https://sputniknews.uz/20210818/ukraina-armiyasi--2021-qurollanish-va-jangovarlik-qobiliyati-20132363.html
Украина армияси – 2021: қуролланиш ва жанговарлик қобилияти
Украина армияси – 2021: қуролланиш ва жанговарлик қобилияти
Sputnik Ўзбекистон
Украина 24 август куни ўзининг ўттиз йиллик мустақиллигини катта тантана, қуруқлик ва денгиздаги ҳарбий парадлар билан нишонлайди. 18.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-18T18:44+0500
2021-08-18T18:44+0500
2021-08-18T18:44+0500
колумнистлар
украина
армия
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/12/20126654_0:193:2959:1857_1920x0_80_0_0_ac0ff111d3d4eb836030b42e00250c78.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Ўттиздан зиёд мамлакатдан келган меҳмонлар украин ҳарбий қурилишига баҳо бериши мумкин.Украина давлати ва Украина армиясини деярли ўттиз йилки Россия ва Россия Қуролли кучларига қарши қилишга уринишмоқда. Украина давлатчилиги ва ҳарбий қурилишнинг бошқа маъноси Ғарб жамоаси кўрмайди, Киевни эса АҚШ ва НАТОнинг геосиёсий ўйинларида Россияга қарши қўғирчоқ деструктив ролини ўйнаш тўлиқ қониқтиради.Украина Мустақиллигининг 30 йиллигига асосан ўз ҳудудида ва учинчи дунё мамлакатларида полиция, жазо бериш операциялари учун мўлжалланган 255 минглик Қуролли кучлари билан етиб келди.Ғарбнинг “Global Firepower ” ҳарбий қудрат рейтинги Украинага дунёдаги 25 ўринни берган – Вьетнам ва Таиланд ўртасида, лекин воқелик Украина Қуролли кучларини (УҚК) АҚШ ва НАТОнинг измидаги разрядга улоқтиради.УҚКнинг кўп йиллик узлукчиз Донбасс кончилари билан отишмалари, украин мутахассисларининг НАТО ҳарбийлари усталаридан таълим олиши қўшинларнинг ўсиб бораётган қудрати ва ҳатто мамлакатнинг альянсга қўшилишига яқинлиги хом хаёлларини келтириб чиқаради.Шу билан бирга украин қуролли кучлари самарали ва жанговар қудратли ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий-ҳаво кучларига эга эмас, қуруқликдаги қўшинлар эса қуролланиш ва шахсий таркибнинг тайёргарлик кўриш даражаси бўйича халқнинг норозилик намойишларини муваффақиятсиз бостиришга уринишга ярайди, холос.Олий ҳарбий қўмондонлик қарор қабул қилиш ва стратегик режалаштиришда мустақил эмас – УҚК Вашингтон ва Брюссель назорати остида. НАТО украин ҳудудидан халқаро машғулотлар ва алоҳида бўлинмаларнинг Россия чегараси яқинида “илғор бўлиши” йўлидан фаол фойдаланмоқда, бироқ Украинани аъзоликка қабул қилишга шошилишмаяпти. Ҳатто аниқ мезон ёки муҳлатларни белгилашмаяпти.Украина, 2014 йилдан буён уриниб келишига қарамасдан, АҚШнинг НАТОдан ташқари асосий иттифоқчиси мақомини олишдан ҳам узоқ.Афтидан, “асосий иттифоқчи” мақоми молиявий нафни ваъда қилади, Киевга дунёдаги энг қўрқинчли “Россия таҳдидидан” америкача ҳимояни кафолат беради.Аммо Афғонистоннинг янги мисоли (2012 йилдан АҚШнинг НАТОдан ташқари асосий иттифоқчиси) ишончли равишда исботлайдики, америкаликлар ва альянс, 300 минг кишилик миллий армияни қуроллантириш ва тайёрлашннг ғарбча стандартлари, катта пул – ҳеч нарсани кафолатламайди. Қўшма Штатлар иттифоқдошларини оғир дамларда сотишга тайёр.Чунончи, 12 украин ҳарбий хизматчиларини толиблар томонидан Афғонистон пойтахти эгаллаб олингандан кейин Кобулдаги базалардан бирида шошилинч эвакуация вақтида ташлаб (унутиб) кетиб бўлишди. у ерда яна бир неча грузин, болгар ва румин ҳарбийлари ташлаб кетилган.