Халқаро спорт устаси, Олимпиада-80 трапдан ўқ узиш бўйича кумуш медал совриндори Рустам Ямбулатов Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда ушбу спорт турига қандай келгани, Москвада олтин медални қўлга киритишига нима халақит бергани ва бугунги кундаги орзулари билан ўртоқлашди.
Ўқ отиш болаликдан севимли машғулотим
Оиламда овчилар, танишларим орасида стендли ёки ўқли отиш билан шуғулланадиган бўлмаса ҳам, мен болалигимдан ўқ отишни яхши кўрарганман. Мен милтиқдан жуда яхши ўқ отганим сабабли стендли ўк отишга кириб қолдим. Бир қўшни бола менга стендли ўқ отишни бошлаганини айтгани эсимда. Шунда мен ҳам ушбу тўгаракка бориб кўришим керак. Мен бордим ва менга бу спорт ёқиб қолди. Синовда менга 7та патрон беришди ва мен кетма-кет 5 та учувчи нишонни уриб тушурдим, шундан сўнг мени қабул қилишди.
Тўгаракка мунтазам қатнашишга имкон бўлмади, чунки мураббийимиз 84-заводда ишларди ва ҳар доим ҳам машғулотларга кела олмасди. Кейин ликопчаларни учириб турадиган оператор Коля амаки – “Пахтакор”да машғулот олиб борган Ўзбекистон ССР терма жамоаси мураббийи Николай Афанасьевич Струщенкога мурожаат қилишни маслаҳат берди. Биз бу спортклубга бир ярим ой давомида бордик - биз фақат патронларни юклардик, усталар эса отишарди. Кейинчалик Туркистон ҳарбий округи мураббийси Владимир Петрович Пьяновскийда ўрганишни бошладик.
9-синфлик вақтимда нотўғри созланган милтиқ биринчи марта юзимга қаттиқ урилган эди. Эсимда ўшанда кўзим анча вақтгача яхшигина кўкариб юрган.
Милтиқни бироз қирқиб, бироз шилиб, резина амортизатор қўйишга тўғри келди, шундан кейин қайтариш кучи бунчалик анча енгил бўлганди.
Гуруҳимиздаги йигитлар кучли эди. Александр Алипов - ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони. Умуман унинг оиласи спортчилар оиласи бўлган ва унинг ўғли кейинчалик Олимпиада чемпиони бўлди.
“Ё уни оласизлар, ё мен партия билетимни столга қўяман”
Мен Москва Олимпиадасига жиддий танлов орқали бордим. У ерда баллар тизими бўлган ва мен 300 баллга яқин тўпладим - иккинчи ўрин балларидан кўпроқ. Совет Иттифоқи чемпионатида мен биринчи натижани кўрсатдим, аммо менга агар кучли олтиликка кирсам ҳам, Олимпиада ўйинларида қатнашишим мумкинлигини айтишган.
Аммо шундай бўлдики, Игор Семенов ва мен бир хил очко тўпладик. Мени “отишма” ҳозир бошланиши ҳақида огоҳлантиришмаган ва мен майдонга кўзойнаксиз, наушниксиз югурдим, йўлда бир қути патрон ва қуролимни ушлаб олдим. Ҳаво булутли эди, ва мен биринчи нишонни ўтказиб юбордим, кўролмай қолдим. У эса 25га урди. Москва шаҳар қўмитасининг биринчи котиби бизнинг чемпионимиз москвалик, Ямбулатов эса иккинчи деган. Аммо кейин Алексей Алексеевич Клепов, СССР миллий стендли отиш терма жамоаси мураббийи: “Мен Семёнов кимлигини билмайману, лекин мен бу фақат отишга мўлжалланган машинани яхши биламан”, деди. Шундан кейингина мен ҳам Олимпиада ўйинларида қатнашишим тўғрисида қарор қилишди.
