БМТ Афғонистон тинч аҳолиси орасида қурбонлар сони рекорд даражада бўлганини маълум қилди

© Sputnik / Sayed Zakeria / Медиабанкка ўтишЛюди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула
Люди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистондаги БМТнинг кўмак миссияси тинч фуқаролар орасида қурбонлар сони рекорд даражада бўлганини даъво қилмоқда
ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Афғонистонда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони 2021 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражага етди, айниқса, май ойида, чет эл қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши фонида зўравонлик даражаси кескин ортди, дейилади Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги кўмак миссияси ҳисоботида.
"Тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони 5183 кишини ташкил этди (1659 киши ўлдирилган ва 3254 киши жароҳатланган), бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга кўпдир", дейилади миссия 2021 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича ҳисоботида.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон"* ҳаракати жангарилари ўртасида кураш бормоқда. Толиблар қишлоқ ҳудудларда катта майдонларни эгаллаб, йирик шаҳарларга ҳужумни кучайтирмоқда. Афғонистондаги ностабиллик АҚШ маъмуриятининг 11 сентябрга қадар қўшинларни афғон заминидан чиқаришни ниҳоясига етказиш ваъдалари фонида ошиб бормоқда. 2020 йилда Вашингтон ва "Толибон" вакиллари Дохада 18 йил деганда биринчи марта тинчлик ҳақида битимни имзоладилар. Битим Афғонистондан 14 ой ичида чет эл қўшинлари чиқарилиши ва ўзаро асир алмашинувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини назарда тутади.
* Россия ҳудудида таъқиқланган террористик ташкилот
Янгиликлар лентаси
0