Петр Акопов
Франция президенти Макрон Владимир Путин билан муносабатларда ўзининг "Меркель лаҳзаси"ни бошидан кечирди, дея ишонтирмоқда европа матбуоти. Гап 14 сентябр куни икки президент ўртасида бўлиб ўтган суҳбат, — аниқроғи, мулоқотнинг Алексей Навальныйнинг ғалати заҳарланишига тегишли қисми ҳақида бормоқда. Суҳбат тафсилотлари шу ҳафта Le Monde нашрида пайдо бўлди — аммо аввалига "Меркель лаҳзаси" нима эканлигини ёдга олсак.
2014 йилнинг иккинчи март санасида немис канцлери Украина ва Қримдаги тўнтаришдан кейин юзага келган вазиятни муҳокама қилиш учун Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Меркель, табиийки, Майдан ғалабасини тўнтариш дея ҳисобламас эди - уни фақатгина Мустақил Украинадан ажралиб чиқишни истаётган Қримни Россия ўзига қайтариб олиши мумкинлиги масаласи ташвишга соларди.
Путиннинг нима дегани аниқ аён эмас (аммо Россия президенти Меркельга Европа Киев тўнтаришига реакция қилмаётгани борасида ўзининг кескин норозилигини билдирган бўлишини тахмин қилиш мумкин), бироқ у билан суҳбатдан сўнг Меркель Барак Обама билан боғланди ва америка президентига "Путиннинг реалликни адекват идрок қилишидан шубҳадалигини" ва умуман "Путин бошқа дунёда яшаётгани" ҳақида сўзлаб берди. Суҳбатнинг ушбу тафсилотлари The New York Timesда чоп этилди — яъни маълумот Оқ уйдан чиққан эди. Немис амалдорлари кейинчалик америка газетасидаги хабарни Меркель бу каби гапларни айтмаган, дея норасмий тарзда рад этган бўлсаларда, канцлернинг бу жумласи тарихда қолди.
Ғарб учун "Меркель лаҳзаси" — бу реалликдан узилган Путин билан тўқнашувни англатади. Энди кўриниб турибдики, навбат Макронга келди: Libération нашри ёзишича, "Эммануэль Макрон ўтган ҳафтада "дунёдан узилган, фил суягидан ясалган қасридан чиқмайдиган ва шахсий ташвиқотидан сармаст Владимир Путинни кўриб" ўзининг "Меркель лаҳзаси"ни бошдан кечирди. Ёки бўлмаса, очиқчасига ҳеч нарса ҳақиқиймас ва ҳамма нарса мумкин дея, сиёсий сурбетликнинг янги даражасига кўтарилди.
Аслида нима рўй берди? Гап шундаки, худди 2014-йилдаги каби махфий суҳбат мазмуни оммага эълон қилинди, аммо ўша вақтда гап Меркель Путин ҳақида Обамага нима дегани ҳақида борган бўлса, шу кунларда рўй берган ҳолатда шахсан Путиннинг суҳбати оқизмасдан такрорланган эди. Путиннинг Макрон билан суҳбати мазмуни аллақандай тарзда Le Monde нашрига етказилди: гап Беларус, Украина, Ливия ҳақида борган. Аммо мақола бош мавзуси сифатида негадир Навальный кўрсатилган эди.
Газетанинг ёзишича, Путин Навальный ҳақида "беписандлик" билан гапирган ва уни "оддий интернетдаги осудалик бузғунчиси", дея атаган, у гўё ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган ва ўзи томонидан яратилган Коррупцияга қарши кураш фондидан амалдорлар ва депутатларни шантаж қилиш учун фойдаланган. Путин гўёки Макронга Навальный бундан аввал ҳам муғомбирларча ўзини турли касалликларга солганлигини айтиб, "оғуни ҳам ўзи қабул қилган" бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган (нима сабабданлигини айтмаган). Бундан ташқари, Путин, "Новичок" ҳамма гапираётгани каби у қадар мураккаб модда эмаслиги, унинг қўлланилгани, умуман олганда, ўз тасдиғини топмаганини таъкидлаган. Россияда федерал тергов олиб борилмаганини эса "француз ва немис экспертларининг россиялик ҳамкасблар билан маълумотни бўлишишни истамасликлари" билан далиллаган. Бундан ташқари, Путин, "бошқа, масалан, айни вақтда "Новичок" ихтирочиси яшаётган Латвияга олиб бораётган изларни кўриб чиқиш имкониятлари ҳақида гапирган". Моддани ишлаб чиқишда бир неча совет олимлари иштирок этишган бўлиб, улардан бирининг чет элда бўлиши, уни ишлаб чиқариш имкони борлигини англатмайди, чунончи бунга арзирли сабаб бўлмаганини ҳисобга олганда.
