https://sputniknews.uz/20210718/putin-va-bayden-rfning-markaziy-osiyodagi-harbiy-bazalarini-muhokama-qilgan---oav-19727094.html
Путин ва Байден РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини муҳокама қилган - ОАВ
Путин ва Байден РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини муҳокама қилган - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Байден РФнинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини муҳокама қилишган. 18.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-18T12:57+0500
2021-07-18T12:57+0500
2021-07-18T12:58+0500
қирғизистон
владимир путин
тожикистон
жо байден
афғонистонда вазият кескинлашуви
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19274782_0:136:3397:2048_1920x0_80_0_0_4e201c69f47c4e8c6707cb1ef2adba4b.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден 16 июн куни Женевада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини муҳокама қилишганди. Бу ҳақда "Коммерсант" нашри ўз манбаларига асосан хабар қилди.Тақдим этилган маълумотларга кўра, давлатлар раҳбарлари Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база ва Қирғизистоннинг "Кант" базаси Афғонистондаги вазиятни биргаликда ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида муҳокама қилишган.Россия ва Американинг ушбу соҳадаги ҳамкорлиги мамлакатларга республикадаги вазият тўғрисида олинган маълумотларни ўзаро алмашишда ёрдам бериши мумкин эди.Шу йўл билан Москва минтақада АҚШ базаларини жойлаштиришининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, деб таъкидлади манба.Бироқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод бу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди.Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Женева саммити пайтида давлат раҳбарлари республикадаги беқарор вазиятни ҳақиқатан ҳам муҳокама қилганлигини РБК нашрига тасдиқлади.Бироқ, Кремл вакили президентлар РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базалари ҳақида муҳокама қилган-қилмаганлигига аниқлик киритмади.
https://sputniknews.uz/20210716/aqsh-ozbekiston-afgoniston-pokiston-yangi-maslahatlashuvlar-platformasi-19714754.html
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19274782_666:0:3397:2048_1920x0_80_0_0_5ed3ffc2f9b51afeeb1e0858b3905e9d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон, владимир путин, тожикистон, жо байден, афғонистонда вазият кескинлашуви
қирғизистон, владимир путин, тожикистон, жо байден, афғонистонда вазият кескинлашуви
Путин ва Байден РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини муҳокама қилган - ОАВ
12:57 18.07.2021 (янгиланди: 12:58 18.07.2021) Путин ва Байден РФнинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини муҳокама қилишган.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден 16 июн куни Женевада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини муҳокама қилишганди. Бу ҳақда
"Коммерсант" нашри ўз манбаларига асосан хабар қилди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, давлатлар раҳбарлари Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база ва Қирғизистоннинг "Кант" базаси Афғонистондаги вазиятни биргаликда ҳаракатларни мувофиқлаштириш масаласида муҳокама қилишган.
Россия ва Американинг ушбу соҳадаги ҳамкорлиги мамлакатларга республикадаги вазият тўғрисида олинган маълумотларни ўзаро алмашишда ёрдам бериши мумкин эди.
Шу йўл билан Москва минтақада АҚШ базаларини жойлаштиришининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, деб таъкидлади манба.
Бироқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод бу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Женева саммити пайтида давлат раҳбарлари республикадаги беқарор вазиятни ҳақиқатан ҳам муҳокама қилганлигини
РБК нашрига тасдиқлади.
Бироқ, Кремл вакили президентлар РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базалари ҳақида муҳокама қилган-қилмаганлигига аниқлик киритмади.