Жанговар ожизликУкраина Ҳарбий-ҳаво кучлари Совет армиямидан қолган 42 та қирувчи ва 34 та зарба берувчи вертолётга эга. Учувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва учар қурилмаларнинг техник тайёрлиги уларга, масалан, Донбасс осмонида пайдо бўлишга имкон бермайди. Украин ҳарбий учувчилар жанговар тажрибага эга эмас.УҚК қуруқликдаги қўшинлари паркларда сезиларли зиҳрли техника ва артиллерияга эга: 2430 та танк, 11 400 дан зиёд зиҳрли транспортёр, 3000 га яқин ўзиюрар ва шатакчи артиллерия қурилмалари, 550 та залп билан отадиган реактив тизим.Бу техникаларнинг аксарияти ўтган асрники ва уларни украин корхоналарида модернизация қилишга уринишмоқда.Украина мудофаа қудратининг энг заиф бўғини – Ҳарбий-денгиз кучлари – ўнтача патруль ва артиллерия катер, “жажжи флот”дан ташкил топган. Хорижлик сузиш воситалари деярли қуролсиз ҳолатда ётибди.Шу билан бирга айрим экспертлар айтишяпдики: “Ўлик нарсанинг ўлиши мумкин эмас”, “чивин чақишлар”, диверсия, провокация ва жанжаллар учун катерлар ярайди. Асосийси, ҳарбий-днгиз “антиквариат” уни албатта тутиб оладиган ёки “ёмон руслар” чўктириб юборадиган ерларга етиб боришида.Эҳтимол, бундан кейин Европа “Шимолий оқим-2”ни ўчириб қўяди ва “тажовузкор мамлакат” устидан “зафар” қучилади. Таъкидлаш жоизки, Қора денгиздаги Россиянинг фақат битта “Москва” ракета крейсери бир залп билан бутун Украина ҳарбий-денгиз кучларини чўктириб юбориши мумкин, НАТо флотини ҳам унинг ортидан равона қилиши мумкин. Қора денгизда Россиянинг ҳарбий-денгиз устуворлиги равшан ва шубҳага ҳожат йўқ.Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, Украинадаги совет ҳарбий-денгиз мероси сотиб бўлинган ёки 2014 йилгача “ўлдирилган”.Украинанинг очиқ-ойдин ҳарбий ожизлиги кўриниб турганда Олий Рада 2014 йил декабрида давлатнинг блокдан ташқари мақомидан воз кечиб, икки қонунга ўзгартириш киритди. 2019 йилда эса украин парламенти мамлакатнинг НАТО сари боришини конститутцион равишда маъқуллади. Мустақил Украина альянснинг кенгайтирилган имкониятларга эга олтинчи ҳамкор давлатга айланди.Ҳаммаси сотувга қўйилганУкраина СССРдан мерос сифатида яхши қўшнилар ҳамда миллий мудофаа қурилиши учун бошланғич имкониятларни олди: 980 минг нафаргача ҳарбий хизматчилар, 10 мингта зирҳли транспортёр ва БМП, 20 мингта турли артиллерия тизимлари, 1100 дан зиёд жанговар самолёт ва 400 та вертолёт, 350 тагача Қора денгиз флотининг кемалари.14 та мотоўқчи дивизияси, тўртта танк ва учта артиллерия дивизияси, битта махсус бўлинма бригадаси, саккизта артиллерия бригадаси, алоҳида армия ва тўққизта ПВО бригадаси, учта ҳаво армияси, еттита вертолёт полки. Бари қуриб бўлинганди, асосийси – йўқотмаслик.Аввалига УҚК сони беш бараварга қисқарди. Миллий армияда хизматни ўташга хоҳиш билдирганлардан 1990 йиллар бошиларида Россия билан жанг қилишга тайёрликлари ҳақида сўрашган (УҚКни “ишончсиз” зобитлардан тозалашган).Мустақилликнинг биринчи ўн йиллигида Киев совет қуролларини Осиё ва Африка мамлакатларига пуллади. Натижада авиация, ракета қўшинларини тўлиқ қўлдан бой беришга бир баҳя қолди.2005 йилда Украина қурол-яроқ экспорти бўйича дунё етакчиларидан бири бўлди. Украинанинг мингларча жанговар техникаси изсиз йўқолди ва Стокголм дунё муаммоларини ўрганиш институти ва Стратегик тадқиқотлар халқаро институтининг ҳисоботларидан ўрин олмади.