https://sputniknews.uz/20210922/toliblarni-afgonistondagi-ichki-va-tashqi-hokimiyati-mo-davlatlari-nega-hushyor-bolsin-20609941.html
Толибларни Афғонистондаги ички ва ташқи ҳокимияти: МО давлатлари нега ҳушёр бўлсин
Толибларни Афғонистондаги ички ва ташқи ҳокимияти: МО давлатлари нега ҳушёр бўлсин
Sputnik Ўзбекистон
Тинчлик тарафдори эканликлари ҳақидаги ваъдаларга қарамай, Афғонистоннинг янги ҳукумати Марказий Осиё давлатлари раҳбарларида ишонч уйғота олмаяпти, Афғонистон... 22.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-22T19:44+0500
2021-09-22T19:44+0500
2021-09-22T19:44+0500
аналитика
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/10/20089465_0:72:2941:1726_1920x0_80_0_0_a7217e1fb8f2fcf6a9f37bcd28c9ce78.jpg
Мужоҳидлар томонидан Покистон махсус хизмати раҳнамолигида ташкил топган ва аллақандай араб жамғармалари маблағларига қуролланган "Толибон"* ҳаракати Россия ва унинг минтақавий иттифоқчиларининг мафкуравий, ҳарбий ва концептуал рақиби эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Шу билан бирга "бегона” толиблар Афғонистоннинг 40 миллионли аҳолисини катта қисмини қарашлари, манфаатлари ва иродасини ифода этмай, 80 та миллат ва элатлардан ташкил топган афғон халқини уруш ва зўравонликка маҳкум этмоқда.Август ойида "Толибон"* Афғонистоннинг қарийб барча ҳудудларида ҳокимиятни қўлга олди, ҳаракат "cиёсий офиси" Доҳа шаҳридан Қандаҳорга кўчиб ўтди, ва ҳатто афғон халқининг ёрқин келажаги ҳақидаги сиёсий дастури ҳам эълон қилинди – мамлакат ўз келажагини наркотикларсиз ва АҚШнинг ҳарбий аралашувисиз тасаввур қилмоқда.Аммо бу БМТ, жаҳон давлатлари ва афғон халқининг аксарияти учун ташкилотнинг террорчилик моҳиятини ўзгартирган эмас. Толибларнинг "янги тартиботи" Афғонистон аҳолисига йиллар давомида чўзиладиган кескин репрессияларни, Марказий Осиё давлатларига эса - узоқ муддатли ҳарбий-сиёсий силкинишларни кафолатлайди."Яхши толиблар" деган тушунча йўқ ва жангарилар ҳар куни ўз ҳаракатлари билан буни исботлашмоқда – жумладан, улар болалар аттракционларига ўт қўймоқда, Афғонистоннинг Нангарҳор ва Кунар вилоятларида Миллий байроқ шарафига ўтказилган митингларни ўққа тутмоқда, "хулқ-атвор" қоидаларини бузган аёлларни ўлдирмоқда, Ҳирот, Жалолобод ва Қобул шаҳарларида журналистларни калтакламоқда, махсус сканерлар ёрдамида ўзларининг сиёсий рақиблари, яъни амалдорлар ва ҳарбийларни излаб, қўлга олмоқда, шунингдек, "душманлар рўйхатига" тушган шахсларнинг қариндошларини асир олиб, ўлдирмоқда.Бир вақтнинг ўзида толиблар ташқи дунё учун ўзларини сиёсий жиҳатдан тўғри ҳукумат сифатида кўрсатиб, халқаро ташкилотлардан Афғонистонни тиклашга ёрдам сўрамоқда.Ҳозирча фақат сўрашмоқда, бироқ талаб қилишлари ёки (амалда) Қобул аэропортидаги бир неча минг асир олинганларга алишишлари ҳам мумкин. Америкаликлар саноқли кунларда ўн саккиз минг афғон муҳожирларини самолётлар олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлдилар, аммо бу сон "амирликдан" учиб кетиш ниятида бўлганлар учун “денгиздан бир томчи”дай гап. Пентагон соатига битта авиақатновни амалга ошириш қудратига эга, рақамларда бу суткасига тўққиз минг одамни чиқариб кетиш дегани.Boeing C-17 Globemaster ҳарбий самолёти уч юз кишига мўлжалланган, лекин бортига олти юз кишини ҳам сиғдира олади. Бироқ, муҳожирларнинг ҳаммаси ҳам Қобул аэропортигача етиб бориши мушкул, сабаби "Толибон"* назорат пунктларида"ватанпарвар бўлмаган" шахсларни тўхтатиб, калтакламоқда.