https://sputniknews.uz/20210714/aqsh-oz-qoshinlarining-95-foizini-afgonistondan-chiqardi-19671733.html
АҚШ ўз қўшинларининг 95 фоизини Афғонистондан чиқарди
АҚШ ўз қўшинларининг 95 фоизини Афғонистондан чиқарди
Sputnik Ўзбекистон
Америка Қўшма Штатлари ҳукумати вакиллари Афғонистондаги кампания деярли тўлалигича якунлангани ҳақида рапорт беришди 14.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-14T11:39+0500
2021-07-14T11:39+0500
2021-07-14T11:39+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/114/06/1140603_0:0:1501:844_1920x0_80_0_0_e5da3cc5cf702ad1ba1394f69fad4264.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондан қўшинларни чиқариш жараёни деярли якунига етди, дейилади АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги баёнотида.Хабарда айтилишича, мамлакатни ҳарбий контингентнинг 95 %дан ортиғи тарк этган.АҚШ армияси вакиллари шунингдек, сал аввал америкалик ҳарбийлар эгаллаб турган еттита объект устидан назорат Афғонистон мудофаа вазирлигига топширилгани ҳақида хабар қилишган.Пентагон 17 минг донага яқин ускуналарни йўқ қилади. Уларнинг аксарият қисмини қирғин қуроллари бўлмаган мудофаа воситалари ташкил этади.Эслатиб ўтамиз, америка қўшинларини чиқариш жараёни 2021 йилнинг бошига режалаштирилган, аммо жараён чўзилиб, натижада АҚШ ҳарбийлари апрель ойи охирида Афғонистонни тарк эта бошлашган эди.АҚШ президенти Жо Байден мамлакатдан ҳарбийларни 11 сентябрга қадар олиб чиқиб кетиш режалари ҳақида маълум қилганди. Аммо бу режаларга бир оз ўзгартириш киритишга тўғри келди.Америкаликларнинг айтишича, илгарироқ эришилган келишувларга амал қилмаслик ва америка аскарларини мамлакатдан чиқариш жараёнининг чўзилиши толибларни жавоб чораларини кўришга мажбур этган.Айни вақтда АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши фонида мамлакатда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида кенг кўламли жанглар авж олди. Жангарилар Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларига яқин келдилар.
https://sputniknews.uz/20210708/ertaga-urush-bolsa-odkb-operguruhi-tojik-afgon-chegarasida-ishlamoqda-19587733.html
https://sputniknews.uz/20210713/toliblar-muvaffaqiyatiga-qoshnilar-qanday-munosabatda-19658872.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/114/06/1140603_35:0:1160:844_1920x0_80_0_0_2b063679cc6899d398fcd7fa93c0046b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
АҚШ ўз қўшинларининг 95 фоизини Афғонистондан чиқарди
Америка Қўшма Штатлари ҳукумати вакиллари Афғонистондаги кампания деярли тўлалигича якунлангани ҳақида рапорт беришди
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондан қўшинларни чиқариш жараёни деярли якунига етди, дейилади АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги баёнотида.
Хабарда айтилишича, мамлакатни ҳарбий контингентнинг 95 %дан ортиғи тарк этган.
АҚШ армияси вакиллари шунингдек, сал аввал америкалик ҳарбийлар эгаллаб турган еттита объект устидан назорат Афғонистон мудофаа вазирлигига топширилгани ҳақида хабар қилишган.
Пентагон 17 минг донага яқин ускуналарни йўқ қилади. Уларнинг аксарият қисмини қирғин қуроллари бўлмаган мудофаа воситалари ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, америка қўшинларини чиқариш жараёни 2021 йилнинг бошига режалаштирилган, аммо жараён чўзилиб, натижада АҚШ ҳарбийлари апрель ойи охирида Афғонистонни тарк эта бошлашган эди.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатдан ҳарбийларни 11 сентябрга қадар олиб чиқиб кетиш режалари ҳақида маълум қилганди. Аммо бу режаларга бир оз ўзгартириш киритишга тўғри келди.
Америкаликларнинг айтишича, илгарироқ эришилган келишувларга амал қилмаслик ва америка аскарларини мамлакатдан чиқариш жараёнининг чўзилиши толибларни жавоб чораларини кўришга мажбур этган.
Айни вақтда АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши фонида мамлакатда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида кенг кўламли жанглар авж олди. Жангарилар Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларига яқин келдилар.