Толибларни қўшни давлатлар қизиқтирмайди, улар ички можаролар билан банд – РФ ТИВ

© AP Photo / Mirwais KhanВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Oбуна бўлиш
Толибларни қўшни давлатлар қизиқтирмайди, улар афғон ҳукуматига қарши кураш билан банд – РФ ТИВ.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. “Толибон”* ҳаракати вакиллари маълум қилишича, толибларни қўшни давлатлар қизиқтирмайди, улар Афғонистон ҳукуматига қарши кураш билан банд. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди. РИА Новости.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Унга кўра, ҳаракат аъзолари ички можаролар билан шуғулланиб, ҳукумат кучларига қарашли ҳудудларини назорат қилишни ўз зиммаларига олишмоқда.
"Уларни қўшни давлатлар қизиқтирмайди, бу ҳақда сўнгги етти йил давомида бизга айтиб келишган", - деди Кабулов.
Унинг таъкидлашича, толиблар қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарани кесиб ўтганлигини тасдиқловчи бирон бир факт келтирилмаган.
Толиблар фақат ички низолар билан шуғулланганига шубҳа қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ, деб таъкидланди ТИВда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракат.
Янгиликлар лентаси
0