“Бизда патронлар бўйича чекловлар бўлмаган”
Мен Олимпиада ўйинларида қатнашишимга 100%га ишончим комил бўлган. Кимдир милтиқни ташлаб қўйган, мен эса уни доим ҳаракатда ушлаб турганман. Менда “танклар” бўлмаган. У ерда Россия, Украина каби республикалардан кучли иштирокчилар бўлган. Мен ўзбекистонлик эдим ва Олимпиада ўйинларига бориш учун мен ҳаммадан бир поғона баландроқ отишим керак эди. Шунда ҳам охирги дақиқаларда партия органлари аралашмоқчи бўлишган, аммо мураббий номзодимни ҳимоя қилди.
Олимпиадага жуда жиддий тайёргарлик кўрганмиз. Бу минглаб километр югуриш, юзлаб километр сузиш, нишонларга қарата отилган юз минглаб патронлар. Совет Иттифоқи миллий жамоасида на патронларда, на қурол-яроғда чекловлар бўлмаган. Олимпиада ўйинларига олти ой қолганда мени Челюскин станцияси омборига таклиф қилишди, 10 та милтиқни қўйишди ва улардан биринчи бўлиб танлашимни айтишди. Мен дарҳол бештасидан воз кечдим, қолганидан учтасини танлаб олдим. Кейин иккаласи ҳам яхши бўлишига қарамай, улардан бирини ўзимда қолдирдим. Уларни уч-тўрт соат давомида танладим. Ва феврал ойида бўлиб ўтган Бутуниттифоқ мусобақасида мен олтин медални қўлга киритдим. Мен 194га урдим, 8 туркумдан охирги 50таси, иккитаси 25дан. Қолганлар эса 24 туркумдан. Ва кейин эса Олимпиада ўйинларида - 196ни.
“Совет Иттифоқи Олимпиада қандай бўлишини кўрсатди”
Москва Олимпиадаси барча замонлар ва халқларнинг энг яхши олимпиадаси бўлди, чунки Совет Иттифоқи барча пулни бу бизда қандай бўлишини кўрсатиш учун сарфлаган. Ҳеч ким ҳеч қачон инсоният тарихида бундай Олимпия шаҳарчасига эга бўлмаган. У ерда бутун жаҳондан 20 та ресторан ишлаган. Спортчилар яхши қўриқланишган. Машқлар ўтказилган ҳудудда фуқаролар кийимида КГБ зобитлари шай туришган. Девор бўйлаб ҳар 30 метрда милиционерлар туришарди - у ерда ҳатто пашша ҳам ўтолмасди. Ва бугун Россия Сочи Олимпиадасида ва футбол бўйича жаҳон чемпионатида энг яхши ташкиллаштиришни намойиш этмоқда. Чет эл олимпиадаларида тижорий манфаатлар бўлса, бу ерда бу унутилади: асосийси - обрў.
Ҳаммаси дақиқагача ташкиллаштирилган эди. Масалан, Москвада мени мураббийим Игорь Витальевич Лустин қўллаб-қувватлаган. Биз у билан яхши ишладик. Менинг Мытищида хонам бор эди, унда яшаш учун барча шароитлар яратилган. Мураббий мени майдончага ўзи олиб бориб, ўзи кутиб оларди. Ҳеч ким менга яқинлаша олмасди. Биз Олимпия шаҳарчасига фақат сайёҳлик сафарига богандай борар эдик, Челюскинская станциясида жойлашган “Подлипки” санаторийсида эса яшаганмиз. У ерда Кардиология маркази бор эди. Бу бинода мураббийлар ва спортчилар истиқомат қилишган. Уни қўриқлашар эди, ҳамма жойда милиция турган.
Бизга албатта битта машина ҳамрохлик қилган, масалан, биз аттестациядан ўтиш учун Олимпия шаҳарчасига борганимизда. Биз микроавтобусда кетар эдик, олдимизда эса милиция “Волга”си ҳаракатланар эди. У ҳаракатни тўхтатиш учун йўлни тўсиб қўярди, кейин бизнинг олимпиадачиларни ташиётган автобусимиз ҳаракатланарди ва ортимиздан яна бир машина, шундан кейингина Волга кетарди. Шундай ҳолат ҳам бўлган, катта ахлат ташийдиган машинада бир йигит патрул машинасини айланиб ўтиб, деярли бизга урилишига оз қолди. Девор каби оқариб кетган ДАН майори чиқди ва жимгина ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб, майдалаб йиртиб ташлади.
