Машҳур афғон дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд "Толибон"* ҳақида нима деган эди

© Sputnik / Филипп Прокудин / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Афганистане
Повседневная жизнь в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Салкам 50 йилдан буён урушлардан боши чиқмаётган афғон халқининг бир миллий қаҳрамони бор. Унинг портретлари мамлакатнинг барча уездларида кўриш мумкин, у барча миллат вакиллари ва ёшу-қарининг ҳурмати ва муҳаббатига сазовор бўлган дала қўмондони - Аҳмад Шоҳ Масъуд.
“Панжшер шери” номи билан маҳсур бўлган ушбу қўзғолончи ўқимишли, маданиятли ва одил раҳбар сифатида афғон халқининг эсида қолган.
Қуйида 1997 йилда “Совершенно Секретно” газетаси мухбири Маркеловнинг Аҳмад Шоҳ Масъуд билан ўтказган интервьюсидан бир парча келтирамиз. Ўшанда тажрибали дала қўмондони толибон* ҳаракати ҳақида нима деган эди.
- Толибоннинг ҳукумат бошига келиши Россияга қандай хавф солади?

- Сиз бир нарсани тушунинг, толибон бу шундай куч-ки, у ўзи мустақил оёқда тура олмайди. Бу кучни Покистон афғон ҳукумати бошига олиб келди. Уларнинг мақсади Марказий Осиё ҳудудида ўз манфаатларини ҳимоя қилишдир. Россия учун асосий хавф шундаки – уруш қўшни Тожикистон ҳудудига ҳам тарқалиб кетиши мумкин, - деган эди дала қўмондони 24 йил олдинги интервьюда.

Шунингдек, Аҳмад Шоҳ толибон* Афғонистон президенти Нажибуллони осиб ўлдирганини эсга олиб, уларни ҳаддан ортиқ шафқатсизликда ҳам айблаган эди.
Аҳмад Шоҳ Масъуд ҳақида
У 1953 йилда Панжшер уездида туғилган, миллати – тожик, Қобулдаги француз лицейи ҳамда Абу-Ханифия ислом мактабини битирган, кейинчалик 1973 йилда Қобул Политехника институтига ўқишга кирган, лекин уруш бошланиб қолгани туфайли битиришга улгурмаган. Шундан сўнг у Покистонга қочиб кетади. У ерда у ислом мухолифат отрядларига қўшилади. Орадан 2 йил ўтиб кичик отряд мужоҳидлари билан Афғонистон ҳудудига қайтиб келади.
Маҳаллий шароитларни яхши билиши, стратегик фикрлаш қобилияти туфайли Аҳмад Шоҳ Масъуд қисқа вақт ичида Афғонистон шимолида кенг ҳудудларни эгаллаб олади ва совет аскарларига қарши кураш олиб боради. 1980 йиллар ўрталарига келиб унинг қўл остидаги аскарлар сони 6 мингга етади.
Айрим манбааларда айтилишига кўра, совет ҳарбий қўмондонлиги Аҳмад Шоҳ Масъудга қарши 9та кенг кўламли ҳарбий ҳарбий операциялар ўтказган, лекин уларнинг бирортаси ҳам муваффақият билан тугамаган.
СССР қўшинларини олиб чиқиб кетган вақтида Аҳмад Шоҳ Масъуд Афғонистон шимолидаги энг катта куч бўлган. Ўша вақтлар унинг қўл остида 15 мингга яқин аскар бўлган. Афсонавий дала қўмондони 2001 йилда журналист ниқоби остида келган 2 нафар худкуш террорчи томонидан ўлдирилади.
* - Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0