Le Monde нашри Путиндан эринмай иқтибослар келтирган, аммо гап Макронга келганида, бу сўзамолликдан асар ҳам йўқ: "Макрон "Новичок" хусусий ташкилот томонидан ишлатилган бўлиши мумкин эмаслиги айтди ва ушбу ҳолат расмий тушунтиришларни талаб қилишини таъкидлади. <...> Эммануэль Макрон, ўз навбатида, дарҳол "латвия изи" ва оғуни Навальный ўзи қабул қилгани ҳақидаги таъкидларни рад этди".
Суҳбат чоп этилганидан сўнг, унинг мазмуни, қолаверса, махфий мулоқотнинг эълон қилингани сабабли жанжал авж олди. Le Monde ҳикоясида нима рост, нима йўқ, текширишнинг имкони йўқ. Кремль шу пайтнинг ўзида эълон қилган муносабатида "газета жумлаларни аниқ ёзмагани" ҳақида маълум қилди, энг асосийси эса, "газета бу мулоқотни аниқ, дея айта олмаслиги ҳам рост, ахир акс ҳолда, бу француз шерикларимиз икки президент суҳбатини онгли равишда бўлишганини, бу эса дипломатик амалиётга тўғри келмаслигини", таъкидлади. Россия президенти матбуот-котиби ҳатто нодипломатик тилга ўтди: "Биз, Елисей саройи онгли равишда икки президент суҳбатини, русча айтганда, матбуотга сиздирганига ишона олмаймиз. Ахир бу Франция. Франция бундай ишга қўл уролмайди".
Афсуски, қўл ура олади. Гарчи Франция ТИВ сал кейин "махфий ҳужжатларнинг ҳар қандай ички утечкасига йўл қўйилмаслиги" ва Le Monde даги мақола юзасидан "тергов олиб борилаётгани", ҳақида баёнот берган бўлсада, аммо мулоқот мазмуни айнан Елисей саройидан матбуотга сиздирилгани борасида деярли шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ва бу иш катта эҳтимол билан айнан Макрон ташаббуси билан амалга оширилган. Ахир у Le Mondeда мақола эълон қилинган куни БМТ Бош Ассамблеясида олдиндан ёзилган нутқи билан чиқиш қилар экан, Франция "кимёвий қуролнинг - Европа, Россия ва Сурияда қўлланилишига тоқат қилмаслиги" ҳақида гапирди ва Россия "нерв-фалаж "Новичок" моддасини қўллаш орқали Россия сиёсий муҳолифатчига суъиқасдни амалга оширишга уриниш ҳодисасига ойдинлик киритиши. Бу ишни, у "тез ва бенуқсон" амалга ошириши кераклиги, сабаби, французлар "улар томонидан ўрнатилган "қизил чизиқлар"га амал қилинишига астойдил уринишларини" қўшимча қилди.
Макрон Путинга ҳужум қилмоқда — бу сингари сиздиришлар орқали эса, камига, ўрталарида бўлган ишонч қолдиқларини ҳам йўқ қилмоқда. Яъни, худди Меркель сингари ҳаракат қилмоқда, - ҳақиқий, бу сафар Путинга нисбатан "Меркель лаҳзаси" ҳам шунда ифодаланади. Бизнинг президент худди 2014 йилда Меркель ва Обама ўз сўзлари устидан чиқишмасликларига амин бўлгани сингари - Макрон билан ҳам очиқ гаплашиш мумкинмаслигига ишонч ҳосил қилди.
Олти йил олдин, Путин Ғарб раҳбарлари ундан Януковични Майдан раҳбарлари билан конституциявий ислоҳотлар ва муддатидан олдинги сайловлар тўғрисида битим имзолашга кўндиришни сўраганликлари ҳақида кўп маротаба ҳикоя қилган эди. Оқибатда, ушбу битим Германия, Франция ва Польша вакиллари иштирокида имзоланади. Орадан икки кун ўтиб келишув бузилади: Олий рада Януковични ҳокимиятдан четлатади, Ғарб эса ўзини ҳеч қандай битим бўлмаган ва ҳеч қандай тўнтариш рўй бермагандек тутади. Яъни Россияга ўз ҳақиқатини ўтказишга ҳаракат қилади — бу реалликда Украина евроинтеграллашув ва атлантизацияга йўлиқтирилиши лозим эди.
