https://sputniknews.uz/20210809/tolibon-aqshni-afgon-mojarosiga-aralashmaslikka-chaqirdi-19997124.html
"Толибон"* АҚШни афғон можаросига аралашмасликка чақирди
"Толибон"* АҚШни афғон можаросига аралашмасликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Маълумотларга кўра, шанба куни АҚШнинг B-52 Stratofortress бомбардимон самолётлари Жузжон провинцияси пойтахти Шиберганда "Толибон"* бўйлаб авиазарбалар... 09.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-09T08:28+0500
2021-08-09T08:28+0500
2021-08-09T08:28+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/13/19734610_0:167:3047:1881_1920x0_80_0_0_f54868515fc5022bead907a77872fdc0.jpg
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати АҚШни Афғонистонда рўй бераётган ишларга аралашишдан огоҳлантирмоқда, деб баёнот қилди "Ал-Жазира" телеканалига ҳаракат сиёсий офисининг расмий вакили.Маълумотларга кўра, шанба куни АҚШнинг B-52 Stratofortress бомбардимончилари Жузжон провинцияси пойтахти Шиберганда "Толибон"* бўйлаб авиазарбалар берган.Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили Фавод Омоннинг сўзларига кўра, буни оқибатида 200дан зиёд толиблар йўқ қилинган, шунингдек, 100дан ортиқ транспорт воситалари, катта миқдордаги қурол ва қурол захиралари ҳам шу ернинг ўзида йўқотилган.Толиблар сиёсий офиси вакилининг сўзларига кўра, "Афғонистонда ўт очишни тўхтатиш ҳақида ҳеч қандай битим мавжуд эмас". Унинг айтишича, Афғонистонда рўй бераётган воқеаларда "қатор провинцияларда уруш бошлаган" мамлакат ҳукумати айбдор. "Толибон"* ҳаракатлари эса, шунчаки ҳарбийлар томонидан бўлаётган "ҳужумларга муносабатдир", деб таъкидлайди ҳаракат вакили.Сал аввал, якшанба куни, толиблар Қундуз ва Сари-Пул провинциялари устидан назорат ўрнатганликлари ҳақида баёнот бериб чиққан эдилар. Афғонистон ҳукумати эса бу таъкидларни рад этди.Жангарилар шунингдек, мамлакат шимоли-шарқидаги Тоҳар провинциясининг маъмурий маркази Талукан шаҳрини эгаллаб олишгани ҳақида маълум қилдилар.Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" ўртасидаги қарама-қаршиликлар анча йиллардан буён давом этиб келмоқда. Сўнгги ойларда толиблар қишлоқ ва чегара олди ҳудудларининг каттагина қисмини эгаллаб, катта шаҳарларга ҳужумга ўтишни бошлади. Америка қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши фонида зиддият янада кучайди.Россия ТИВ америка қўшинлари мамлакатдан чиқарилишини АҚШнинг Афғонистондаги миссияси мағлубиятга юз тутгани далилидир, дея изоҳлаган эди.2020 йилда Вашингтон ва "Толибон" вакиллари Доҳада 18 йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг биринчи марта тинчлик битимини имзоладилар. У 14 ой ичида хорижий қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш ва асирлар алмашувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади. Бироқ, бу музокаралар бир нечта "директив" учрашувлардан нарига ўтган эмас.*Россияда таъқиқланган террорчилик ташкилоти.
https://sputniknews.uz/20210806/afgon-mudofaa-vazirligi-harbiylar-bir-sutkada-tolibonning-406-jangarisini-yoq-qildi-19975064.html
https://sputniknews.uz/20210727/bu-boshlanishi-yuz-minglab-afgon-qochqinlari-toliblar-hujumi-va-aqsh-bombardimoni-oqibatidir-19834568.html
https://sputniknews.uz/20210807/aqsh-elchixonasi-amerikaliklarni-afgonistonni-zudlik-bilan-tark-etishga-chaqirdi-19988806.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/13/19734610_158:0:2889:2048_1920x0_80_0_0_714422fd43ff89d8514ffa852a745951.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
"Толибон"* АҚШни афғон можаросига аралашмасликка чақирди
Маълумотларга кўра, шанба куни АҚШнинг B-52 Stratofortress бомбардимон самолётлари Жузжон провинцияси пойтахти Шиберганда "Толибон"* бўйлаб авиазарбалар берган.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати АҚШни Афғонистонда рўй бераётган ишларга аралашишдан огоҳлантирмоқда, деб баёнот қилди "Ал-Жазира" телеканалига ҳаракат сиёсий офисининг расмий вакили.
Маълумотларга кўра, шанба куни АҚШнинг B-52 Stratofortress бомбардимончилари Жузжон провинцияси пойтахти Шиберганда "Толибон"* бўйлаб авиазарбалар берган.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили Фавод Омоннинг сўзларига кўра, буни оқибатида 200дан зиёд толиблар йўқ қилинган, шунингдек, 100дан ортиқ транспорт воситалари, катта миқдордаги қурол ва қурол захиралари ҳам шу ернинг ўзида йўқотилган.
Толиблар сиёсий офиси вакилининг сўзларига кўра, "Афғонистонда ўт очишни тўхтатиш ҳақида ҳеч қандай битим мавжуд эмас". Унинг айтишича, Афғонистонда рўй бераётган воқеаларда "қатор провинцияларда уруш бошлаган" мамлакат ҳукумати айбдор. "Толибон"* ҳаракатлари эса, шунчаки ҳарбийлар томонидан бўлаётган "ҳужумларга муносабатдир", деб таъкидлайди ҳаракат вакили.
Сал аввал, якшанба куни, толиблар Қундуз ва Сари-Пул провинциялари устидан назорат ўрнатганликлари ҳақида баёнот бериб чиққан эдилар. Афғонистон ҳукумати эса бу таъкидларни рад этди.
Жангарилар шунингдек, мамлакат шимоли-шарқидаги Тоҳар провинциясининг маъмурий маркази Талукан шаҳрини эгаллаб олишгани ҳақида маълум қилдилар.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" ўртасидаги қарама-қаршиликлар анча йиллардан буён давом этиб келмоқда. Сўнгги ойларда толиблар қишлоқ ва чегара олди ҳудудларининг каттагина қисмини эгаллаб, катта шаҳарларга ҳужумга ўтишни бошлади. Америка қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши фонида зиддият янада кучайди.
Россия ТИВ америка қўшинлари мамлакатдан чиқарилишини АҚШнинг Афғонистондаги миссияси мағлубиятга юз тутгани далилидир, дея изоҳлаган эди.
2020 йилда Вашингтон ва "Толибон" вакиллари Доҳада 18 йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг биринчи марта тинчлик битимини имзоладилар. У 14 ой ичида хорижий қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш ва асирлар алмашувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади. Бироқ, бу музокаралар бир нечта "директив" учрашувлардан нарига ўтган эмас.
*Россияда таъқиқланган террорчилик ташкилоти.