"Бу бошланиши": юз минглаб афғон қочқинлари толиблар ҳужуми ва АҚШ бомбардимони оқибатидир

© Sputnik / Андрей СоломоновАфганские беженцы
Афганские беженцы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон Ислом Республикаси кескин ҳарбий-сиёсий пикировкасини давом эттирмоқда. Можаро томонларнинг бир-бирига зид манфаатлари мамлакатни ва халқни парчалаб ташламоқда.
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Афғонистон шаҳарларини бомбардимон қилмоқда, толиблар ҳужумни кенгайтирмоқда – униси ҳам, буниси ҳам "йўл-йўлакай" тинч аҳолини қириб ташламоқда. Афғон қочқинларнинг Марказий Осиёга оқими тобора ўсиб бормоқда ва Тожикистон 100 минг кишини қабул қилишга тайёр. Афғонистон чегаралари яқинида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия қўшинлари бир қатор кенг кўламли манёвралар учун тўпланишмоқда.
Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари душанба куни Тожикистон билан чегарадан 46 километр масофада жойлашган Талукан яқинидаги толиблар позицияларига зарба берди – 20дан ортиқ жангарилар йўқ қилинди. Жабрланган тинч аҳоли ҳақида хабар берилмаган, бўлса-да бу ҳолат муқаррарлиги шубҳа туғдирмайди.
Люди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
БМТ Афғонистон тинч аҳолиси орасида қурбонлар сони рекорд даражада бўлганини маълум қилди
БМТ Миссияси (UNAMA) таъкидига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида АИРда тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони 5183 кишига (1659 ўлдирилган ва 3254 киши яраланган) етган. Бу 2020 йил январ-июн ойларига нисбатан 47 фоизга кўпдир. Шу билан бир қаторда, ўлдирилган ва яраланганларни 46фоизини аёллар ва болалар, 25фоизини эса ҳукумат кучлари қурбонлариташкил этади.
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари афғон армиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида авиазарбалар сонини оширди. АҚШ генерали Кеннет Маккензи яқин ҳафталарда бомбардимон қилишни давом эттиришни ваъда қилмоқда ва афғон ҳукумати учун "мураккаб синовларни" башорат қилмоқда. Сал аввал Пентагон 21 ва 22 июл кунлари америкаликлар Афғонистонда 4 мартадан кўпроқ авиазарба бергани ҳақида хабар берган эди.
Ўз навбатида, толиблар АҚШ ҲҲКнинг зарбаларини қоралади ва Қандаҳор ҳамда Гилманддаги бомбардимонлар натижасида нафақат жангарилар, балки тинч аҳоли ҳам ҳалок бўлганини таъкидлашди. “Толибон”* уруш давом этадиган тақдирда, "ўз ҳудудларини қатъий ҳимоя қилиш" ва ҳужумкор операцияларни ривожлантириш ниятида.
Урушнинг тугаши ҳеч нимани англатмайди. Нангарҳор, Пактика, Логар, Ғазни, Қандаҳор, Ҳирот, Балх, Жаузжон, Саманган, Сари-Пул, Ҳилманд, Бадахшон, Қундуз ва Бағлон вилоятларида фаол жанговар ҳаракатлар қайд этилган. АИР ҳукумати жангариларнинг тунда ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш мақсадида 34 провинциядан 31тасида комендант соатини эълон қилди.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Толибларни қўшни давлатлар қизиқтирмайди, улар ички можаролар билан банд – РФ ТИВ
Шу билан бирга, Покистон ҳарбий хизматчилари толиблар назорати остида бўлган Афғонистон чегара ҳудудларида эркин ҳаракатланишмоқда, яъни улар толиблар билан ҳамкорлик қилишмоқда. Шарқий Нангарҳор вилояти губернатори Зия-ул-Хақ Амархайил куни кеча ўлдирилган жангарилар орасида 39 покистонлик жасади топилгани ҳақида гапирди.
