз кечишга кўндирмоқчи. Альянскнинг расмий вакили 10 августда: "Толиблар ҳужумларни тўхтатиши ва тинчлик музокараларида ҳалол иштирок этиши керак", деди. Шимолий Атлантика альянси террорчиларни қуролли курашни тўхтатишга чақирган ҳолда, акс ҳолда халқаро ҳамжамият улар ҳокимиятини ҳеч қачон тан олмаслигини айтмоқда.Жуда кмёб, парадоксал соддалик. Толиблар томонидан Қобулнинг иккинчи марта эгалланишига кўп вақт қолмаяпти. Кейин эса Афғонистон ҳудудидан халқаро терроризм Ғарбий Европа йўналишида "кучни проекциялаш"ни бошлайди. Албатта, гиёҳванд моддалар савдоси ҳам ҳеч қаерга кетмайди.Доҳада Россия, Хитой, Покистон, АҚШ ва "Толибон"* иштирокидаги Афғонистон бўйича музокаралари 10 августда бошланган. Музокаралар натижасини олдиндан прогноз қилиш қийин, лекин Афғонистондаги уруш, сўзсиз, давом этади. Мавжуд Ислом Республикасининг ҳукумат тузилмаларига қонунан ўрнаша оладиган, автоматларни ташлаб, қўлга кетмон оладиган, келишувга бораоладиган, "яхши толиблар" ҳақидаги эртакларни фақат масъулиятсиз, ғаразли одамларгина тўқиши мумкин.Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳар эҳтимолга қарши Афғонистон чегаралари яқинида катта кучлар, бронетехника ва зарба берувчи самолётларни жалб этган ҳолда қатор қўшма ҳарбий манёврларни амалга оширдилар. Бундан ташқари, Москва Марказий Осиё мамлакатларига қурол етказиб бериш ҳажмини оширди ва миллий қуролли кучларнинг такомиллаштирилишида фаол кўмак бермоқда.Россия Тожикистондаги 201-ҳарбий базасини сезиларли мустаҳкамлади, арсеналда янги бронетехника, масофаси узайтирилган огнеметлар пайдо бўлди.Кучайтирилган жанговар тайёргарлик сақланиб қолмоқда ва бу уфқда шарпаси кўриниш бераётган ҳаракатлари олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган "Ислом амирлиги" билан эҳтимолий мулоқотга оқилона ёндашувдир.* – РФда таъқиқланган террористик ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210810/rf-va-xxr-strategik-mashqlari-2021--amerikaliklar-va-toliblarga-katta-salom-20015866.html
https://sputniknews.uz/20210805/marshal-dostum-afgonistonga-qaytdi-19960860.html
https://sputniknews.uz/20210810/mashhur-afgon-dala-qomondoni-axmad-shax-masud-tolibon-haqida-nima-degan-edi-20022580.html
https://sputniknews.uz/20210807/aqsh-elchixonasi-amerikaliklarni-afgonistonni-zudlik-bilan-tark-etishga-chaqirdi-19988806.html
https://sputniknews.uz/20210809/tolibon-aqshni-afgon-mojarosiga-aralashmaslikka-chaqirdi-19997124.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19614716_90:0:2821:2048_1920x0_80_0_0_05329ab790a5ace3d18a613227470ceb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
аналитика, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
аналитика, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Толиблар шимолий провинциялар пойтахтларини эгалламоқда: Қобул ва АҚШ жавоби қандай бўлади
Толиблар томонидан Афғонистон шимолий провинциялари маъмурий марказларининг катта тезликда эгаллаб олиниши, қўшни Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид солмоқда, қочқинлар оқимини юзага келтириб, кенг кўламли гуманитар фалокатнинг бошланишинига сабаб бўлмоқда
Уч кун 8-10 август ичида "Толибон"* мамлакат жануби-ғарбидаги Нимроз провинцияси маъмурий марказини ҳисобга олмаганда, бешта шимолий провинциялар - Қундуз, Сари-Пул, Жузжон, Саманган, Балх пойтахтларини эгаллади. Толиблар томонидан "бошидан жудо қилинган" Афғонистоннинг бешта провинцияси харитада битта доғ кўринишига эга, шу билан бирга Жузжон, Балх ва Қундуз Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош.