УҚК 2010 йилга келиб танкларнинг учдан икки қисми, зиҳрли машиналар ва артиллерия тизимининг ярмини йўқотди. Пуллар қаёққа кетди – маълум эмас. Украина 1991 йилдан 2015 йилгача 75 та Saxon зирҳли машиналари, саккизта Spartan броневик ва қуриб битказилмаган корвет 58250 лойиҳаси учун қуролланишга эга бўлди, холос.2014 йилги галдаги “майданни” Украина сафдаги 700 та танк ва сақлаш базаларидаги 1445 та танк, 2189 та жанговар машина, 1421 та артиллерия тизими, 206 та вертолёт ва 326 та самолёт билан кутиб олди.Кейин Донбассда УҚК 300 та танк, зирҳли машиналарнинг ярмидан кўпа, артиллерия тизимларининг деярли 50 фоизини йўқотди. Бу фақат расмий маълумотлар. International Institute for Strategic Studies Military Balance таҳлилий агентлик маълумотларига кўра, йўқотишдан бундан жуда кўп.Ўттиз йиллик суст кетаётган ҳарбий-сиёсий фалокатни мустақил Украинага қарши “Россия агрессияси” билан тушунтиришнинг имкони йўқ. Зотан бу давлатчилик инқирози.Украин мудофаа-саноат мажмуасининг даражасидан тўлиқ йўқ қилинган ҳарбий кемасозлик далолат беради. Совет даври вақтида Николай заводида мунтазам авиаташувчи крейсерлар қуриларди. Артиллерия тизимлари, вертолётлар, қирувчилар, ҳужумчи самолёт, ПВО тизимлари ва алоқа билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмаяпти.Украина жанговар самолётларни “миниб адо қилмоқда”, келажакда эса фақат НАТО мамлакатларининг “секон хендида” учишни ният қилмоқда. Мустақил Украинанинг ҳарбий саноати ҳатто советча ўқотар қурол ўқларини ишлаб чиқишни ўргана олмади, янги жиддий ишламалар ҳақида гапиришга йўл бўлсин.НАТО инвестициялари ёмғир ёғдира олмайди. 2014 йилдан сўнг бир неча йил Украина яширинча ва махфий равишда хорижий ҳамкорларидан “УҚКни мустаҳкамлаш учун” бир дунё қурол ва миллиард долларлар олди. Қуроллар қандайдир Украинани транзит билан четлаб ўтди, савдо-сотиқнинг эски схемасига кўра Осиё ва Африка мамлакатларида янги эгаларини топди. Нақд пуллар гум бўлди.Киев раҳбариятининг 2021 йил 24 август куни “мутлақо янги армия” тузилгани ҳақидаги эҳтимолий байрамона баёнотлари рақамлар ёки фактлар билан исботланмайди. Шодиёна “Европани Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш” ҳақидаги шомонлик қилиш галдаги кулгуга сабаб бўлади – УҚК “ҳар қандай тажовузкорга қарши туришга” қодир эмас. Энг асосийси эса бундай халққа қарши ва антирус армияда хизмат қилишни хоҳловчи Украина фуқаролари камайгандан камайиб бормоқда.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210817/kimning-loyihasi-edi--ukrainadagi-davlat-tontarishi-sababi-yanukovich-nigohida-20112806.html
https://sputniknews.uz/20210817/kimning-loyihasi-edi--ukrainadagi-davlat-tontarishi-sababi-yanukovich-nigohida-20112806.html
https://sputniknews.uz/20210722/ukraina-endi-jim-boladi-bayden-va-merkel-shimoliy-oqim-haqida-kelishib-olishdi-19789003.html
https://sputniknews.uz/20210610/qorqinchli-stsenariy-bor-garb-nega-ukrainaga-qoshin-tortib-kelmoqda-19198430.html
https://sputniknews.uz/20210428/bu-javelinlardan-jiddiyroq-aqsh-ukrainaga-yangi-qurol-beradi-18539126.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/12/20126654_113:0:2844:2048_1920x0_80_0_0_1892d530b5f782134d3d5c49fc4239d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, украина, армия, нато
колумнистлар, украина, армия, нато
Украина армияси – 2021: қуролланиш ва жанговарлик қобилияти
Украина 24 август куни ўзининг ўттиз йиллик мустақиллигини катта тантана, қуруқлик ва денгиздаги ҳарбий парадлар билан нишонлайди.
