Олимпиада олдидан менга ҳатто фамилиямни ўзгартиришни таклиф қилишган - Алина Хам

Ёшлигидан спорт билан чиниққани Алинага тақдирнинг барча қийинчиликларини енгиб ўтишга ёрдам берди: мураккаб йилларда йилларда турли соҳаларда ишлаб оиласини боқди.
Sputnik

Москвадаги Ўйинларнинг бронза медали совриндори, СССРда аёллар хоккейининг асосчиларидан бири Алина Хам 40 йил ўтгач, 1980 йилнинг жазирама ёзини, шиддатли жангларни ва жаҳон байрами муҳитини эсга олди.

Биринчилар ва жасурлар

Алина болалигидан спорт билан шуғулланган - атлетика ва сузиш билан шунчаки завқ учун. Ҳаммаси илгари таниқли бўлган боксчи Мириман Ким уларнинг Андижондаги мактабига жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида ишга кирганида ўзгарди. У мактаб негизида гандбол бўйича жамоасини яратди, унга Алина ҳам қабул қилинди. Уч йилдан сўнг, мураббий ўзи учун ҳам, ўзининг қўл остидагилари учун ҳам мутлақо янги ўйинни – чим устида хоккейини очиб берди.

Биринчи ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони: Эркин Шагаевнинг Москвадаги зафари

"Меҳнат" ("Труд") эркаклар жамоаси аллақачон республикада ўйнаётган эди, аммо қизлар учун бу дебют бўлди, уларнинг мураббий учун эса бу мутлақо янги номаълум йўл эди. Ким ўз шаҳрида янги саҳифадан "Андижанка" жамоасини яратди.

"Бизни ҳаммамизни, гандболчиларни хоккейни ўрганишга таклиф қилишди. Бизга чавганлар ва форма берилди, бир 22 кишилик биринчи таркибга айландик. Мураббий биз билан бирга ўрганди. Ахир Мирон Дмитриевичнинг ўзи ҳам чим устида хоккей ҳақида ҳеч нарса билмасди. У эркаклар жамоаси мураббийлари билан маслаҳатлашарди, аммо унинг ўзи ҳам ташкил топганига атиги бир неча йил бўлган эди. Бундан ташқари у Москвага ҳам малака оширгани борар эди: спорт қўмитаси унга қоидалар ва ҳакамлик тизимига оид ўқув қўлланмаларни берди, пойтахтлик мураббийлари эса ўз тажрибалари билан ўртоқлашди”, - дейди Алина Егоровна.

1976 йилда айнан "Андижанка"дан СССРда аёллар чим устидаги хоккейи спорт тури сифатида вужудга келди. Вилоятда яна тўртта жамоа пайдо бўлди - уларга собиқ гандболчи қизлар ва кўпкураш спортчи-қизлари жалб қилинди. Кейинчалик бутун Иттифоқ бўйлаб аёллар клублари очилди.

Янги хоккейчи-қизлар ҳар куни мактаб дарсларидан кейин машғулотлар ўтказишган. Баъзан очиқ майдонда, баъзан қўл тўпи залида. Кейин жамоа сунъий қопламали стадионга таклиф қилинди. Қизлар Москва ва Ленинграддаги мусобақаларда қатнаша бошладилар.

Валентина Заздравных: ҳалокатли хато, Рашидов қабули ва оддий сотувчи бўлгани ҳақида

"Биз учун бу мусобақалар мотивацияли машғулотларидек, маҳоратни ошириш усули каби бўлган", - деб эслайди Алина Хам. Дарвоқе, у жамоанинг бошланишиданоқ бутун йўлни босиб ўтган икки хоккейчилардан бири. Кўпчилиги бир-икки ойдан кейин чиқиб кетишарди. Бунинг сабаблари кўп бўлган: баъзи қизларни бу спорт тури уларни илҳомтирмаслигини тушунди, кимдир ўқиши, оиласи ёки менталитети туфайли.

"Андижанка"нинг биринчи таркибига асосан татар, рус қизлари ва битта корейс қизи – мен, кирганмиз. Кейин Андижон туманидан битта қобилиятли ўзбек қизини - Мухаббат Ҳайдаровани топдилар. У рус тилида деярли гапирмасди, қатъий ахлоқли патриархал оилада тарбияланган. Мусобақаларда ҳар доим шими устидан юбка кийиб қатнашар эди. Бу қоидаларга зид эди, жамоа танбеҳлар оларди. Аммо кейинчалик бу қиз жамоага киришиб узоқ вақт ўйнади. Лекин жароҳати туфайли Олимпиадага чиқолмади”, - деб эслайди Алина Егоровна.