АҚШнинг бир нечта "Super Hornet" қирувчи самолётлари "Ronald Reagan" (Араб денгизи) авиаташувчиси бортидан туриб Афғонистон пойтахти устида транспорт оқимларини пана қилмоқда, шундай бўлса-да, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ерда ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаяпти. Аммо, келажакда Қобул осмонида Америка ва толиблар авиацияси ўртасида ҳаво жанглари рўй бериши эҳтимоли йўқ эмас.Қарама-қаршилик салоҳиятиҲамма ҳам қочмаяпти. Панжшер вилояти навбатдаги бор афғон Вандеясига айланди.Халқ қаршилигига мамлакат шимолидаги жуда обрўли етакчилар – кичик Аҳмад Маъсуд, маршал Абдул Рашид Дўстум, вице-президент Амрулло Солиҳ (панжшерлик тожиклардан, Аҳмад Шоҳ Маъсуд қўмондонлиги остида жанг қилган) ва Балхнинг собиқ губернатори Атто Муҳаммади Нур етакчилик қилди. Жуда тажрибали ва бадавлат одамлар, бу ҳарбий ҳаракатлар учун энг муҳим жиҳатлардан бири.Панжшер олмослари ва қимматбаҳо тошлар конлари Аҳмад Шоҳ Маъсуд қўшинларига зарур бўлган қурол-аслаҳаларни етказиб берилишини таъминлаган эди, энди эса кичик Аҳмад Маъсудга ҳам асқотади. Урушнинг ҳар бир куни катта маблағларни талаб қилади, шунга қарамай, Аҳмад Маъсуднинг яқинда Ғарб давлатларига қилган мурожаати мақсади - фақат ёрдам сўраш эмас, балки: "Амирликни тан олишга шошилманг, толиблар ғалабаси ҳали аниқ эмас", деган мазмундаги бир сигнал эди. Мана, Афғонистоннинг қочоқ статусини олган собиқ президенти Ашраф Ғани ҳам биргаликда курашиш учун қайтиб келиш ниятини билдирган.Панжшер - "Толибон"* на 1996-2001 йилларда, на 2021-йилда эгаллашга муваффақ бўлмаган ягона провинциядир. Эслатмоқчиман, бундан аввал ҳам, 1979-1989 йилларда Афғонистон Демократик Республикаси ҳукумат кучлари ҳатто Совет қўшинлари (стратегик авиация) томонидан жиддий қўллаб-қувватланишига қарамасдан, Панжшер дараси устидан назорат ўрната олмаган.Бунда муаммо, халқ қаршилиги ҳаракати ўтиш қийин бўлган баланд қояларга, моҳир жангчиларга ва узоқ вақт уруш олиб боришга етадиган зарур қурол-аслаҳаларга эгалигида ҳам эмас. Толиблар ўзлари ҳукмронлик ўрнатган ҳудудларда оддий аҳоли устидан кулиб, мағрур афғон халқига қарши репрессияларни авж олдирган - яъни уларнинг ўзлари ўзларига қарши бўлган одамлар отрядларини шакллантирмоқда ва уларнинг тобора ғазаб отига минишларига сабабчи бўлмоқда.Бошқа томондан, "инқилобчилар"нинг мамлакатда нормал иқтисодиётни ташкил қилиш борасида нўноқлиги (охирги 20 йил давомида толиблар карра-каррани ёд олмаган, балки қуроллардан ўқ отишни машқ қилган) яна бир катта муаммога айланмоқда. Ҳаракатга Халқаро валюта фонди ресурсларидан фойдаланиш тақиқланган. АҚШ Афғонистон Марказий банки заҳираларини музлатиб қўйди, бу эса 9 миллиард доллардан кўп маблағ дегани.Юқорида айтиб ўтилган араб жамғармалари 100 минг кишилик "Толибон"* уюшмасини қўллаб-қувватлаши мумкин эди, лекин ҳатто энг бой шайхлар ҳам 40 миллион аҳолига эга Афғонистонни таъминлашга қодирмас.Яқинлашиб келаётган гуманитар фалокат оммавий норозиликларга ва янги фуқаролик урушига олиб келиши муқаррар.Афғонистон ҳудудидаги бу каби фалокатлар қўшни Марказий Осиё мамлакатларида қочқинлар оқими кескин кўпайиши ва чегараларда қуролли ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин.Ўнг қирғоқдаАфғонистон ҲҲКнинг икки юзта жанговар самолёт ва вертолётларининг қарийб 25 фоизи бир ҳафта ичида Ислом Республикасидан ташқарига, асосан Амударёнинг ўнг қирғоғига учиб кетди. Ўзбекистон ҳукумати расмий вакили “Air Force Magazine” журналига берган интервьюсида 22 самолёт, 24 вертолёт ва 585 афғон ҳарбийлари ҳаво орқали Ўзбекистонга қочганини тасдиқлаган.Афғонистон ҳудудидаги йигирмата террорчилик ташкилоти жангарилари ҳам худди шундай ҳаракатланишлари мумкин. Қолган (аэродромларда ташлаб кетилган) учар аппаратлар қаерда ва кимларнинг қўлида экани номаълум. Ва умуман олганда, АҚШ америка қуролларидан қанчаси террорчилар қўлига ўтгани ҳақида ҳисоб юритишга қодир эмас, бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслахатчиси Жейк Салливан шу кунларда маълум қилган.Афғонистоннинг стратегик беқарорлиги - жиддий муаммо ва охирги 24 соат ичида Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркел билан бу мавзуни қизғин муҳокама қилаётгани бежизга эмас, албатта. Москванинг Тошкент, Душанбе, Бишкек, Нур-Султон билан доимий алоқалари ва Афғонистон чегаралари яқинида давом этаётган қўшма ҳарбий машғулотлар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.Россияда 90 км масофадаги нишонларга аниқ зарба бера оладиган “Торнадо-Г”, “Ураган-1М” ва “Торнадо-С” реактив залп билан ўт очиш тизимлари мажмуаларининг серияли ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.Бу орада, "Толибон"* Афғонистон Мустақиллиги куни муносабати билан уч буюк империя - Британия, Совет Иттифоқи ва Американинг қулашига сабабчи бўлганини расман эълон қилди. Ҳа, толиблар Совет Иттифоқи устидан эришилган ғалабани ҳам ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди, улар гўёки СССРни "дунё харитасидан ўчириб ташланишига" ҳисса қўшганмиш. Маълумки, ҳарбий-диний ҳаракат 1994 йилда – СССР парчаланганидан сўнг уч йил ўтгач ташкил этилган ва толиблар "советларга қарши бўлган мужоҳидларга қарши курашган", аммо бу ўринда геосиёсий кўлам ва "маҳкум этилган дунё халқлари" манфаати учун олиб борилаётган "озодлик миссияси" деб аталмиш аллақандай тенденциянинг давом этаётгани муҳим аҳамиятга эга."Толибон"* Афғонистондаги давлат тузилишини қуйидагича кўрмоқда: "Демократик тузум умуман бўлмайди, чунки бизнинг мамлакатимизда бунга ҳеч қандай асос йўқ. Биз Афғонистонда қандай сиёсий тизимни қўллашимиз ҳақида муҳокама олиб бормаймиз, чунки у аниқ. Бу шариат қонунларидир". Хўш, Марказий ва Жанубий Осиёнинг алоҳида мамлакатларида нега бундайин "аниқ" давлат тузилиши тарқатилмаслиги керак?Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 18 август куни халқаро террорчи ташкилотлар фаолиятига алоқадор бўлган 94 киши қўлга олинди. Эҳтимол, бу "соф Ислом" зулмчиларига қарши Марказий Осиёдаги янги озодлик ҳаракатлари муқаддимасидир.Бишкек "Толибон"нинг минтақа ишларига аралашмаслик ҳақидаги баёнотларига кўп ҳам ишонч билдиргани йўқ. Қирғизистон чегара хизмати айнан Афғонистондаги воқеалар сабаб Тожикистон билан чегарани мустаҳкамламоқда.Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши туфайли юзага келган таҳдидлар туфайли умумий ҳавотир билдириб, шундай деди: "Бугунги кунда юзага келаётган хатарлар туфайли асосий юк - зиддият ўчоқларига бевосита яқин жойлашган Марказий Осиё давлатлари зиммасига тушмоқда”.