Биз ҳеч қандай сиёсатни ҳис қилмаганмиз, у ерда ҳамма дўст эди: агар сиз зўр спортчи бўлсангиз, ҳамма сизни танийди ва ҳурмат қилади. Албатта, баъзи мағрурланиб кетганлар ҳам бўлган, аммо Совет Иттифоқи спортчилари бундай бўлмаган.
Ўйинларда кўплаб дўстлар орттирдим. Шагаев билан мураббийлик иши бўйича тез-тез учрашардик. У кейин Австралияга кетиб қолган. Менимча, у ҳозирда Сингапурда яшайди. Лариса Павлова Ўзбекистон спорт қўмитасида ишлаган. Рўзиев Ўзбекистон Олимпия қўмитаси раиси бўлган. У мени 1996 йилги Олимпиада ўйинларига юбориши мумкин эди, аммо бошқасини юборишни талаб қилишди. Унда мен олтин медални 100% ютиб олишим мумкин эди, чунки унда ҳали ёш эдим ва доим отиш билан шуғулланганман, мен унда 46 ёшда эдим. Бу спорт тури учун бу умуман чегара эмас. Масалан, 34 ёшдан 53 ёшгача ўқ отиш билан шуғулланган француз ўқчиси Мишел Каррега бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган, аммо Олимпиада медалларини қозонмаган. Унинг ҳовлисида ҳатто иккита отиш майдончаси бўлган.
“Олтин”га бир қадам қолганида
Москвадаги ўйинлардаги муҳит жуда жиддий эди ва рақобат шиддатли. Баъзи давлатлар, шу жумладан америкаликлар, СССРга келишни рад этишди, аммо италияликлар келган. Улар ўқ отиш спорти дунёсида пешқадамлар. Энг яхши милтиқ ва патронлар Италияда ишлаб чиқарилади ва шунга мос уларнинг ўқчилари ҳам яхши. У ерда 40 минг спортчи фақат трапдан ўқ отишади. Анчагина кучли рақиблар ташриф буюришган. Эсимда, машқларда олти киши иштирок этган ва уларнинг барчасида битта хато бўлган ёки умуман бўлмаган, яъни уларнинг барчаси 150 тадан 150 тасини урган. Даражаси жуда юқори бўлган.
Мен ўз спорт формамга бироз эрта эга бўлдим, ва бу формада хато қилишим қийин эди. Илгари асабларим темирдай эди, аммо ҳозирда улар бўшашиб кетган. Шундай ҳолат бўлганки, мен оҳирги нишонни ўтказиб юбордим ва онам нима бўлганда ҳам бронза ёки кумуш медалим борлигидан ҳурсанд бўлади деган фикр хаёлимга келди. Кейин хонага кирдим, ўтирдим, рақибимга қарадим, ва икки метрли эркак қўллари қалтираётганини кўриб ўйладим: мана энди сен билан шуғулланамиз. Мен 25 га урдим, у эса 11-чи ёки 12-чи нишонларни ўтказиб юборди.
Кейин позициямга чиқдим. Отиш майдонида аввал бирданига юрак уришим кўтарилиб кетди, сўнг наушникда юрагим бир ҳилда ураётганини эшитдим, энди отса бўлади ва 25 га урдим. Бизнинг спортимиз шунақа: одам кўринишидан хотиржам, ҳаракатлари юмшоқ, ҳеч қандай диққатчилик йўқ, аммо юраги уриши тезлиги 170 дан ошган... Унинг ичи жумбушга келган.
Стендли отиш – бу худди, бокс каби жанг тури. Ўз ўзингни енгишинг керак, буйруқ берилганда битта ҳам хатога йўл қўймаслик ва ҳамма нарсани тўғри бажариш керак. Агар хаёлдан бирон бир ортиқча фикр ўтса, одам албатта нишонни ўтказиб юборади, чунки унинг дастлабки тезлиги 40 м/с. Ушбу спорт турига атиги бир нечта одамлар танлаб олинади, барчаси мос келиши керак.