Русларнинг ўз тарихи ва реаллик ҳақидаги тасаввури табиийки, бошқача эди — Қрим ҳам, Ғарб билан кейинги конфронтация ҳам шундан аслида. Меркель ва Путиннинг реаллик ҳақидаги тасаввурлари фарқланади — худди ўз атрофида ягона Европани тўплаш бўйича немис режаси ва русларнинг постсовет майдонига реинтеграцияси, тарихий Россиянинг ўз атрофида (Малороссия - Украина ҳақида гапирмаган тақдирда ҳам) рус ҳудудларини тўплаши режаси фарқлангани сингари. Россия ўз келажагини ўзи ҳал қилади - ва "европа танлови", "демократия" ва "реалликни тан олиш" сингари гаплар билан ўзининг ғарбий ерларини олиб кетишга қаршилик кўрсатаверади.
Орадан олти йил ўтгач Россиядан Навальнийни заҳарлаганлик учун тазарру қилишни талаб қилишмоқда - камига кимёвий қуролни қўллаш йўли билан. Аммо бунга жавобан Москва "Новичок" моддаси ҳақида ҳайқиришга асос бўлаётган экспертиза маълумотларини кўрсатишни талаб қилса - биз сизсиз ҳам ҳаммасини аниқлаб бўлдик, сизнинг ишингиз ўз айбингизни тан олиб, тавба қилиш, дегандек, уни гўёки эшитмаганга олишяпти. Украина билан ҳам худди шундай бўлган, ҳеч қандай тинчлик ҳам йўқ, ҳатто Янукович ҳам, энди фақат Турчинов ва Яценюк бор, улар Украинани евроинтеграллашув сари етакламоқда, сиз эса ўзингизнинг Москвангизда ўтиринг ва қимирламанг.
Навальнийнинг заҳарланиши воқеасидан Россияга очиқ босим ўтказиш ва Европа-Россия алоқаларига путур етказиш учун фойдаланилмоқда — ўйин ошкора қаллоблик ва сурбетларча олиб борилмоқда. Шу билан бирга европалик етакчилар ўз оммавий баёнотларида қатъиян чекланганлар — энди улар "Новичок" ишлатилганидан шубҳа қила олмайдилар — ахир бу "исботланганку", қолаверса "Путин ҳар доим шундай йўл тутади". Табиийки, Макрон, худди Меркель сингари Путиннинг заҳарланишга алоқадорлигига ишонмайди — аммо иккаласи ҳам Навальнийни "Кремльний аллақандай кўнгилли ёрдамчилари" ўлдиришга уринганини айтади. Шу боис, Путин уларга Россия-Европа муносабатларини қутқаришга ёрдам беришларини исташмоқда - бунинг учун Путин Россия айбини тан олиши, воқеага аниқлик киритиб, айбдорларни жазолаши лозим. Аммо нимада айбдорларни? Кимёвий қуролдан фойдаланганликдами? Аммо бу россиялик врачлар томонидан ўз тасдиғини топмаган ва Ғарб томонидан бўлаётган асоссиз айбловлардир. Айнан шу учун Путин заҳарлаш билан боғлиқ воқеага фитнага қарагандек қарайди - гарчи ҳали у ким томонидан амалга оширилгани тушунарсиз бўлиб турган бўлсада. Ва бу ҳақда Макронга айтади - турли версияларни тилга олган ҳолда. Яъни, бунда Путиннинг ҳақиқати Макрондаги "Новичок"нинг аниқ аниқлангани" сингари ҳақиқатидан ҳаққонийроқ кўринишга эга. Кимёвий қуролдан фойдаланиш? Ҳа, албатта, Суриядаги фитналар ҳали эсимиздан чиқмаган — ғарб разведкасига алоқадор бўлган "Оқ каскалар" Асад томонидан кимёвий қурол қўлланилгани ҳақида ноғора чалган ва кейинчалик бу ғарб томонидан ташкиллатирилган постановкалар эканлиги очиқланган эди.
Макрон раҳбарлигидаги Франция Европада етакчи позицияга интилмоқда — қолаверса, Россия билан муносабатларда ҳам ёш президент атлантик қопқондан чиқишга уринган эди. 2017-йилнинг май ойида, лавозимга киришганидан атиги икки ҳафта ўтиб, у Владимир Путинни Версалда қабул қилди — шундан кейин ҳам кўплаб маротаба Европа учун Россия билан муносабатлар қанчалик муҳимлиги ҳақида такрорлаб, бу муносабатларни ривожлантиришга даъват қилиб келди. "Мулоқот зарур, агар ирода бўлса, кўплаб нарсаларни ўзгартириш мумкин", - бу Макронга тегишли сўзлар. Эммануэлда ирода мавжудлиги борасида Кремлда бундан олдин ҳам гумон бўлган, аммо мулоқот ҳам энг камида жимитдек ишонч бор бўлсагина амалга ошиши мумкин — матбуотга Путин билан бўлган суҳбатини сиздириб эса, Макрон ўша ишончнинг қотган-қутганини ҳам йўқ қилмоқда. Бу виждонсизликми? Ҳа, аммо асосийси - ўта калтабинлик.