https://sputniknews.uz/20210921/afgonistonda-shariat-qonuni-ornatilishi-mo-mamlakatlari-uchun-xavfli---ekspert-20588528.html
https://sputniknews.uz/20210916/zas-toliblarning-afgoniston-hokimiyati-tepasiga-kelishi-modagi-vaziyatga-tasir-qiladi-20522013.html
https://sputniknews.uz/20210818/aqsh-qobuldan-kotarilgan-samolyot-shassisida-odam-qoldiqlari-aniqlanganini-tasdiqladi-20121480.html
https://sputniknews.uz/20210913/panjsherdagi-milliy-qarshilik-korsatish-fronti-jangchilari-20477158.html
https://sputniknews.uz/20210917/xalqaro-valyuta-jamgarmasi-afgoniston-bilan-hamkorlikni-uzdi-va-toliblarga-shart-qoydi-20531114.html
https://sputniknews.uz/20210901/harbiy-ekspert-aqsh-afgonistonda-ozidan-keyin-qurol-urush-va-xaosni-qoldirdi-20322923.html
https://sputniknews.uz/20210922/tolibon-suxayl-shaxinni-afgonistonning-bmtdagi-doimiy-vakili-etib-tayinladi-20597332.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/10/20089465_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_eb7cf7395a4e1011f5bc3a030db7cb65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
аналитика, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
аналитика, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Толибларни Афғонистондаги ички ва ташқи ҳокимияти: МО давлатлари нега ҳушёр бўлсин
Тинчлик тарафдори эканликлари ҳақидаги ваъдаларга қарамай, Афғонистоннинг янги ҳукумати Марказий Осиё давлатлари раҳбарларида ишонч уйғота олмаяпти, Афғонистон Ислом Республикасидан келаётган хабарлар эса даҳшат ва хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Мужоҳидлар томонидан Покистон махсус хизмати раҳнамолигида ташкил топган ва аллақандай араб жамғармалари маблағларига қуролланган "Толибон"* ҳаракати Россия ва унинг минтақавий иттифоқчиларининг мафкуравий, ҳарбий ва концептуал рақиби эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Шу билан бирга "бегона” толиблар Афғонистоннинг 40 миллионли аҳолисини катта қисмини қарашлари, манфаатлари ва иродасини ифода этмай, 80 та миллат ва элатлардан ташкил топган афғон халқини уруш ва зўравонликка маҳкум этмоқда.
Август ойида "Толибон"* Афғонистоннинг қарийб барча ҳудудларида ҳокимиятни қўлга олди, ҳаракат "cиёсий офиси" Доҳа шаҳридан Қандаҳорга кўчиб ўтди, ва ҳатто афғон халқининг ёрқин келажаги ҳақидаги сиёсий дастури ҳам эълон қилинди – мамлакат ўз келажагини наркотикларсиз ва АҚШнинг ҳарбий аралашувисиз тасаввур қилмоқда.
Аммо бу БМТ, жаҳон давлатлари ва афғон халқининг аксарияти учун ташкилотнинг террорчилик моҳиятини ўзгартирган эмас. Толибларнинг "янги тартиботи" Афғонистон аҳолисига йиллар давомида чўзиладиган кескин репрессияларни, Марказий Осиё давлатларига эса - узоқ муддатли ҳарбий-сиёсий силкинишларни кафолатлайди.
"Яхши толиблар" деган тушунча йўқ ва жангарилар ҳар куни ўз ҳаракатлари билан буни исботлашмоқда – жумладан, улар болалар аттракционларига ўт қўймоқда, Афғонистоннинг Нангарҳор ва Кунар вилоятларида Миллий байроқ шарафига ўтказилган митингларни ўққа тутмоқда, "хулқ-атвор" қоидаларини бузган аёлларни ўлдирмоқда, Ҳирот, Жалолобод ва Қобул шаҳарларида журналистларни калтакламоқда, махсус сканерлар ёрдамида ўзларининг сиёсий рақиблари, яъни амалдорлар ва ҳарбийларни излаб, қўлга олмоқда, шунингдек, "душманлар рўйхатига" тушган шахсларнинг қариндошларини асир олиб, ўлдирмоқда.
Бир вақтнинг ўзида толиблар ташқи дунё учун ўзларини сиёсий жиҳатдан тўғри ҳукумат сифатида кўрсатиб, халқаро ташкилотлардан Афғонистонни тиклашга ёрдам сўрамоқда.
Ҳозирча фақат сўрашмоқда, бироқ талаб қилишлари ёки (амалда) Қобул аэропортидаги бир неча минг асир олинганларга алишишлари ҳам мумкин. Америкаликлар саноқли кунларда ўн саккиз минг афғон муҳожирларини самолётлар олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлдилар, аммо бу сон "амирликдан" учиб кетиш ниятида бўлганлар учун “денгиздан бир томчи”дай гап. Пентагон соатига битта авиақатновни амалга ошириш қудратига эга, рақамларда бу суткасига тўққиз минг одамни чиқариб кетиш дегани.