Сал аввал Sputnik толиблар ҳаракати ривожланишида Исломободнинг алоҳида роли ҳақида хабар берган эди.
Толиблар “амирлик” ватанпарварлари эмас, Покистон ёлланма жангариларидир >>>
Марказий Осиё бўйлаб зарба
Толиблар ўз назоратида бўлганҳудудларни кенгайтиришмоқда. Улар маҳаллий аҳолини даҳшатга солган ҳолда, уларга ўз ҳукмини ўтказмоқда, янгидан босиб олинган ҳудудларнинг аёллари ва болаларига қулдай муносабатда бўлиб келмоқда. Тинч аҳоли янги шафқатсиз қоидалар, мажбурий никоҳ ва вояга етмаган "жиҳодчилар"нинг ёлланишидан кескин хавотирда.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Афғонистон аҳолиси толибларга талаблар билан митингга чиқишди: видео
Жангарилар АҚШ билан ҳамкорлик қилган "хоинларни" қидирмоқда ва йўқ қилмоқда. Олдинроқ Хост провинциясида толиблар судсиз ва терговсиз 32 ёшли таржимон Суҳаил Пардиснинг бошини танасидан жудо қилганди. Йигирма минг афғон таржимонлари АҚШга иммиграция визаларига ариза ташлаганлари бежиздан эмас. The Wall Street Journal газетаси 22 июл куни Вашингтоннинг 35 минг афғон таржимони ва уларнинг оилаларини Қатар ва Қувайтдаги Америка базаларига жойлаштириш режаси ҳақида хабар берди. Бундан кўриниб турибдики, коллаборационистларнинг ҳаммаси ҳам АҚШ визалари ва “араб меҳмондўстлигидан” баҳраманд бўла олмайди.
Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани толиблар "Ал-Қоида”*, Покистоннинг "Жаиш-е-Муҳаммад”*, "Лашкар-е-Тайба” уюшмалари билан яқин алоқаларда бўлиб келаётгани ва мамлакатни террорчилар маконига айлантириш ниятида эканлигини ҳақида айтган эди. Россия ТИВ ушбу позицияга қўшилади. Дарҳақиқат, Афғонистонда ўттизга яқин турли хил террористик уюшмалар фаолият юритмоқда, шу жумладан 10 минг “ИД” жангариси ҳам. “Ал-Қоида”* Афғонистоннинг 15 провинциясида мавжуд. Ушбу "портловчи аралашма" Кобулда қандай ҳукумат бўлишидан – амалдагими ёки тахминан - толиблар ҳукуматими, бундан қатъи назар, тинч аҳолига узоқ муддатли ҳарбий турбулентликни ваъда қилади. Афғонистондаги халқаро терроризм шунчаки йўқ бўлиб кетмайди.
Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Ашраф Ғани айрим қўшни давлатлардан Афғонистон ишларига аралашмасликни сўради
Афғон қочқинлари оқими тобора кўпайиши учун салоҳият жуда катта. Эслатиб ўтаман, 1996-2001 йиллардаги "амирлик" даврида фақатгина толиблар назорати остида бўлмаган Панжшир вилоятида мамлакатнинг "босиб олинган" марказий ва жанубий вилоятларидан 500 мингга яқин қочқин бўлган. Бу одамлар деярли очликдан азият чекар, озиқ-овқат ва сув етишмас, аммо толиблар ҳокимияти бундан ҳам баттар эди. Агар эртага "Ислом амирлиги" томонидан ўз ватанидан сиқиб чиқарилган юз минглаб афғонлар Марказий Осиёда бўлиб қолсалар, чегарадош Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондаги гуманитар инқироз даҳшатли ҳақиқатга айланади.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Имомали Иброхимзоданинг жума кунги баёнотига кўра, республика Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг полигонларида 100 мингдан ортиқ афғон қочқинларини қабул қилиш ва жойлаштиришга тайёр. Бу кўрсаткич реалликка яқин, аммо якуний эмас ва 2021 йил охирига келиб у ўн чандон ортиши мумкин- бу Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига зарба бермай қолмайди. Бундай муаммони ҳал қилиш йўлларини олдиндан ва биргаликда ишлаб чиқиш лозим.
