Макрон Европани ислоҳ қилиш керак, уни қайтадан яратиш лозим деган таклиф билан чиқди

© FABRICE COFFRINI / AFPФранция президенти Эммануэль Макрон
Франция президенти Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕИ демократияси ва келажагига доир ўз қарашларини Макрон бир нутқда жамлаган ва уни демократия дунёга келган ва афиналикларнинг илк кенгашлари ўтказилган жой - Пниксда сўзлаган

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Франция президенти Эмануэль Макрон Европа Иттифоқини ислоҳ қилишни таклиф этди. Макроннинг сўзларига кўра, 2018 йилда европаликлар кутилаётган ўзгаришларни муҳокама қилишлари мумкин бўлади.

Демократия ватани Афина шаҳрига уюштирган ташрифи давомида, у хусусан еврозона парламентини ташкил этишни ва унга ягона европа рўйхати бўйича сайловлар ўтказишни таклиф қилган, деб хабар қилди РИА Новости.

Жан-Клод Юнкер - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ раиси: Европа хавфсизлигини АҚШ эмас, Евроиттифоқ таъминлаши керак
ЕИ демократияси ва келажагига доир ўз қарашларини Макрон бир нутқда жамлаган ва уни демократия дунёга келган ва афиналикларнинг илк кенгашлари ўтказилна жой — Пниксда сўзлаган.

Макрон ўз нутқини грекча бошлаган.

"Бу ерда 2500 йил муқаддам греклар демократияни кашф қилишган. Бу ерда нутқ сўзлашнинг ўзи — олий шараф", — деган грекчалаб Макрон. Тўпланганларга унинг сўзлари жуда маъқул тушиб, чапак чалганлар. Сўнгра Макрон француз тилида гапиришга ўтган.

"Мен Европа келажаги ўз аксини топган йўл харитасини таклиф этаман. Мен янгича услубни таклиф қилмоқдаман, бу ўлароқ янги Европани фақат ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишмайди. Биз барча давлатларда 2018 йилда янги мақсадларни қўйишимиз керак ва халқлар ўзлари муҳокама қилишсин қандай Европа уларга кераклигини. Олти ой давомида фуқаролар йиғинлари бўлиб ўтади ва истиқболда биргаликда Европа ва еврозона парламентига сайловлар учун рўйхатлар тузилади", — деган Макрон Европа омадсизликларига ишора қилган ҳолда.

Макрон шунингдек, Европадаги фуқаролар урушига барҳам беришни ва асрлар давомида одамларни бирлаштириб келган нарса — европа цивилизациясини топиш кераклигини таъкидлаган.

Грециядаги инқироз — бу бутун Европа муваффақиятсизлиги демакдир, деган Макрон.

"Биз Европани қайтадан яратиш учун ўзимизда куч топмоғимиз керак. Одамлар Европага муҳтож, биз Европани янгилаш учун ўзимизда куч топишимиз керак", — деган Макрон.

Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон
Франция тарихида энг ёш президент сайланди
"Агар биз кўзимизни очмасак, Европани барбод қилган авлод деган тамғани ўз бўйнимизга олишга мажбур бўламиз, биз ишни аввало ўз-ўзимизни қаттиқ танқид қилишдан бошлашимиз даркор", — деган у.

Макрон Европа Иттифоқини Грецияга нисбатан бирдамлик намойиш этишга чақирган.

Макрон янги Европа билангина терроризмга қарши курашиб, европача суверенитетни қўллаб-қувватлаш, аммо олдин миллий суверенитет концепциясини қайтадан аниқ белгилаб олиш кераклигини таъкидлади.

"Биз, европаликлар, турфа тил ва маданиятга эга Вавилон фуқароларимиз. Демократия, суверенитет, маданият — биз ёшларга мана шу уч нарсани таклиф этишимиз лозим", деган Франция президенти ва ягона Европа асосчилари ҳақида эслатиб ўтиб, ўзгаришлардан қўрқмасликка чақирган.

"Франция танлови янада қудратлироқ Европани ташкил қилишга интилиш ва бу борада ўз қарашларини муҳокама қилишдан иборат", — деган Макрон.

Янгиликлар лентаси
0