Boeing C-17 Globemaster ҳарбий самолёти уч юз кишига мўлжалланган, лекин бортига олти юз кишини ҳам сиғдира олади. Бироқ, муҳожирларнинг ҳаммаси ҳам Қобул аэропортигача етиб бориши мушкул, сабаби "Толибон"* назорат пунктларида"ватанпарвар бўлмаган" шахсларни тўхтатиб, калтакламоқда.
АҚШнинг бир нечта "Super Hornet" қирувчи самолётлари "Ronald Reagan" (Араб денгизи) авиаташувчиси бортидан туриб Афғонистон пойтахти устида транспорт оқимларини пана қилмоқда, шундай бўлса-да, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ерда ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаяпти. Аммо, келажакда Қобул осмонида Америка ва толиблар авиацияси ўртасида ҳаво жанглари рўй бериши эҳтимоли йўқ эмас.
Қарама-қаршилик салоҳияти
Ҳамма ҳам қочмаяпти. Панжшер вилояти навбатдаги бор афғон Вандеясига айланди.
Халқ қаршилигига мамлакат шимолидаги жуда обрўли етакчилар – кичик Аҳмад Маъсуд, маршал Абдул Рашид Дўстум, вице-президент Амрулло Солиҳ (панжшерлик тожиклардан, Аҳмад Шоҳ Маъсуд қўмондонлиги остида жанг қилган) ва Балхнинг собиқ губернатори Атто Муҳаммади Нур етакчилик қилди. Жуда тажрибали ва бадавлат одамлар, бу ҳарбий ҳаракатлар учун энг муҳим жиҳатлардан бири.
Панжшер олмослари ва қимматбаҳо тошлар конлари Аҳмад Шоҳ Маъсуд қўшинларига зарур бўлган қурол-аслаҳаларни етказиб берилишини таъминлаган эди, энди эса кичик Аҳмад Маъсудга ҳам асқотади. Урушнинг ҳар бир куни катта маблағларни талаб қилади, шунга қарамай, Аҳмад Маъсуднинг яқинда Ғарб давлатларига қилган мурожаати мақсади - фақат ёрдам сўраш эмас, балки: "Амирликни тан олишга шошилманг, толиблар ғалабаси ҳали аниқ эмас", деган мазмундаги бир сигнал эди. Мана, Афғонистоннинг қочоқ статусини олган собиқ президенти Ашраф Ғани ҳам биргаликда курашиш учун қайтиб келиш ниятини билдирган.
Панжшер - "Толибон"* на 1996-2001 йилларда, на 2021-йилда эгаллашга муваффақ бўлмаган ягона провинциядир. Эслатмоқчиман, бундан аввал ҳам, 1979-1989 йилларда Афғонистон Демократик Республикаси ҳукумат кучлари ҳатто Совет қўшинлари (стратегик авиация) томонидан жиддий қўллаб-қувватланишига қарамасдан, Панжшер дараси устидан назорат ўрната олмаган.
Бунда муаммо, халқ қаршилиги ҳаракати ўтиш қийин бўлган баланд қояларга, моҳир жангчиларга ва узоқ вақт уруш олиб боришга етадиган зарур қурол-аслаҳаларга эгалигида ҳам эмас. Толиблар ўзлари ҳукмронлик ўрнатган ҳудудларда оддий аҳоли устидан кулиб, мағрур афғон халқига қарши репрессияларни авж олдирган - яъни уларнинг ўзлари ўзларига қарши бўлган одамлар отрядларини шакллантирмоқда ва уларнинг тобора ғазаб отига минишларига сабабчи бўлмоқда.
Бошқа томондан, "инқилобчилар"нинг мамлакатда нормал иқтисодиётни ташкил қилиш борасида нўноқлиги (охирги 20 йил давомида толиблар карра-каррани ёд олмаган, балки қуроллардан ўқ отишни машқ қилган) яна бир катта муаммога айланмоқда. Ҳаракатга Халқаро валюта фонди ресурсларидан фойдаланиш тақиқланган. АҚШ Афғонистон Марказий банки заҳираларини музлатиб қўйди, бу эса 9 миллиард доллардан кўп маблағ дегани.
Юқорида айтиб ўтилган араб жамғармалари 100 минг кишилик "Толибон"* уюшмасини қўллаб-қувватлаши мумкин эди, лекин ҳатто энг бой шайхлар ҳам 40 миллион аҳолига эга Афғонистонни таъминлашга қодирмас.
