Германия Алексей Навальнийни жим туришга мажбур қилади

© AFP 2023 / MAXIM ZMEYEVАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алексей Навальний комадан ўзига келганидан сўнг олинган биринчи суратини ижтимоий тармоқларда жойлаштирди, у ижобий динамикага қарамасдан соғлиғида ҳамон муаммолар сақланиб тургани маълум қилган.

Душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас блогер “Новичок” билан заҳарлангани ҳақида хулосалар борасидаги танқидларни тўхтатишни талаб қилди, чунки Франция ва Швеция айрим мустақил лабораториялари бундесвер мутахассисларининг хулосаларини тасдиқлашди.

Суд поместил Алексея Навального под домашний арест - Sputnik Ўзбекистон
Навальнийнинг комадан сўнг биринчи фотоси пайдо бўлди

“Айрим” – лабораториялар, чунки улар ҳақида маълумот ҳам махфийлаштирилган. Идора раҳбарининг истаги ижобат бўлиши эҳтимолдан йироқ. Аммо тескари натижа эҳтимоли катта, чунки ҳозирда Алексей Навальний ўзи Германия ҳукуматига катта зарар етказди.

New York Times нашри Германия хавфсизлик хизмати юқори лавозимли вакилига таянган ҳолда, у соғайгандан кейин “ўз фаолиятини давом эттириш учун” Россияга қайтишни хоҳлаётганини маълум қилди.

Агар газетанинг инсайди ҳақиқатга яқин бўлса, унда Навальний учун фақат хурсанд бўлиш мумкин, чунки бундай истак унда шубҳасиз когнитив функциялар сақланиб қолганидан далолат бермоқда – чунки шифокорларнинг изоҳларига кўра, унинг оғир аҳволда бўлганида бунга кафолат йўқ эди.

Сўнгги бир неча ўн йилликлар ичида аввал таниқли бўлган кўплаб ижтимоий ва сиёсий арбоблар Россияни тарк этиб, баланд овоз билан эшикни ёпдилар. Натижа ҳар доим бир хил эди: улар ижтимоий қудратни тезда йўқотиб, ҳеч ким қизиқмайдиган умумий эмигрантлар массасига қўшилишди. Кремлга қарши муросасиз курашчилар позицияси билан бир қаторда улар бу мақом билан боғлиқ молиявий имкониятларни ҳам йўқотишди - рус мухолифатчилар орасида Михаил Ходорковскийга ўхшаган чинакам бой одамлар кам.

Натижада, энди улар фақат Прага, Рига ёки Лондондаги камтарона квартиралардан ижтимоий тармоқларга заҳрини сочиш билан шуғулланиш тўғри келади. Ахир энг ачинарли ҳолатларда эса, Пётр Павленский билан содир бўлганидек, янги келган мамлакатда "қонли гебни" (режим) ва "жазолаш психиатрияси" тош тегирмонига тушиш мумкин.

Айтганча, дарсни ўзлаштиришди. Ҳар йили "Мен Россияни абадий тарк этаман, у менсиз нобуд бўлсин" мавзуси камроқ ва секинроқ эшитилмоқда.

Алексей Навалний учун эса бундай ёндашув айниқса ачинарли бўларди. У нафақат Россиядаги энг таниқли мухолифат етакчисига айланди, балки ўз тарафдорларидан маблағ ундириш учун жуда самарали тизимни ҳам яратди. Ўтган йиллар давомида бу унга кўплаб ёқимли бонусларни ва умуман олганда жуда юқори турмуш даражасини таъминлади - қиммат хорижий курортларда оилавий таътилдан тортиб, қизининг Стэнфорд университетида таҳсил олишигача.

Здание МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ Берлиннинг Навальний тўғрисидаги баёнотига муносабат билдирди

Блогерда "ортиқча меҳнат билан орттирилганлар"дан заррача ҳам воз кечиш ва дунёнинг чеккасида қадимги Солсберида шинам ҳаёт ўрнига, гўёки Британия махсус хизматлари томонидан заҳарланган иккинчи Скрипалга айланиш истаги йўқлиги ажабланарли эмас - барчаси ГРУ қотилларидан мўъжизавий равишда қочиш афсонасини қўллаб-қувватлаш учун.

Аммо бу ерда Алексей Навальнийнинг шахсий манфаатлари билан унинг касаллик ҳақида Ғарб томонидан тасвирланган сурати ўртасида принципиал қарама-қаршилик пайдо бўлади. Хавфсизлик нуқтаи-назаридан немислар томонидан қўйилган ташхис уни ватанга қайтишига йўл қўймайди. Аммо блогер ўжарлик билан ортга қайтмоқчи, тўғри уни ўлдиришга оз қолган аждарнинг оғзига бориб тушиш, ҳеч қандай “Новичок” билан заҳарланиш ва Россия ҳукумати томонидан ҳаётига таҳдид солинишига ишонмаслигини англатади.

Энг ёмони, Навальний ватанга эпикриз билан қайтиши керак бўлади. Германия томони эса, Москвага унинг ташхисини тасдиқловчи ҳар қандай маълумотни беришдан бош тортмоқда. Россия Бош прокуратураси немис ҳамкасбларига блогернинг касаллиги ҳақидаги барча воқеаларни текшириш учун яна бир сўров юборди, аммо Берлин ёрдамига умид қилиб бўлмайди. Блогер ўзи билан бирга олиб келадиган “Шаритэ” клиникасидан кўчирма, Россиянинг ваколатли органларига жуда кўп қизиқарли маълумотларни бериши мумкин.

Умуман олганда, Алексей Навальнийнинг Россияга қайтиш истаги немисларни ниҳоятда ёқимсиз ва қийин аҳволга солиб қўймоқда, чунки шу ҳафтада қалаштириб ташланган уйдирмани ниҳоят ағдариш билан таҳдид қилмоқда.

Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко Навальний ҳақидаги аудиоёзувнинг эълон қилинмаган қисми борлигини маълум қилди

Айтганча, британияликларда бу ҳолат янада бежиримроқ ишланганди. Скрипал заҳарланиш шоуси нафақат унинг кўлами ва тафсилотлари, шу жумладан уйларнинг бузилиши билан ҳайратга солди, "жабрланувчи"ни ҳам жуда тўғри танладилар: кураторлар айтганини тўлиқ бажарадиган ҳеч кимга қизиғи йўқ ва кераксиз собиқ жосус. Аммо шуниси аҳамиятлики, ҳатто Лондон Скрипалга ҳеч бўлмаганда минимал ҳаракат эркинлигини беришга журъат этмади ва унга журналист ёки дипломатлар билан суҳбатлашишга бирор марта имкон бермади.

Алексей Навальнийни бутун оиласи билан асосий россиялик мухолифачисининг ширин ҳаётидан ихтиёрий равишда воз кечишга ишонтириш немислар учун жуда мураккаб вазифа бўлиб чиқиши мумкин.

Блогер учун ёмон янгилик шундаки, унинг Россияга қайтиши бу “бўтқани дамлаган” Берлин учун жуда ёқимсиз оқибатлар билан хавф солмоқда, чунки у ерда бу масалани ҳал қилиш учун улар "ишонтириш" ва "ихтиёрий" сўзларини ишлатишни ўз ичига олмайди услубларга мурожаат қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0