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Ўттиздан зиёд мамлакатдан келган меҳмонлар украин ҳарбий қурилишига баҳо бериши мумкин.
Украина давлати ва Украина армиясини деярли ўттиз йилки Россия ва Россия Қуролли кучларига қарши қилишга уринишмоқда. Украина давлатчилиги ва ҳарбий қурилишнинг бошқа маъноси Ғарб жамоаси кўрмайди, Киевни эса АҚШ ва НАТОнинг геосиёсий ўйинларида Россияга қарши қўғирчоқ деструктив ролини ўйнаш тўлиқ қониқтиради.
Украина Мустақиллигининг 30 йиллигига асосан ўз ҳудудида ва учинчи дунё мамлакатларида полиция, жазо бериш операциялари учун мўлжалланган 255 минглик Қуролли кучлари билан етиб келди.
Ғарбнинг “Global Firepower ” ҳарбий қудрат рейтинги Украинага дунёдаги 25 ўринни берган – Вьетнам ва Таиланд ўртасида, лекин воқелик Украина Қуролли кучларини (УҚК) АҚШ ва НАТОнинг измидаги разрядга улоқтиради.
УҚКнинг кўп йиллик узлукчиз Донбасс кончилари билан отишмалари, украин мутахассисларининг НАТО ҳарбийлари усталаридан таълим олиши қўшинларнинг ўсиб бораётган қудрати ва ҳатто мамлакатнинг альянсга қўшилишига яқинлиги хом хаёлларини келтириб чиқаради.
Шу билан бирга украин қуролли кучлари самарали ва жанговар қудратли ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий-ҳаво кучларига эга эмас, қуруқликдаги қўшинлар эса қуролланиш ва шахсий таркибнинг тайёргарлик кўриш даражаси бўйича халқнинг норозилик намойишларини муваффақиятсиз бостиришга уринишга ярайди, холос.
Олий ҳарбий қўмондонлик қарор қабул қилиш ва стратегик режалаштиришда мустақил эмас – УҚК Вашингтон ва Брюссель назорати остида. НАТО украин ҳудудидан халқаро машғулотлар ва алоҳида бўлинмаларнинг Россия чегараси яқинида “илғор бўлиши” йўлидан фаол фойдаланмоқда, бироқ Украинани аъзоликка қабул қилишга шошилишмаяпти. Ҳатто аниқ мезон ёки муҳлатларни белгилашмаяпти.
Украина, 2014 йилдан буён уриниб келишига қарамасдан, АҚШнинг НАТОдан ташқари асосий иттифоқчиси мақомини олишдан ҳам узоқ.
Афтидан, “асосий иттифоқчи” мақоми молиявий нафни ваъда қилади, Киевга дунёдаги энг қўрқинчли “Россия таҳдидидан” америкача ҳимояни кафолат беради.
