https://sputniknews.uz/20210921/afgonistonda-shariat-qonuni-ornatilishi-mo-mamlakatlari-uchun-xavfli---ekspert-20588528.html
Афғонистонда шариат қонуни ўрнатилиши МО мамлакатлари учун хавфли - эксперт
Афғонистонда шариат қонуни ўрнатилиши МО мамлакатлари учун хавфли - эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Экспертнинг қайд этишича, Афғонистондаги вазият жанговар тус олиши ёки тинч ривожланишидан қатъи назар, Марказий Осиё учун хатарлар сақланиб қолади. 21.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-21T16:59+0500
2021-09-21T16:59+0500
2021-09-21T16:59+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20506370_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_778e77923b39662925cd89de92457054.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Афғонистонда шариат қонуни ўрнатилиши Марказий Осиё нинг барча мамлакатларига хавф солади, деди сиёсатшунос, сиёсий фанлар доктори Азамат Темирқулов. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда."Афғонистон ҳудудида бўлиб турган ва турли террорчи ташкилотлар қатнашчилари саналган Марказий Осиё фуқаролари ташвишга солади. Уларнинг айримлари Ироқ ва Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган. Улар Афғонистондан ҳам кўра, Марказий Осиёда жанговар ҳаракатлар олиб боришдан манфаатдор", — деб айтган Темирқулов.Экспертнинг қайд этишича, Афғонистондаги вазият жанговар тус олиши ёки тинч ривожланишидан қатъи назар, Марказий Осиё учун хатарлар сақланиб қолади."Агар ҳаммаси тинч кечган тақдирда ва толиблар ислом амирлигини ўрнатишга муваффақ бўлишган тақдирда ҳам, Марказий Осиё учун хатарлар юқори даражада сақланиб қолади. Бизнинг минтақамизда ислом тамойиллари, шариат қонунлари асосида ҳаёт кечирувчи мамлакатнинг мавжудлиги, боз устига бу давлатга Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатлари ёрдам берадиган бўлса, бу эртами-кечми бизнинг мамлакатларимизга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Чунки МО келажагини шариат қонунлари бўйича ҳаёт кечириладиган аллақандай амирлик сифатида тасаввур қиладиган фуқаролар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этади. Жамиятнинг бу қисми ижтимоий ва сиёсий томондан фаоллашиб, Афғонистонни ўрнак сифатида кўрсата бошлашлари мумкин", - дея таъкидлади сиёсатшунос.Август ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирдилар. 15 август куни улар Қобулга кириб бориб, уруш якунланганини эълон қилди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. Ҳукумат тепасига келган толиблар Афғонистонда ислом амирлигини эълон қилишга тайёрликлари ҳақида баёнот бердилар.
https://sputniknews.uz/20210921/yana-ayollarsiz-afgoniston-muvaqqat-hukumatida-vazir-orinbosarlari-tayinlandi-20584669.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20506370_233:0:2964:2048_1920x0_80_0_0_b739e6fc42f5b56bf48e6f4abe4ed405.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Афғонистонда шариат қонуни ўрнатилиши МО мамлакатлари учун хавфли - эксперт
Экспертнинг қайд этишича, Афғонистондаги вазият жанговар тус олиши ёки тинч ривожланишидан қатъи назар, Марказий Осиё учун хатарлар сақланиб қолади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Афғонистонда шариат қонуни ўрнатилиши Марказий Осиё нинг барча мамлакатларига хавф солади, деди сиёсатшунос, сиёсий фанлар доктори Азамат Темирқулов. Бу ҳақда
Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.
"Афғонистон ҳудудида бўлиб турган ва турли террорчи ташкилотлар қатнашчилари саналган Марказий Осиё фуқаролари ташвишга солади. Уларнинг айримлари Ироқ ва Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган. Улар Афғонистондан ҳам кўра, Марказий Осиёда жанговар ҳаракатлар олиб боришдан манфаатдор", — деб айтган Темирқулов.
Экспертнинг қайд этишича, Афғонистондаги вазият жанговар тус олиши ёки тинч ривожланишидан қатъи назар, Марказий Осиё учун хатарлар сақланиб қолади.
"Агар ҳаммаси тинч кечган тақдирда ва толиблар ислом амирлигини ўрнатишга муваффақ бўлишган тақдирда ҳам, Марказий Осиё учун хатарлар юқори даражада сақланиб қолади. Бизнинг минтақамизда ислом тамойиллари, шариат қонунлари асосида ҳаёт кечирувчи мамлакатнинг мавжудлиги, боз устига бу давлатга Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатлари ёрдам берадиган бўлса, бу эртами-кечми бизнинг мамлакатларимизга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Чунки МО келажагини шариат қонунлари бўйича ҳаёт кечириладиган аллақандай амирлик сифатида тасаввур қиладиган фуқаролар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этади. Жамиятнинг бу қисми ижтимоий ва сиёсий томондан фаоллашиб, Афғонистонни ўрнак сифатида кўрсата бошлашлари мумкин", - дея таъкидлади сиёсатшунос.
Август ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирдилар. 15 август куни улар Қобулга кириб бориб, уруш якунланганини эълон қилди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. Ҳукумат тепасига келган толиблар Афғонистонда ислом амирлигини эълон қилишга тайёрликлари ҳақида баёнот бердилар.