АҚШ Қобулдан кўтарилган самолёт шассисида одам қолдиқлари аниқланганини тасдиқлади

© AFP / SHAKIB RAHMANIАфганцы в аэропорту в ожидании вылета из Кабула
Афганцы в аэропорту в ожидании вылета из Кабула  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ ҲҲК Қобулдан кўтарилган самолёт шасси бўлмасида инсон танаси қолдиқлари топилиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. АҚШ Ҳарбий -ҳаво кучлари Қобул аэропортида америка транспорт самолётининг учиши пайтида одам ҳалок бўлганлиги эҳтимолини текширмоқда. Тегишли баёнот Америка ҳарбий ҳаво кучлари томонидан тарқатилди.
Тергов бошланишига самолётнинг қўниш мосламаси бўлмасида одам қолдиқлари топилгани сабаб бўлган.
Давка и паника: как люди штурмуют аэропорт Кабула в надежде убежать из Афганистана
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Ур-йиқит, ваҳима: Афғонистондан қочиб кетиш илинжидагилар Кобул аэропортига ҳужум қилмоқда
Сал аввал ижтимоий тармоқлар ва дунё телеканалларида Қобулдаги афғонлар учиш--қўниш йўлаги бўйлаб тезликни ошираётган самолёт билан баробар югуришаётгани, самолёт фюзеляжига ёпишиб, эҳтимол, катта баландликдан тушиб кетаётгани тасвирланган роликлар намойиш этилган ва бу турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ушбу видеороликлар билан бир қаторда, терговчилар, самолёт Қатардаги авиабазада қўнганидан сўнг шассе бўлмасида аниқланган инсон тана қолдиқлари ҳолатини ҳам ўрганишади.
Афганские беженцы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2021
Афғонистон амирликка айланяпти: Россия ва АҚШнинг бунга муносабати фарқ қилмоқда
Душанба куни Қобул аэропортида бортида чет эл дипломатик миссиялари бўлган вертолётларнинг сон-саноқсиз учиш-қўнишлари туфайли катта тартибсизлик ҳукмрон эди. Афғонларнинг аксарияти мамлакатни тарк этиш илинжида аэропортга келиб, нафақат бино, балки самолётларни ҳам штурм қила бошлашди.

АҚШ жавобгарликни ўзидан сокит қилди

Пентагон ва Давлат департаменти расмийлари баёнотида қайд этилишича, америкаликлар Кобул аэропортидаги тартибсизликлар учун "Толибон"* (Россияда тақиқланган террорчи ташкилот)ни айбламайдилар, бироқ ўзларини ҳам юз берган воқеаларга алоқадор, дея санамайдилар.
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Трамп Байденни шармандаларча истеъфога чиқишга чақирди
Ҳарбий идора матбуот-котиби Жон Кирби Қобул аэропортида душанба куни юз берган ҳодисалар "шармандалик эмасди", дея қайд этди.
Давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс, ўз навбатида, Қобул аэропортидаги тартибсизликлар "идорадаги барча ходимлар қалбида ачиниш ҳиссини уйғотганини" таъкидлади.

Афғонистондаги вазият

Бир неча ҳафта олдин, Америка контингенти Афғонистондан чиқарилиши фонида мамлакатдаги вазият кескин ёмонлашди: толиблар катта шаҳарларга ҳужумни бошлади. Якшанба куни улар Қобулни тўлиқ назоратга олди ва мамлакатда ҳокимиятни эгаллашди. Мамлакатнинг собиқ президент Ашраф Ғани қочиб кетди.
Сотни людей собрались возле транспортного самолета C-17 ВВС США на периметре международного аэропорта в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Одамларнинг самолётдан қулаб тушишида америкаликлар айбдор - Толибон* вакили
"Толибон"* сиёсий идораси (Россияда тақиқланган террорчи ташкилот) матбуот-котиби Муҳаммад Наим 20 йил давом этган уруш тугаганини ва тез орада янги бошқарув шакли аниқ бўлишини маълум қилди.
Шу билан бирга, Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ президент йўқлигида у вақтинчалик давлат раҳбари эканлигини айтди. Афғонистон армиясининг алоҳида бўлинмалари толибларга қарши жанглар олиб бормоқда.

АҚШнинг "ҳайратланарли" муваффақиятсизликлари

Афғонистон давлатчилигини реконструкция қилишда Вашингтон "ҳайратланарли" хатоликларга йўл қўйди. Бу ҳақда АҚШнинг республикани қайта тиклаш бўйича бош инспектори Жон Сопко ҳисоботига таянган ҳолда Fox News хабар қилди.
Ситуация в Афганистане после смены власти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Толиблар оммавий афв эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди
АҚШ ҳукумати давлатчилик қурилиши учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўламини етарлича баҳолай олмади.
Жон Сопко фикрича, Қўшма Штатлар Афғонистоннинг "ижтимоий ландшафтини" тушуна олмаган.
Янгиликлар лентаси
0