Аммо Афғонистоннинг янги мисоли (2012 йилдан АҚШнинг НАТОдан ташқари асосий иттифоқчиси) ишончли равишда исботлайдики, америкаликлар ва альянс, 300 минг кишилик миллий армияни қуроллантириш ва тайёрлашннг ғарбча стандартлари, катта пул – ҳеч нарсани кафолатламайди. Қўшма Штатлар иттифоқдошларини оғир дамларда сотишга тайёр.
Чунончи, 12 украин ҳарбий хизматчиларини толиблар томонидан Афғонистон пойтахти эгаллаб олингандан кейин Кобулдаги базалардан бирида шошилинч эвакуация вақтида ташлаб (унутиб) кетиб бўлишди. у ерда яна бир неча грузин, болгар ва румин ҳарбийлари ташлаб кетилган.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари Совет армиямидан қолган 42 та қирувчи ва 34 та зарба берувчи вертолётга эга. Учувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва учар қурилмаларнинг техник тайёрлиги уларга, масалан, Донбасс осмонида пайдо бўлишга имкон бермайди. Украин ҳарбий учувчилар жанговар тажрибага эга эмас.
УҚК қуруқликдаги қўшинлари паркларда сезиларли зиҳрли техника ва артиллерияга эга: 2430 та танк, 11 400 дан зиёд зиҳрли транспортёр, 3000 га яқин ўзиюрар ва шатакчи артиллерия қурилмалари, 550 та залп билан отадиган реактив тизим.
Бу техникаларнинг аксарияти ўтган асрники ва уларни украин корхоналарида модернизация қилишга уринишмоқда.
Украина мудофаа қудратининг энг заиф бўғини – Ҳарбий-денгиз кучлари – ўнтача патруль ва артиллерия катер, “жажжи флот”дан ташкил топган. Хорижлик сузиш воситалари деярли қуролсиз ҳолатда ётибди.
Шу билан бирга айрим экспертлар айтишяпдики: “Ўлик нарсанинг ўлиши мумкин эмас”, “чивин чақишлар”, диверсия, провокация ва жанжаллар учун катерлар ярайди. Асосийси, ҳарбий-днгиз “антиквариат” уни албатта тутиб оладиган ёки “ёмон руслар” чўктириб юборадиган ерларга етиб боришида.
Эҳтимол, бундан кейин Европа “Шимолий оқим-2”ни ўчириб қўяди ва “тажовузкор мамлакат” устидан “зафар” қучилади. Таъкидлаш жоизки, Қора денгиздаги Россиянинг фақат битта “Москва” ракета крейсери бир залп билан бутун Украина ҳарбий-денгиз кучларини чўктириб юбориши мумкин, НАТо флотини ҳам унинг ортидан равона қилиши мумкин. Қора денгизда Россиянинг ҳарбий-денгиз устуворлиги равшан ва шубҳага ҳожат йўқ.
Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, Украинадаги совет ҳарбий-денгиз мероси сотиб бўлинган ёки 2014 йилгача “ўлдирилган”.
Украинанинг очиқ-ойдин ҳарбий ожизлиги кўриниб турганда Олий Рада 2014 йил декабрида давлатнинг блокдан ташқари мақомидан воз кечиб, икки қонунга ўзгартириш киритди. 2019 йилда эса украин парламенти мамлакатнинг НАТО сари боришини конститутцион равишда маъқуллади. Мустақил Украина альянснинг кенгайтирилган имкониятларга эга олтинчи ҳамкор давлатга айланди.
Украина СССРдан мерос сифатида яхши қўшнилар ҳамда миллий мудофаа қурилиши учун бошланғич имкониятларни олди: 980 минг нафаргача ҳарбий хизматчилар, 10 мингта зирҳли транспортёр ва БМП, 20 мингта турли артиллерия тизимлари, 1100 дан зиёд жанговар самолёт ва 400 та вертолёт, 350 тагача Қора денгиз флотининг кемалари.
14 та мотоўқчи дивизияси, тўртта танк ва учта артиллерия дивизияси, битта махсус бўлинма бригадаси, саккизта артиллерия бригадаси, алоҳида армия ва тўққизта ПВО бригадаси, учта ҳаво армияси, еттита вертолёт полки. Бари қуриб бўлинганди, асосийси – йўқотмаслик.