Ҳарбий-диний ҳаракатнинг ёз бошидан буён аксарият провинцияларда ҳукумат кучлари устидан қўли баланд келмоқда, бироқ шундай бўлса-да, Афғонистон шимолидаги муваффақиятлар парадоксал кўринишга эга бўлиб қоляпти. Бу ерда "Толибон"* позициялари марказий ва жанубий провинцияларга қараганда, ҳамиша кучсизроқ бўлган. Толиблар илк марта 1996-2001 йилларда ҳокимият тепасига илк бор келганида, мамлакатнинг бир қисми, Шимолий коалициянинг саъй-ҳаракатлари билан, террорчилар назоратидан четда қолган. Ўша пайтда Панжшер ғорида юз минглаб қочқинлар бор эди, улар етишмовчиликдан азият чекишган (ичимлик суви ва озиқ -овқат маҳсулотлари етарли бўлмаган), лекин ўз уйларида эмас, "Толибон"* ҳукмронлиги остида яшашдан кўра, шундай ҳаётни афзал кўришарди.
Ҳукумат кучлари ва экстремистлар ўртасидаги энг шиддатли жанглар 18 провинцияларда, жумладан, Бадахшон, Тахор, Қундуз, Жузжон, Ҳирот, Ҳилманд ва Қандаҳорда кечган. Шу билан бирга, юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган, 57 мингдан ортиқ оилалар ўз уйларини ташлаб кетишган. Қочқинлар Қобулда норозилик намойишини ўтказиб, ҳукумат ва БМТдан ёрдам талаб қилишмоқда. Афғонистон Ислом Республикаси Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб жанговар ҳаракатлар ва толиблар ҳужумидан кейин ўқувчиларнинг 42 фоизи таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган. Ва бу яқинлашиб келаётган "Ислом амирлиги"нинг шунчаки шуълаларидир.
Вашингтон томонидан уюштирилган навбатдаги гуманитар фалокат белгиларидан хавотирга тушиб, Вашингтон қўлдан келган ёрдамни бермоқда - у "Толибон" позициялари ва яқин биноларни катта баландликдан бомбардимон қилаётган В-52 стратегик бомбардимончиларини йўллади. Бу сингари тактика сўнгги 20 йил ичида толибларни ўзгартирмади, АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилгандан сўнг эса авиазарбалар умидсизлик ва сиёсий ожизлик кўринишини олмоқда.
Вашингтонда Афғонистон йўналишида аниқ ҳаракат режаси йўқ. АҚШ Ҳарбий -ҳаво кучлари ҳали ҳам толибларга қарши авиазарбаларни, асосан, Форс кўрфазидаги Ал- -Удейд авиабазасидан амалга оширмоқда. Шу билан бирга, Пентагон зудлик билан рўй берадиган қулашда ўз афзалликлари - замонавий қуроллар ва сон жиҳатдан устунликка эга бўлган хавфсизлик кучларидан нўноқлик билан фойдаланаётган Қобул "раҳбарияти"нинг ўзи айбдор бўлишига шама қилмоқда.
Америкаликлар учун Афғонистонда НАТО стандартлари бўйича, маҳаллий реаллик ва менталитетни ҳисобга олмаган ҳолда кечган йигирма йиллик ҳарбий қурилиш (ўнлаб миллиард долларлик сармоя) самарасиз бўлганини тан олиш қийин. Американинг Defense Priorities таҳлилий маркази директори Бенжамин Фридманнинг сўзларига кўра, ундан The Washington Times нашри иқтибос келтиради, "давлат қурилиши миссияси муваффақиятсизликка учради, ёмон давлат пойдеворида жанговар қобилиятга эга қуролли кучларни қуриш эса деярли имконсиздир".