Мен олтинни юта олмадим, чунки керагидан ортиқ машқ қилиб юбордим. Мураббийга формами шакллантириб олганимни, ўтказиб юбормаслигимни айтдим. У мени синаб кўришга қарор қилди. Мен 25 га урдим. Кейин менга ҳавога, нишондан ўтказиб ўқ отишимни сўради, кейин яна нишонга. Мен яна 25га урдим, аммо барибир биз яна 5-6 та машғулот ўтказдик. Ўйлайманки, натижада айнан шу ютқазишимга сабаб бўлди.
Тўрт йилдан сўнг қасдимизни ололмадик – қарор қабул қилиш керак бўлган охирги кунда биз учишдан бош тортдик. Ўша пайтда мен жуда зўр формада эдим, икки юздан 199, 200 ни урардим. 1984 йилда 17 мусобақадан ўртача 197,3 балл тўплаганман, рақибларим эса 191 балл билан Олимпиада ғолиблари бўлишган.
Олимпиададан кейин мен яна бир неча кун Москвада қолдим - скитимиз қандай отаётганини кўрмоқчи бўлдим. Яна бироз Олимпия шаҳарчасида яшашни хоҳладим. Олимпиада совриндори сифатида менга у ердан квартира ажратишди ва мен у ерда олимпиадачилар қандай яшаётганини томоша қилиб юрдим. У ерда мусиқий кечалар уюштириларди. Байрамдан ҳузурланса бўларди.
Мукофот пулига – “кумуш” учун икки минг рубль - мен ўзимга ўша пайтдаги танқис бўлган Югославия линолеумидан учта рулон сотиб олдим. Ҳар бир бўлаги - 25 квадрат метр бўлиб, нархи 500 рубль бўлган. Ва у менинг уч хонали квартирамга етарли бўлди.
Мураббийлик фаолияти
1985 йилда мен Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилдим. Биз Иттифоқда 4-чи ўринни эгалладик. Кейин менинг номзодимни мос эмас деб топишди ва мен Таиландга жўнадим. Мен у ерда уч ой ишладим ва шу вақт ичида менинг шогирдларим 2та ёки 3та медални қўлга киритдилар, ва улар мен билан икки йилга шартнома туздилар. Мен у ерда бир йил ишладим ва яна 5-7 медални қўлга киритдим.
Мен Таиланддан Қувайтга кетдим ва у ерда халқаро мураббий сифатида ишимни бошладим. Биз жами 300 та медални қўлга киритдик. Мен Брунейда шайх Салмон Ал Сабаҳ билан танишдим, у Кувайт стендли ўқ отиш федерациясининг президенти эди. Эсимда, Бруней шайхи ва шаҳзодаси битта туркумда отишаётган эди. Мен унга қандай яхшироқ отишни тушунтириб бердим ва у муносиб равишда ўзини кўрсатди. Кейин ундан ушбу мамлакатга келиш таклифи тушди.
1990-чи йилларда иш топиш осон бўлмаган, кўплаб спортчиларга, айниқса ўқчи ва курашчиларга жиноятчиликка ўтиш таклиф қилинган. Масалан, менга киллер бўлишга жиддий таклиф келиб тушган. Аммо мен дарҳол бундай таклифларга қизиқмаслигимни тушунтирдим.
Бир муддат Амирликларда ва Ҳиндистонда ишладим. Шахсий мутахассис сифатида машғулотлар ўтказдим. Менга барча дунё юлдузлари, шу жумладан Олимпиада чемпиони Алексей Алипов, кейин эса бўлажак Олимпиада чемпиони Давид Костелецкий ҳам, мурожаат қилишган. У менинг олдимга Қувайтда келган, кейин Европада ишлаш учун жўнаб кетди. Россиядан ҳам таклифлар бўлган, аммо техник сабабларга кўра бу амалга ошмади.
