ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. АҚШ президенти Барака Обама Сурия ва Украинани “мижоз давлатлар” деб атади ва АҚШда бу билан тушунмовчилик сабабига айаланди.
“Иқтисоди қисқариб бораёганига қарамасдан, Россия ўз “мижозлари” бўлган Украина ва Сурияни қўллаб қувватлашга маблағ йўлламоқда. Ушбу давлатлар бўлса Россия кўз олдида унинг таъсиридан чиқиб кетмоқда”, — деди Обама.
Шуни айтиш керак-ки, олдиндан эълон қилинган президент нутқида “мижоз” сўзи йўқ. Бу Обаманинг шахсий импровизацияси бўлди ва АҚШда кўплаб тушунмочиликка сабаб бўлди.
Хусусан, Иллинойс штати конгрессмени Питер Роскэм бу борада “Бизнинг дўстимиз ва иттифоқчимиз Украинани Россиянинг “мижози” деб аталиши, геосиёсий вазиятнитушунмаслик белгиси”, — деди ўзининг Twitter ида.
Россия АҚШ ва ЕИдан фарқли ўлароқ, Украинанинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва бу борадаги ЕИ ва АҚШнинг туҳматини доимо инкор қилиб келган. Украина жануби-шарқидаги мухолифат пайдо бўлишида ҳам Россиянинг алоқаси йўқ. Улар Украинанинг янги миллатчи ҳукумати ҳатти-ҳаракатидан норозолик эвазига вужудга келди. Россия мухолифатга фақат гуманитар ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Сурияда эса, Россия террорчиликка қарши курашиб, нафақат Сурия халқини “Ислом давлати” террорчилар гуруҳи таъсиридан озод қилмоқда, балким бутун МДҲ ҳудудини келажакда мумкин бўлган террорчилик хавфидан ҳимоя қилмоқда.