Миллати, аниқроғи, фамилиясига келсак. Олимпиададан олдин Алина Хамдан фамилиясининг охирги ҳарфини ўзгартиришни илтимос қилишган.

“Улар мени “Хам” кулгили эшитилади ва аҳмоқона изоҳларни қўзғатади деб ишонтиришган. Аммо менинг ғазабим келди: менинг фамилиям - бу менинг  бир қисмим. Ғалати фамилиялар камми? Натижада спортчи Хам ғурур билан майдонга чиқарди ва ҳатто ғалати фамилияли машҳурлар рўйхатига кирди. Майли, мен ўз келиб чиқишим билан фахрланаман!” - дейди аёл.

Москвадаги Ўйинларга мураббийлар штаби бутун Иттифоқдан 15 хоккейчини танлаб олди. Бошқа жамоалардан иккита-учтадан спортчи бўлган бўлса, "Андижанка"дан бирданига тўрттаси олинди: Алина Ҳам, Валентина Заздравных, Нелли Горбаткова ва Лейла Ахмерова.

Афсуски, ўзбек жамоасининг мураббийи тўрт йиллик асосий мусобақада қатнашмади - унинг номзоди кўриб чиқилган, аммо охир-оқибат улар жамоани бошқа мутахассисга топширдилар. Кейинчалик жамоадагиларнинг аксарияти Ким СССР учун олтин медални қўлга кирита олиши мумкинлигини айтишган.

Дарё бўлиб оққан "Фанта", оталарча ғамхўрлик ва Япония совғалари

Олимпиада қатнашчилари Москвага келиб, шаҳар атрофидаги кўп қаватли биноларга жойлашдилар. Ҳаммани жинсига қараб қатъий тақсимладилар: ҳатто спортчилар орасида эр-хотинлар бўлса ҳам, улар алоҳида биноларга жойлаштирилган ва бир-бирларини олдига боришларига рухсат берилмади. Алина Егоровнанинг эслашича, бинонинг ҳар бир кириш жойида бештадан милиционер навбатчилик қилган.

90-йилларда киллер бўлишни таклиф қилишган - Олимпиада 80 совриндори Ямбулатов

"Биз, спортчиларни, КГБ зобитлари яширинча кузатиб турган. Ўйинлар бойкот қилингани сабабли, қаттиқ назорат бўлган: балким чет эллик меҳмонлар бирор нарса қилишар, балким аврашар? Хавфсизлик ходимлари ҳамма жойда биз билан бирга юришарди, биз машғулотларга борадиган автобусларда ҳамроҳ бўлишарди.  КГБ йигитлари спорт кийимини кийиб, диққатни жалб қилмаслик учун, оммага қўшилиб кетарди. Менда парадда гуруҳдаги қизларимиз билан кетаётганимиз, ён томонларимизда эса қўриқчиларимиз тушган фотосурат ҳам бор. Кийимларимиз бир хил бўлган ва ташқаридан биз худди бир дўстона компаниядай кўринганмиз”, - дейди Олимпиада-80 совриндори табассум билан.

Спортчилар тез фурсатда давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан умумий тил топдилар, ҳатто улар учун Олимпия шаҳарчасида импорт нарсаларни сотиб олишди, ахир у ерга спортчилар, меҳмонлар ва ходимлардан ташқари ҳеч ким кира олмасди.

"Ахир, улар ҳам эсдаликка таъқиқланган нарсаларни хоҳлаганлар: йигитлар бизга пул беришарди, биз дўконга бориб, сотиб олиб келардик", - деб эслайди Алина Егоровна.

Олимпия шаҳарчасида мўл-кўллик ҳукм сурган эди: "Фанта" ва "Кока-Кола" дарёдай оққан, импорт китоблар ва кийимлар - жуда арзон нархда. Ҳар бир спортчига маҳаллий ресторанларда овқатланиш учун 22 рублдан талон берилган.

“Бу жуда катта пул эди, биз тошиб кетгунча ердик. Овқатлар ҳар хил эди, мен ҳатто ўзбекистонлик ошпазни ҳам учратдим. Яна мен ватанимдан маҳсус Москвага етказиб бериш учун ўстирилган катта гилос ва ўрикларни едим. Уйда мен бунчалик меваларни кўрмаганман. Қизларимиз билан, Тошкентга қайтгач, ўзимиз еб, қариндошларимизга ҳам баҳам кўришимиз учун, мазали пишлоқ ва колбасаларни сотиб олдик ва уларни ўз манзилларимизга юбордик”, - дея эслайди хоккейчи.

Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида

Ҳиндистоннинг қуритилган суварак қўшилган экзотик таомларидан, бундай урф-одатларга одатланмаган совет қизлари даҳшатга тушишди.

Маданий дастур ҳам, айниқса вилоятлардан келганларни, ҳайратда қолдирди.

“Пахмутовани биринчи марта кўрганимни эслайман, унинг бўйи қанчалик кичкина эканлигига ҳайрон бўлдим! Бу телевизор экранидан унчалик сезилмасди. Баскетболчи Ульяна Семёнова менда аксинча таассурот қолдирди. Ўша пайтда у аллақачон Олимпия чемпиони ва икки карра жаҳон чемпиони эди, шунинг учун у машҳур одам мақомида эди. Унинг бўйи 208 см эди! Мен-ку кичкинагина, нозикина эди”, - давом этади Алина Егоровна.

Очилиш маросимида хотин-қизлар хоккей жамоалари охирги бўлиб чиқишди. Ҳаммага оппоқ костюмлар берилди, мусобақаларда эса қизлар оқ-қизил форма ва гетрада қатнашдилар. Қаҳрамонимизда эса Япониядан ноёб совға эсдаликка қолди. Япониялик спортчиларнинг ўзлари Москвадаги ўйинларга бойкот эълон қилишди, аммо ишбилармонлар ўз маҳсулотларини сотиш ва реклама қилиш учун олиб келишди. Олимпиаданинг барча иштирокчиларига ёрқин кроссовкалар совға қилинди.

Хоккейчилар одатий оёқ кийимида ўйнашга қарор қилишди, лекин Алинага юмшоқ кроссовкалар жуда ёқиб қолди ва очилиш ўйинида у майдонга шу кроссовкаларда чиқди. У ўйнаб бўлгач, кийиниш хонасига япон компаниясининг вакили кирди, Хам исмли спортчини чақирди ва ... унга очиқчасига яна бир жуфт кроссовка солинган қутини топширди. Маълум бўлишича, бундай совға мусобақа бошида фақат шу кроссовкада ўйнайдиганларга берилган. Эртаси куни Алинанинг дўстларининг барчаси японияликларнинг янги кроссовкаларини кийиб чиқишди, аммо иккинчи жуфт оёқ кийим бу сафар берилмади.

Довюрак дебют

СССР терма жамоаси учун ушбу турнир биринчи катта мусобақа бўлган. Ҳамма ҳали тажриба камлигини биларди, лекин бойкот туфайли Москвага ушбу спортнинг кўплаб йирик жамоалари келмаганлиги сабабли ғалаба қозониш имкониятлари бор эди.

Олимпиада-80 сирлари: КГБ, лўлилар баронлари ва жиноятчиларнинг чиқариб юборилиши – видео

СССР, Ҳиндистон, Голландия ва Германия терма жамоалари медаллар учун кураш олиб боришлари кутилган. Аммо ҳиндистонликлар ҳайратланарли даражада суст ўйнашди, немис ва голландиялик аёллар эса курашни тарк этишди. Аммо Зимбабве терма жамоаси ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Олимпиада “олтини” тақдирини охирида киритилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ ҳал қилди. Чехия билан ўйин дуранг билан якунланди ва СССР терма жамоаси фақат бронза учун курашишига тўғри келди.

"Биз жуда хафа бўлдик! Биз айниқса ўз уйимизда, мухлисларимиз кўзи олдида олтинни қўлга киритишни жуда хоҳлардик", - дейди Хам.

Аммо бу, айниқса “Андижанка”да Мириман Ким тайёрлаган тўрт нафар тарбияланувчиси учун катта муваффақият бўлди.

Чим устида хоккей бўйича мусобақалардан кейин қизлар яна футбол ва баскетболга боришга муваффақ бўлишди. Атмосфера завқли ва унутилмас эди.

"Лужники бўйлаб юрасан - трибуналар томошабинларга тўла, ҳамма қичқириб қарсак чалмоқда ва сенга ва бир-бирларига қўл силтамоқда. Ҳаётимда бошқа ҳеч қачон бундай ажойиб воқеа бўлмаган. Ўйинларга бойкоти уфайли Москвага келмаганлар жуда афсусда бўлган, мен эса ушбу тадбирнинг бир қисми бўлиш бахтига муяссар бўлдим", - дейди хоккейчи.

Уйда совриндорларни қаҳрамонлар сифатида кутиб олишди. Спортчиларни трап олдида республиканинг биринчи шахслари кутиб олишди, кейин уларга тантанали қабул уюштиришди. Спорт қўмитасининг ваъда қилинган мукофот пулидан ташқари, қизларга биттадан квартира ҳам тақдим этилди.

Оилавий бурч ва илдизларга қайтиш

Ота-онасининг илтимосига биноан, Алина Хам спортдаги карерасининг юқори босқичида тиббиёт факултетига ўқишга кирди. Улар оила ўз шифокорига эга бўлишини жуда хоҳлашган, уларга бу касб жуда ёққан. Яна бир мунча вақт спортчи хоккейни ўқиш билан тенг олиб бориб, ўйнашни давом эттирди, аммо Лос-Анжелесдаги ўйинлар бойкот қилинганидан сўнг, улар асосий касбга эга бўлиш вақти келди деб қарор қилишди.

Ўзбек чавандози ва Олимпиада-80 бошқа СССР қаҳрамонлари – фото

Тиббиёт институтини тамомлагач, Алина Егоровна Андижон шаҳридаги болалар шифохонасида педиатр бўлиб ишлади, сўнг “Звезда” жамоасида иш бошлади - Ўзбекистонда эркак хоккейи айнан шу жамоадан бошланган. Бунинг учун Хам Ленинградда уч ойлик амалиётни якунлаб, спорт шифокори малакасини олди.

Олимпиада-80 совриндорининг тинч ҳаётини фожиа ўзгартирди: отаси автоҳалокатга учради ва мия жароҳатини олди. Кейин мураккаб операция бўлди, ундан кейин Егор Хам яна 12 йил яшади ва шу вақт давомида қизи унга ғамхўрлик қилди.

Отаси вафотидан кейин Алина Егоровна Тошкентга кўчиб ўтди, аммо у ерда ҳам иш  топиш қийин эди. 2000-чи йилларда бир нечта касбларни ўзгартиришига тўғри келди – буюртмага торт пиширувчисидан риэлторгача.

"Мен пул топишим учун кўп ишлашимга тшғри келди. Ўзимнинг фарзандларимни тарбияладим ва вақт ўтиши билан Тошкентга онам ва акамни кўчириб ўтдим. Акам 2009 йилда вафот этди ва унинг учта ўғлини ўз зиммамга олдим", - дейди Москва Олимпиадаси совриндори.

Алина Хам ўзининг тарихий ватани - Кореяда ҳам бўлди. У ерда у маҳаллий автозаводда ишлади.

"Мен Кореяга 2004 йилда - "Кориада" маҳаллий маданият фестивалига боргандим. Олимпия қўмитаси президенти МДҲ давлатларида ютуқларга эга корейс спортчиларни таклиф қилди. Биз Чеджудо оролида, денгиз бўйида ажойиб дам олдик. Дарвоқе, мен доим ҳайрон бўламан: ўзбеклар ҳамма жойда бор! 2012 йилда мен Ансанда "Самарқанд" кафесига дуч келдим. Эгалари - ўзбек эмигрантлари, барча миллий таомлар тайёрланади", - деб эслайди Хам.

Олимпиада-80 учун Москвада стадионлардан ташқари яна нималар қад ростлаган

2014 йилда Алина Егоровна Тошкентга қайтиб келди - кекса онаси доимий парвариш ва даволанишга муҳтож эди. Қизи шифокорликка ўқигани бежиз бўлмади - энди у онасининг дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилишига ва заифлашаётган соғлиғини қўлидан келганича қўллашга ҳаракат қилди. Алинанинг ўғли оиласи билан Кореяда ишлайди, катта акаси эса Екатеринбургга кўчиб ўтди. Ёшликдаги дўстлари ҳам Россияга чақиришмоқда, аммо Алина Егоровна деярли бутун умри ўтган мамлакатни тарк этишни истамаяпти.

У ҳалигача ўзини касбда намоён қилишни, Тошкентда ўзининг шахсий тиббий фирмасини очишни хоҳлаётганини айтди. Кучи, билими ва тажрибаси бор, аммо ҳозирча бўш вақт етмаяпти. Лекин, у тарбиялаб ўз ўрнини топган, муносиб фарзандлари ва жиянларидан ва невараларини тарбиялаганидан бахтиёр. Ёшлигидан спорт орқали чиниққани тақдирнинг қийинчиликларини енгишга ёрдам берди.