Юзлаб болалар орасидан мен тайёрлаш учун доим атиги икки-учтасини танлаб оламан – ички сезгимга қулоқ соламан. Табиятан қобилиятли тарбияланувчилар ҳам бўлади, аммо кўп нарса мактабга боғлиқ. Агар ҳаммасини тўғри жойлаштириб, муносиб пойдевор яратилса, у ҳолда одамдан чемпионни тарбиялаш мумкин. Мукаммал техникага эришиш учун кўп вақт ва асаблар керак. Ўрганиши осон бўлган болалар бўлади, қийинлари ҳам бўлади. Улар шунчаки турлича.
Биз Ўзбекистонни ўқ отиш спорти марказига айлантиришимиз мумкин
Ўзбекистон халқи меҳнаткаш. Менинг вазифам - Ўзбекистонлик спортчиларидан таркиб топган терма жамоани тайёрлаш ва уларни жаҳон чемпионлари қилиш. Ҳозирда янги федерация ушбу спорт турини жонлантиришга ҳаракат қилмоқда, аммо коронавирус туфайли ҳаммаси тўхтаб қолди: мана бир неча ойдан бери ҳеч қандай машғулотлар бўлмади.
Федерация натижаларга ишлаши учун, уни молиялаштириш керак. Яхшиямки, федерациянинг амалдаги раиси молия соҳасини яхши биладиган инсон: у ташкилотнинг молиявий тузилмасини ислоҳ қилди ва бир нечта ҳомийларни жалб қилди. Бу техник базани янгилашни бошлаш, отиш майдонларини таъмирлаш ишларини бажариш ва бир қатор спортчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш имконини берди.
Шунингдек, биз керакли миқдорда патронларни олиб келишимиз, милтиқлар сотиб олишимиз керак, чунки бизнинг қуролларимиз камида қирқ ёшда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев эндиликда спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда, спортчилар ва мураббийлар учун энг яхши шароитларни яратмоқда. Мақсад - ўзбек спортини юқори поғонага кўтариш. Биз аллақачон патрон ва милтиқларни сотиб олдик. Коронавирус туфайли ўз-ўзини яккалаш тугаши биланоқ биз машғулотларни бошлаймиз. Аваллари биз доим Ўртасаройдаги отиш майдончасига борардик.
Молиялаштириш масаласи спорт туримизда жуда муҳимдир. Масалан, Германияда, агар сиз истиқболли ўқчи бўлсангиз, федерация милтиқнинг ярим нархини тўлаб беради, яъни давлат ҳомий сифатида чиқади, аммо шу билан бирга милтиқ сизники бўлиб қолади.
Бир вақтлар мен бу ерда завод қурмоқчи эдим, аммо унда бу қийин масала эди. Назарий жиҳатдан, буни ҳозир амалласа бўлади, асосийси ҳукумат буни ривожлантиришдан манфаатдор. Бизда ёнғоқ, ўймакор-усталар бор, улар жуда гўзал милтиқлар ясайдилар - бу бутун дунёда қадрланади. Баъзида милтиқнинг гравировкаси милтиқнинг ўзига қараганда анча қимматроқ бўлади. Бизда металл билан ҳам боғлиқ муаммолар бўлмайди. Бизнинг мутахассисларимиз Италиядаги машҳур “Беретта” заводига бориб келишди. Улар билан қўшма корхонани йўлга қўйиш режалари бор.
Менинг яна бир орзуим - дунёда энг яхши отиш майдонини қуриш, шунда ҳамма Ўзбекистонда машқ қилишни орзу қилган бўлар эди. Бизда деярли йил давомида ўқ отиш мумкин: қиш йўқ, гўзал шаҳар, гуллаб-яшнаётган республика, бу ерда ҳар нарсани ривожлантиришга шароит бор ва одамлари ҳам яхши.
Ҳозирда ўқ отиш спорт федерацияси қайта туғилишни бошдан кечирмоқда, шунинг учун спортчиларимизнинг янги ютуқлари ва рекордларига ишончим комил. Ўзбек боксчилари аллақачон ўзларининг истеъдодини бутун дунёга исботладилар, энди навбат ўқчиларга.