Аввалига УҚК сони беш бараварга қисқарди. Миллий армияда хизматни ўташга хоҳиш билдирганлардан 1990 йиллар бошиларида Россия билан жанг қилишга тайёрликлари ҳақида сўрашган (УҚКни “ишончсиз” зобитлардан тозалашган).
Мустақилликнинг биринчи ўн йиллигида Киев совет қуролларини Осиё ва Африка мамлакатларига пуллади. Натижада авиация, ракета қўшинларини тўлиқ қўлдан бой беришга бир баҳя қолди.
2005 йилда Украина қурол-яроқ экспорти бўйича дунё етакчиларидан бири бўлди. Украинанинг мингларча жанговар техникаси изсиз йўқолди ва Стокголм дунё муаммоларини ўрганиш институти ва Стратегик тадқиқотлар халқаро институтининг ҳисоботларидан ўрин олмади.
УҚК 2010 йилга келиб танкларнинг учдан икки қисми, зиҳрли машиналар ва артиллерия тизимининг ярмини йўқотди. Пуллар қаёққа кетди – маълум эмас. Украина 1991 йилдан 2015 йилгача 75 та Saxon зирҳли машиналари, саккизта Spartan броневик ва қуриб битказилмаган корвет 58250 лойиҳаси учун қуролланишга эга бўлди, холос.
2014 йилги галдаги “майданни” Украина сафдаги 700 та танк ва сақлаш базаларидаги 1445 та танк, 2189 та жанговар машина, 1421 та артиллерия тизими, 206 та вертолёт ва 326 та самолёт билан кутиб олди.
Кейин Донбассда УҚК 300 та танк, зирҳли машиналарнинг ярмидан кўпа, артиллерия тизимларининг деярли 50 фоизини йўқотди. Бу фақат расмий маълумотлар. International Institute for Strategic Studies Military Balance таҳлилий агентлик маълумотларига кўра, йўқотишдан бундан жуда кўп.
Ўттиз йиллик суст кетаётган ҳарбий-сиёсий фалокатни мустақил Украинага қарши “Россия агрессияси” билан тушунтиришнинг имкони йўқ. Зотан бу давлатчилик инқирози.
Украин мудофаа-саноат мажмуасининг даражасидан тўлиқ йўқ қилинган ҳарбий кемасозлик далолат беради. Совет даври вақтида Николай заводида мунтазам авиаташувчи крейсерлар қуриларди. Артиллерия тизимлари, вертолётлар, қирувчилар, ҳужумчи самолёт, ПВО тизимлари ва алоқа билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмаяпти.
Украина жанговар самолётларни “миниб адо қилмоқда”, келажакда эса фақат НАТО мамлакатларининг “секон хендида” учишни ният қилмоқда. Мустақил Украинанинг ҳарбий саноати ҳатто советча ўқотар қурол ўқларини ишлаб чиқишни ўргана олмади, янги жиддий ишламалар ҳақида гапиришга йўл бўлсин.
НАТО инвестициялари ёмғир ёғдира олмайди. 2014 йилдан сўнг бир неча йил Украина яширинча ва махфий равишда хорижий ҳамкорларидан “УҚКни мустаҳкамлаш учун” бир дунё қурол ва миллиард долларлар олди. Қуроллар қандайдир Украинани транзит билан четлаб ўтди, савдо-сотиқнинг эски схемасига кўра Осиё ва Африка мамлакатларида янги эгаларини топди. Нақд пуллар гум бўлди.
Киев раҳбариятининг 2021 йил 24 август куни “мутлақо янги армия” тузилгани ҳақидаги эҳтимолий байрамона баёнотлари рақамлар ёки фактлар билан исботланмайди. Шодиёна “Европани Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш” ҳақидаги шомонлик қилиш галдаги кулгуга сабаб бўлади – УҚК “ҳар қандай тажовузкорга қарши туришга” қодир эмас. Энг асосийси эса бундай халққа қарши ва антирус армияда хизмат қилишни хоҳловчи Украина фуқаролари камайгандан камайиб бормоқда.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти