Россиянинг махфий қуроли Европа марказида АҚШга зарба берди

Америкалик шерикларники навбатдаги бор қўзиди, улар яна рус хавфини аниқладилар - бу сафар Венада. Австрия пойтахтидаги АҚШ элчихонасининг бир неча ходимлари мунтазам бош оғриғи, кўнгил айниши, бош айланиши ва ваҳима хуружларидан шикоят қилдилар.
Sputnik
Бир қарашда, бунинг қандай ғалати жойи бор, дейсан киши. Дипломатик хизмат хавфли ва мураккаб, қаерга борма турли хилдаги – расмий ва норасмий, бўйинбоғсиз ва ҳоказо кайфу-сафоларни ўз ичига олади. Табиийки, эрталаблари бундай тадбирлардан кейин мазанг қочади. Бироқ узоқ йиллар давомида америкалик дипломатлар нохуш аломатлардан аспирин ва содали эритма ёрдамида муваффақиятли қутилиб келганлар.
Аммо дунё энди ўзгарган. Дипломатларнинг бош оғриқлари "Гавана синдроми" дея расман эълон қилинди. Тахминларга кўра, ичкилик карахтидан бош оғриши… тьфу, жин урсин… "гавана синдроми" ажал нурлари қабилидаги фантастик қурол ёрдамида ҳосил бўлар, ва бу қуролни Венада рус махсус хизматлари ўтакетган бебошлик билан қўллашар эмиш.
Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмас – РФ ТИВ
Бу ерда қурол аниқ америкага қарши ишлаши жуда қизиқ. Миллионлаб веналиклар ва улар ораларидаги муҳожирлар ҳеч қандай бундай нарсани сезмаяптилар. Ёки аспирин билан жон сақлашаётгандир балки.
Бугун "гавана синдроми" ҳақида энг обрўли америка нашрлари ёзишмоқда. Бош айланиши ва кўнгил айниши билан боғлиқ ҳодисалар жиддий тарзда Вашингтонда текширилмоқда. Давлат департаменти олимлардан экспертизани сўраб олмоқда. ЦРУ директори Уильям Бернс "соғлиқларига путур етказган номаълум ҳодисадан жабрланган" персонал билан шахсан суҳбатлашмоқда.
Йўқ, албатта, биз учун бу ҳайратланарли ҳолат эмас, кўникиб кетганмиз. Ахир сал олдин америкалик шериклар жаҳон ҳамжамиятини руслар уларнинг ҳаво майдонига номаълум учар жисмларни қўйиб юборишаётганини айтиб, ишонтиришга уринишган эди. Аммо нега синдромга "гавана" номи берилди ва бунда Венанинг нима алоқаси бор?
АҚШ ўз қўшинларининг 95 фоизини Афғонистондан чиқарди
Гап шундаки, Давлат департаментининг сценарийнавислари бир хил, боз устига сийқаси чиқиб кетган трафарет бўйича ишлашади.
Худди шундай воқеаларни улар 2016 йилда ҳам ахборот майдонига тарқатиб юборишган эди. Фақат ўшанда ҳаракат жойи сифатида Гавана танлаб олинган эди.
Ўша воқеадан бирмунча олдин, президент Обама Кубага қарши санкцияларни сезиларли даражада юмшатди ва ҳаттоки ташриф билан Гаванага борган эди. "Мохито дипломатияси" нинг ғалабаси ярим асрлик танаффусдан сўнг АҚШ элчихонаси фаолиятининг қайта тиклангани бўлди. Ташриф буюрган дипломатларни Хемингуэйнинг севимли барида коктейллар билан роса сийлашди.
Аммо АҚШнинг кейинги президенти Дональд Трамп Обаманинг барча буйруқларини ва шу билан бирга Куба билан эндигина бошланган дўстликни бекор қилди. Элчихона персонали сонининг қисқартирилиши муносабатларнинг музлатилиши рамзи бўлиши керак эди.
Қайтмас нуқтага етишди: таҳлилчиларнинг АҚШ иқтисодиётидан ҳафсаласи пир бўлди
Ва шу вақтнинг ўзида худди буюртма бўлгандек Гаванадаги америка дипломатлари ва ЦРУ ходимлари худди ўша симптомлар – яъни, бош оғриғи, эшитиш қобилиятининг ёмонлашуви, ваҳимали хуружлардан шикоят қила бошладилар.
Бундан ташқари улар мунтазам равишда аллақандай ғалати товушларни эшитардилар. Давлат департаменти олимларга тадқиқотларга буюртма берди. Америка расмийлари дипломатларга "микротўлқинли" ёки бўлмасам "товушли" қурол ёрдамида ҳужум қилинган, деган тахминга келган эдилар.
Ақли расо одам микротўлқинли қурол қандай кўринишга эгалигини тасаввур қилиши қийин. Эҳтимол, ғоя муаллифларининг кўзига занглаган машинада америкалик дипломатлар уйларига борган Петров ва Баширов кўрингандир, эҳтимол. Машина ойнасини тушириб, улар ўзлари билан олиб келган микротўлқинли қуролларни ташқарига чиқаришади ва қўрқитган киши бўлиб уларни деразаларга тўғирлашади.
Россия ТИВ Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқилиши юзасидан баёнот берди
"Товуш қуроли" ҳақидаги миш-мишлар ҳам ғалатиликда микротўлқинли қурол ҳақидагисидан қолишмади. Ҳарбийларда акустик таъсир ўтказиш воситалари ҳақиқатан мавжуд. Улар шунчаки баланд товуш билан оломонни кар қилиши мумкин. Яъни агар ҳийлагар руслар америкалик дипломатлар миясига товуш тўлқинлари билан таъсир ўтказмоқчи бўлганида, бутун Гавана буни эшитган бўларди. Аммо йўқ, хомхаёлнинг қизиқ жойи - у эшитилмайдиган товуш қуроли бўлган эмиш.
Давлат департаментининг ушбу бўлмағур хом-хаёллари устидан ҳатто америка матбуоти роса кулган эди. Vanity Fair журнали экспертлар YouTube*га чиқарилган "товуш ҳужумлари" ҳақидаги роликларни қандай тадқиқ қилишгани ҳақида батафсил ёритди.
Узоқ ўйлашлардан кейин улар аудиолардан эшитилган товушларни "қушлар чириқлаши", дея баҳоладилар. Зоологлар, орнитологлар, биологлар, неврологлар ва психиатрлар билан бўлган маслаҳатлашувлардан сўнг илмий асосланган хулоса тақдим этилди: ғалати товушлар манбаи куба чигирткалари эканлиги аниқланибди.
АҚШ ҳарбийларнинг бир қисмини Афғонистонда қолдиради
"Ҳа, худди чигирткалар, — ирония қиларди мақола муаллифи. — Айрим олимлар, булар цикадалар деган қарорга келишган эди… Аммо биология фани профессори Аллен Санборннинг махсус тушунтиришига қараганда, цикада инсоннинг эшитиш қобилиятини фақат унинг эшитиш каналига кириб қолгандагина бузиши мумкин экан".
Бироқ, кулги ўз йўлига, аммо ушбу медиа ҳужум кўзланган мақсадга эришди - Американинг Кубадаги элчихонаси кескин қисқартирилди, дипломатик ходимлар мақоми пасайтирилди. Мамлакат яна санкциялар остида қолди. Кубаликлар америкаликларга ҳужум қилганликда айбланди. Шу билан бирга - икки марта овора бўлмаслик учун - улар рус изини ҳам аниқладилар. The New York Times газетаси руслар узоқ вақтдан бери "микротўлқинли технологиялар" устида иш олиб боришганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Баъзан ушбу сценарийларнинг муаллифлари анчайин кексайиб қолишган, деган ўйга борасан, киши. Илк микротўлқинли қурол олдида қўрқув ҳақиқатан ҳам қачонлардир омма орасида мавжуд бўлган, аммо бу ҳақда ҳозир ким эслайди дейсиз? Ёки улар 80-йилларнинг унутилиб кетган бестселлерларини ўқишармикин?
АҚШ йирик кимё заводида ёнғин юз берди, аҳоли эвакуация қилинмоқда - видео
"Гавана синдроми"га келадиган бўлсак, ҳам кубалик, ҳам америкалик олимлар ягона хулосага келишди – америка дипломатлари қандайдир дардга чалингани рост бўлган тақдирда ҳам, у оммавий жазавадан бошқаси эмас.
Аммо орадан беш йил ўтмай "соғлиққа номаълум хуружлар" яна юзага қалқди. Венада, Америка матбуоти фикрича, бугун яшаш жуда қўрқинчли. "Байден маъмуриятининг иш гипотезаси шундан иборатки, рус разведка бош бошқармаси ўзларининг микротўлқинли мосламаларини америкалик ходимларга йўналтиришмоқда ва шу йўл билан уларнинг ноутбуклари ва смартфонларидаги маълумотларни ўғирлашмоқда ва қолаверса улар соғлиғига катта зарар етказишмоқда", - дея ўз обуначиларига совуққонлик билан хабар етказади ҳурматли New Yorker журнали.
Хўш, ҳақиқатан ҳам. Куппа-кундузи тинч ва гуллаб-яшнаётган Рингштрасседа тўсатдан олдида разведка бош бошқармаси ходими пайдо бўлиб, кутилмаганда қўйнидан "микротўлқинли девайсини" чиқариб, унга тўғирлаганда америкалик дипломат қанчалик даҳшатга тушганини бир тасаввур қилинг, ахир.
Путин ва Байден РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини муҳокама қилган - ОАВ
Америкалик ходимларнинг асосий абьюзерлари Россия махсус хизматлари бўлиши олдиндан равшан эди. The New York Times бу ҳақда олти ой олдин ёзганди – аммо Венадаги дипломатлар ўшанда соғлиғи ёмонлашгани ва ваҳима ҳуружлари ҳақида шикоят қилишга ҳам улгуришмаган эди.
Гавана сценарийсидан кўриниб турибдики, америка ахборот ҳужумларининг бош нишони Россия эмас, балки Австриядир. Биз қўлимизда мавжуд бўлган микротўлқинли қурол билан амаллаймиз, аммо Вена учун – бу Вашингтоннинг норозилигидан дарак берувчи жиддий сигналдир.
Австрия ҳукумати америка режимини ўзининг нисбатан мустақиллиги ва Россия билан муносабатларни қура олиш кўникмалари билан сезиларли аччиқлантирмоқда.
Мамлакатнинг бош нефт-газ компанияси OMV Groupбизнинг давлат билан совет давридан буён бизнесни ривожлантириб келган ва "Шимолий оқим – 2" қурилишида иштирок этган.
Путин Байденга Афғонистондаги ҳаракатларни мувофиқлаштришни таклиф қилган - ОАВ
Австрия канцлери Себастьян Курц вақти-вақти билан, Вашингтондан бўлган дағдағаларга қарамай, қўрқмас оҳангдаги гапларни айтиб келади – Вашингтон уни мунтазам равишда нарциссизм, оппортунизм ва Москва билан бўлган ўта яқин муносабатлар учун уришиб келади.
Кўриб турганимиздек, Вашингтоннинг мақсадлари аниқ – у Венани қўрқитишга, "жосуслар уяси" номи билан уни обрўсизлантиришга ва унинг Москва билан мустақил алоқаларини блоклаб қўйишга интилмоқда. Аммо бутун бошли провокация шунчалик аҳмоқона ишланганки, унинг муаллифлари бундан ҳеч нарса чиқмаслигини олдиндан билишгандек гўё.
Баъзан америкалик стратеглар ўзларининг имижига қанчалик зиён етказишаётганини баҳолай олишмаётгандек туюлади. Бир вақтлар, Вашингтоннинг жозибасига, шу жумладан интеллектуал жозибасига мафтун бўлиш мумкин эди, эҳтимол. Бугунги кунда бутун бошли юмшоқ кучдан фақат ўта аҳмоқона, ким учун мўлжаллангани аниқ бўлмаган ахборот сиздиришлар қолган, холос – гоҳ НУЖлар ҳақида, гоҳ микротўлқинли қуроллар. Бу кетишда янги иттифоқдошларни жалб қилиш нари турсин – эскиларини ҳам ушлаб қолишнинг имкони йўқ ахир. Деменция жараёни бошланган давлат кимга керак?