Аччиқни аччиқ кесади
Толиблар қўшни давлатларнинг чегараларини бузмасликка ваъда беришди, аммо Афғонистон шимолидаги жанговар ҳаракатлар ўз қонунларига биноан ривожланиб, барибир Марказий Осиё ҳудудига "ўрмалаб ўтмоқда". Шу боис Россия ва унинг иттифоқчилари бир қатор ҳарбий қарши чораларни кўрмоқдалар. “Толибон”* отрядлари, бошқа террористик уюшмалар сингари, фақат оғир артиллерия тилини яхши тушунадилар.
Стрелки-зенитчики во время второго этапа Всеармейского конкурса по полевой выучке среди подразделений противовоздушной обороны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон афғон чегарасида ҳарбий машғулотлар ўтказади
Афғонистон чегараси яқинида Марказий Осиё ва Россия ҳарбий машғулотлари – превентив чора бўлиб, у Афғонистондаги воқеалар ривожи энг салбий сценарийлар ҳисобга олган ҳолда минтақавий барқарорликни сақлашга хизмат қилади. Россия Қуролли Кучларининг махсус бирлашмалари август ва сентябр ойларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон қўшинлари билан тўққизта қўшма манёврларни ўтказади. Ушбу тайёргарликлар кўламини 2021 йилнинг апрелида бир нечта Россия дивизиялари ва бригадаларинингУкраина чегарасига ўтказилиши билан таққослаш мумкин, яъни гап ўн минглаб ҳарбий хизматчилар ва юзлаб ҳарбий техникалар ҳақида бормоқда.
Россия ва Тожикистон мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Шерали Мирзо 24-июл куни тожик-афғон чегарасидаги вазият ва таҳдидларни зарарсизлантириш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар. Тошкент 23 июлдан бошлаб Жанубий йўналишда мустақил равишда ўқув-машқларни ўтказмоқда ва бу мақсад учун амалдаги армия ва Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари захирасидан чақирилган 230 минггача ҳарбий хизматчиларни жалб қилган.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу на полигоне Донгуз, где проходит основной этап стратегического командно-штабного учения Центр-2019. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Марказий Осиёда “толибонга қарши фронт” ташкил қилиш - Шойгу миссияси
Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базаси бўлинмалари ҳам режали ва режадан ташқари манёврлар вазифаларига ечим топишмоқда.
30 июл-10 август кунлари оралиғида муштарак рус-ўзбек қўшинлари гуруҳи Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида Афғонистон билан чегарада "Марказий Осиё минтақаси давлатларининг ҳудудий яхлитлигини сақлаш вазифаси масалалари”га ечим топади. Россия томонидан Сибир махсус бригадаси ва тинчликпарварлик бўлими ҳарбий хизматчилари, шунингдек Қирғизистондаги Россия бирлашган ҳарбий базасининг Су-25СМ штурмчилари қатнашмоқда.
Деярли бир вақтнинг ўзида Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшинлари 5-10 август кунлари Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида жойлашган Харб-Майдон полигонида аксилтеррор операцияси элементлари устида машғулот ўтказадилар.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Россияни янги зирҳли машиналар билан кучайтирилган ва Сурияда жанговар тажрибасига эга бўлган 201-ҳарбий база қўшинлари (фақат профессионал-контрактниклар) тақдим этади. Аслида, икки республиканинг қўшни вилоятлари ҳудудидаги иккита катта кўп миллатли ҳарбий гуруҳлар ҳамкорликдаги умумий вазифани ҳал қилади, битта фронт бўлиб ҳаракат қилади.
"Толибон"*, "Ал-Қоида"*, "ИД"* ва бошқа террористик уюшмалар отрядлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига кириб келган тақдирда ҳам худди шу тарзда қўшинлар операцияси ўтказилади.
* – РФда таъқиқланган террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0