Толиблар афғон шаҳарларини худди компьютер ўйинларидаги сингари - тезкор, минимал йўқотишлар билан эгаллашмоқда. Душман томонидан олиб қўйилган зирҳланган техникадан ҳамда ўзининг махсус бўлинмаларидан ўта моҳирона фойдаланишмоқда. Шу кунларда ҳатто стратегик жиҳатдан муҳим бўлган ва шу вақтгача шиддат билан ўзини ҳимоялаган, "Толибон"нинг энг асосий рақибларидан бири - маршал Абдул-Рашид Дўстум штаби дислокацияси манзили бўлиб хизмат қилган Шеберган провинцияси маркази (Ўзбекистон ва Туркманистон чегаралари яқинида жойлашган) ҳам таслим бўлди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистон бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди, бу тадбирни толиблар кўрмасликка олишди. БМТнинг Афғонистон бўйича миссияси раҳбари Дебора Лайонс шаҳар ҳудудларига уюштириладиган ҳужумлар фуқаролар орасида улкан қурбонларга олиб келиши мумкинлиги, мамлакатни "фожиали тарзда ўзаро боғлиқ бўлган инқирозлар занжири" кутаётгани ҳақида огоҳлантирди ва Ислом Амирлигининг қайта тикланиши АҚШ учун номақбул эканлигини қўшимча қилди. Бир вақтнинг ўзида Вашингтон ва Лондон ўз фуқароларини "портлаш" ёқасида турган Афғонистонни зудлик билан тарк этишга чақирди.
Гипотетик жиҳатдан, Пентагон ҳали ҳам қайтиши мумкин, лекин аслида бунинг учун пул ҳам, вақт ҳам йўқ. The New York Times, Оқ уйдаги юқори мартабали амалдорига таянган ҳолда, толибларнинг ҳарбий муваффақиятлари АҚШ президенти Жо Байденнинг АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш режаларини ўзгартирмаганини ёзмоқда. Шундай қилиб, Вашингтон Осиё ва Европадаги иттифоқчиларини узил-кесил тақдир ва толиблар ҳукмига қолдирмоқда.
Узоқ давом этган урушдан сўнг, АҚШ ва НАТО "Толибон"*ни ҳужумлардан ва яқин ғалабадан воз кечишга кўндирмоқчи. Альянскнинг расмий вакили 10 августда: "Толиблар ҳужумларни тўхтатиши ва тинчлик музокараларида ҳалол иштирок этиши керак", деди. Шимолий Атлантика альянси террорчиларни қуролли курашни тўхтатишга чақирган ҳолда, акс ҳолда халқаро ҳамжамият улар ҳокимиятини ҳеч қачон тан олмаслигини айтмоқда.
Жуда кмёб, парадоксал соддалик. Толиблар томонидан Қобулнинг иккинчи марта эгалланишига кўп вақт қолмаяпти. Кейин эса Афғонистон ҳудудидан халқаро терроризм Ғарбий Европа йўналишида "кучни проекциялаш"ни бошлайди. Албатта, гиёҳванд моддалар савдоси ҳам ҳеч қаерга кетмайди.
Доҳада Россия, Хитой, Покистон, АҚШ ва "Толибон"* иштирокидаги Афғонистон бўйича музокаралари 10 августда бошланган. Музокаралар натижасини олдиндан прогноз қилиш қийин, лекин Афғонистондаги уруш, сўзсиз, давом этади. Мавжуд Ислом Республикасининг ҳукумат тузилмаларига қонунан ўрнаша оладиган, автоматларни ташлаб, қўлга кетмон оладиган, келишувга бораоладиган, "яхши толиблар" ҳақидаги эртакларни фақат масъулиятсиз, ғаразли одамларгина тўқиши мумкин.
Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳар эҳтимолга қарши Афғонистон чегаралари яқинида катта кучлар, бронетехника ва зарба берувчи самолётларни жалб этган ҳолда қатор қўшма ҳарбий манёврларни амалга оширдилар. Бундан ташқари, Москва Марказий Осиё мамлакатларига қурол етказиб бериш ҳажмини оширди ва миллий қуролли кучларнинг такомиллаштирилишида фаол кўмак бермоқда.
Россия Тожикистондаги 201-ҳарбий базасини сезиларли мустаҳкамлади, арсеналда янги бронетехника, масофаси узайтирилган огнеметлар пайдо бўлди.
Кучайтирилган жанговар тайёргарлик сақланиб қолмоқда ва бу уфқда шарпаси кўриниш бераётган ҳаракатлари олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган "Ислом амирлиги" билан эҳтимолий мулоқотга оқилона ёндашувдир.
* – РФда таъқиқланган террористик ташкилот.