Яқинлашиб келаётган гуманитар фалокат оммавий норозиликларга ва янги фуқаролик урушига олиб келиши муқаррар.
Афғонистон ҳудудидаги бу каби фалокатлар қўшни Марказий Осиё мамлакатларида қочқинлар оқими кескин кўпайиши ва чегараларда қуролли ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин.
Афғонистон ҲҲКнинг икки юзта жанговар самолёт ва вертолётларининг қарийб 25 фоизи бир ҳафта ичида Ислом Республикасидан ташқарига, асосан Амударёнинг ўнг қирғоғига учиб кетди. Ўзбекистон ҳукумати расмий вакили “Air Force Magazine” журналига берган интервьюсида 22 самолёт, 24 вертолёт ва 585 афғон ҳарбийлари ҳаво орқали Ўзбекистонга қочганини тасдиқлаган.
Афғонистон ҳудудидаги йигирмата террорчилик ташкилоти жангарилари ҳам худди шундай ҳаракатланишлари мумкин. Қолган (аэродромларда ташлаб кетилган) учар аппаратлар қаерда ва кимларнинг қўлида экани номаълум. Ва умуман олганда, АҚШ америка қуролларидан қанчаси террорчилар қўлига ўтгани ҳақида ҳисоб юритишга қодир эмас, бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслахатчиси Жейк Салливан шу кунларда маълум қилган.
Афғонистоннинг стратегик беқарорлиги - жиддий муаммо ва охирги 24 соат ичида Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркел билан бу мавзуни қизғин муҳокама қилаётгани бежизга эмас, албатта. Москванинг Тошкент, Душанбе, Бишкек, Нур-Султон билан доимий алоқалари ва Афғонистон чегаралари яқинида давом этаётган қўшма ҳарбий машғулотлар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.
Россияда 90 км масофадаги нишонларга аниқ зарба бера оладиган “Торнадо-Г”, “Ураган-1М” ва “Торнадо-С” реактив залп билан ўт очиш тизимлари мажмуаларининг серияли ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Бу орада, "Толибон"* Афғонистон Мустақиллиги куни муносабати билан уч буюк империя - Британия, Совет Иттифоқи ва Американинг қулашига сабабчи бўлганини расман эълон қилди. Ҳа, толиблар Совет Иттифоқи устидан эришилган ғалабани ҳам ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди, улар гўёки СССРни "дунё харитасидан ўчириб ташланишига" ҳисса қўшганмиш. Маълумки, ҳарбий-диний ҳаракат 1994 йилда – СССР парчаланганидан сўнг уч йил ўтгач ташкил этилган ва толиблар "советларга қарши бўлган мужоҳидларга қарши курашган", аммо бу ўринда геосиёсий кўлам ва "маҳкум этилган дунё халқлари" манфаати учун олиб борилаётган "озодлик миссияси" деб аталмиш аллақандай тенденциянинг давом этаётгани муҳим аҳамиятга эга.
"Толибон"* Афғонистондаги давлат тузилишини қуйидагича кўрмоқда: "Демократик тузум умуман бўлмайди, чунки бизнинг мамлакатимизда бунга ҳеч қандай асос йўқ. Биз Афғонистонда қандай сиёсий тизимни қўллашимиз ҳақида муҳокама олиб бормаймиз, чунки у аниқ. Бу шариат қонунларидир".
Хўш, Марказий ва Жанубий Осиёнинг алоҳида мамлакатларида нега бундайин "аниқ" давлат тузилиши тарқатилмаслиги керак?
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 18 август куни халқаро террорчи ташкилотлар фаолиятига алоқадор бўлган 94 киши қўлга олинди. Эҳтимол, бу "соф Ислом" зулмчиларига қарши Марказий Осиёдаги янги озодлик ҳаракатлари муқаддимасидир.
Бишкек "Толибон"нинг минтақа ишларига аралашмаслик ҳақидаги баёнотларига кўп ҳам ишонч билдиргани йўқ. Қирғизистон чегара хизмати айнан Афғонистондаги воқеалар сабаб Тожикистон билан чегарани мустаҳкамламоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши туфайли юзага келган таҳдидлар туфайли умумий ҳавотир билдириб, шундай деди: "Бугунги кунда юзага келаётган хатарлар туфайли асосий юк - зиддият ўчоқларига бевосита яқин жойлашган Марказий Осиё давлатлари зиммасига тушмоқда”.