https://sputniknews.uz/20210817/toliblar-ommaviy-afv-elon-qildi-va-afgonlarni-ishga-qaytishga-chaqirdi-20107707.html
Толиблар оммавий афв эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди
Толиблар оммавий афв эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Толиблар ҳукумат амалдорларини афв этди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВлар 17.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-17T11:38+0500
2021-08-17T11:38+0500
2021-08-17T11:38+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20106213_0:154:3093:1893_1920x0_80_0_0_dd96bc8d77bca04d7dc4230eebdb7c99.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати сешанба куни оммавий афв эълон қилди ва фуқароларни ишга қайтишга чақирди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги. РИА Новости хабари асосида."Оммавий афв эълон қилинди ... шу боис, сиз тўлиқ ишонч билан кундалик ҳаётингизга қайтишингиз мумкин", - дея иқтибос келтиради толиблар баёнотидан агентлик.Шу билан бирга, нашр таъкидига кўра, гап ҳукуматдаги барча амалдорларга нисбатан афв ҳақида бормоқда.Афғонистондаги вазият айниқса охирги ҳафталарда, толиблар йирик шаҳарларга ҳужумга ўтиши билан янада оғирлашди. Якшанба куни ОАВ ва манбалар исёнчилар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилаётгани ҳақида хабар тарқата бошладилар. Ўша куни жангарилар Қобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини айтишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш учун" мамлакатни тарк этганини айтди. Душанбага ўтар кечаси "Толибон"* сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугагани, давлатдаги бошқарув шакли эса яқин вақтларда аниқ бўлиши ҳақида баёнот берди.* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210817/toliblar-afgonistonni-qanday-boshqaradi---islomshunos-fikri-20105179.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20106213_180:0:2911:2048_1920x0_80_0_0_9d18cbbe14911d5eb3f9aeed6e79fc13.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Толиблар оммавий афв эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди
Толиблар ҳукумат амалдорларини афв этди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВлар
ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати сешанба куни оммавий афв эълон қилди ва фуқароларни ишга қайтишга чақирди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги.
РИА Новости хабари асосида.
"Оммавий афв эълон қилинди ... шу боис, сиз тўлиқ ишонч билан кундалик ҳаётингизга қайтишингиз мумкин", - дея иқтибос келтиради толиблар баёнотидан агентлик.
Шу билан бирга, нашр таъкидига кўра, гап ҳукуматдаги барча амалдорларга нисбатан афв ҳақида бормоқда.
Афғонистондаги вазият айниқса охирги ҳафталарда, толиблар йирик шаҳарларга ҳужумга ўтиши билан янада оғирлашди. Якшанба куни ОАВ ва манбалар исёнчилар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилаётгани ҳақида хабар тарқата бошладилар. Ўша куни жангарилар Қобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини айтишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш учун" мамлакатни тарк этганини айтди. Душанбага ўтар кечаси "Толибон"* сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугагани, давлатдаги бошқарув шакли эса яқин вақтларда аниқ бўлиши ҳақида баёнот берди.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.