https://sputniknews.uz/20210716/markaziy-osiyoda-hech-kim-oz-hududida-aqsh-harbiy-bazalarini-joylashtirmoqchi-emas--rf-tiv-19717307.html
Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмас – РФ ТИВ
Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмас – РФ ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Марказий ва Жанубий Осиё юқори даражадаги халқаро конференция ишида қатнашди. Натижалари бўйича у журналистларнинг... 16.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-16T19:51+0500
2021-07-16T19:51+0500
2021-07-16T20:56+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
ўзбекистон
покистон
ақш
марказий осиё
афғонистон
россия тив
сергей лавров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/10/19716482_0:0:3123:1756_1920x0_80_0_0_70dce29377b617d48e874084185028f2.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги миссияси барбод бўлди, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда матбуот анжуманда қатнашган Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.РФ ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, миссия барбод бўлганини ҳамма тушунмоқда, бу очиқ тан олинмоқда, шу жумладан АҚШнинг ўзида ҳам, террорчилик ҳеч қаерга йўқолмади, ИШИД* ва Ал-Қоида* бўлинмаси Афғонистонда ўз позицияларини мустаҳкамлади. Гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш рекорд даражага етди – наркотикларнинг барчаси 90 % Афғонистондан келиб чиқади.Россия ТИВ раҳбари “АҚШ Марказий Осиё давлатлари ва Покистонни уларнинг ҳудудларида Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган Америка ҳарбий инфратузилмасининг бир қисмини жойлаштиришга кўндириш режаларини яширмаяпти”, деб таъкидлади.Вазир Ўзбекистон ва Покистон бу таклифни дарҳол қатъиян рад этишгани ва шерик-давлатларнинг ҳеч бири ўз аҳолисини бундай хавфга дучор қилмоқчи эмаслигини таъкидлади.Лавров америкаликларнинг яна бир ташаббуси ҳақида тўхталди: "Америкаликлар улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш ва Марказий Осиё давлатлари ҳудудларига вақтинча ёки доимий равишда жойлаштиришга ҳаракат қилишмоқда". Дастлаб бу 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи эди, энди йил охиригача 100 минг киши, деб айтилмоқда.Россиялик вазирнинг сўзларига кўра, барча Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари бу ниятлардаги ҳамма хавф-хатарларни яхши англамоқда ва ўз манфаатларидан келиб чиқиб тўғри қарор қабул қилишади.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.
https://sputniknews.uz/20210716/aqsh-ozbekiston-afgoniston-pokiston-yangi-maslahatlashuvlar-platformasi-19714754.html
https://sputniknews.uz/20210716/rossiya-ozbekistonning-eoiiga-kuzatuvchi-sifatida-qoshilganidan-mamnun-lavrov-19713346.html
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/10/19716482_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_7dc928f820c789bc7521e6af7cbda688.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, покистон, ақш, марказий осиё, афғонистон, россия тив, сергей лавров
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, покистон, ақш, марказий осиё, афғонистон, россия тив, сергей лавров
Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмас – РФ ТИВ
19:51 16.07.2021 (янгиланди: 20:56 16.07.2021) Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Марказий ва Жанубий Осиё юқори даражадаги халқаро конференция ишида қатнашди. Натижалари бўйича у журналистларнинг саволларига жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги миссияси барбод бўлди, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда матбуот анжуманда қатнашган Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
РФ ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, миссия барбод бўлганини ҳамма тушунмоқда, бу очиқ тан олинмоқда, шу жумладан АҚШнинг ўзида ҳам, террорчилик ҳеч қаерга йўқолмади, ИШИД* ва Ал-Қоида* бўлинмаси Афғонистонда ўз позицияларини мустаҳкамлади. Гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш рекорд даражага етди – наркотикларнинг барчаси 90 % Афғонистондан келиб чиқади.
Россия ТИВ раҳбари “АҚШ Марказий Осиё давлатлари ва Покистонни уларнинг ҳудудларида Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган Америка ҳарбий инфратузилмасининг бир қисмини жойлаштиришга кўндириш режаларини яширмаяпти”, деб таъкидлади.
Вазир Ўзбекистон ва Покистон бу таклифни дарҳол қатъиян рад этишгани ва шерик-давлатларнинг ҳеч бири ўз аҳолисини бундай хавфга дучор қилмоқчи эмаслигини таъкидлади.
Лавров америкаликларнинг яна бир ташаббуси ҳақида тўхталди: "Америкаликлар улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш ва Марказий Осиё давлатлари ҳудудларига вақтинча ёки доимий равишда жойлаштиришга ҳаракат қилишмоқда". Дастлаб бу 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи эди, энди йил охиригача 100 минг киши, деб айтилмоқда.
Россиялик вазирнинг сўзларига кўра, барча Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари бу ниятлардаги ҳамма хавф-хатарларни яхши англамоқда ва ўз манфаатларидан келиб чиқиб тўғри қарор қабул қилишади.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.