Олимпиада-80 Ўзбекистонда иш жадвалини қандай ўзгартириб юборди - Тўхтамирзаев

Oбуна бўлиш
Таниқли ўзбек тележурналисти, футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Москва Олимпиадаси ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. У ҳатто Тошкентда бўла туриб ҳам спорт байрамининг умумий муҳитини ҳис қилганди.

Шу кунларда Москвадаги Олимпиада ўйинларининг 40 йиллиги нишонланмоқда. Бутун катта мамлакат учун улар нафақат умумий байрам, балки жамиятнинг барча жабҳалари учун жиддий синовга айланди.

Биринчи кенг кўламли тадбирга даҳлдорликни нафақат Москва, Ленинград, Киев ва Минскдаги ўйинларнинг бевосита меҳмонлари, балки иттифоқнинг бошқа республикаларининг аҳолиси ҳам ҳис қилган.

Ўша кунларда тележурналист ва футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев совет спортчиларининг ғалабалари ҳақида репортажлар олиб борган, маълумотлар ёзган, ва, албатта, барча ўзбекистонликлар сингари, ҳамюртлари учун қайғурган.

“Биз кўп спорт турлари бўйича олтин медалларга умид қилиб кутганмиз. Велоспортчимиз Панфилов рекорд натижани кўрсатиб ғалаба қозонишга яқин бўлди. Лекин охирида у австрияликка икки сония бой берди. Шунингдек, от спортида ҳам имкониятлар бўлган. Афсуски, Юрий Ковшов “кумуш”ни қозонди. “Андижанка”даги қизларимиз ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига яқин бўлдилар, аммо натижада улар “бронза”ни қўлга киритишди. Аммо ғалабани жамоадошлари билан бирга нишонлаган Лариса Павлова учун жуда хурсанд бўлдик. Уларни ғалабага афсонавий ва доимий мураббий Николай Карполь олиб келди”, - дея эслайди тележурналист.

Шу билан бирга, индивидуал спорт афзал кўришлари ва миллий хайрихоҳликларга қарамай, Олимпиада умумий ватанпарварлик таъсирига эга бўлди. Ҳамма Москвадан трансляцияларни томоша қилган ва хабарларни ўтказиб юбормаслик учун ҳатто иш жадвалини ўзгартиришга ҳам боришган.

“Эсимда, қурилиш трести раҳбарияти ҳатто талабалар қурилиш бригадаларининг иш вақтини ўзгартирди: улар сменага эрталаб соат 7 дан чиққан, соат 12 гача ишлаб тушликка чиқишган. 12.45дан бошлаб Москвадан биринчи хабарлар бошланарди ва улар соат 16.00 гача давом этган. 15.40 дан талабалар иккинчи сменага кетишарди, кечки трансляцияга улгуриш учун 19.00 га ишни тугатишарди”, - деди Тўхтамирзаев.

Журналистда Олимпиада-80 Ўйинларидан эсдаликлари ҳам қолган: ўйинлар деярли тугаши билан Мирзаҳаким ака СССР пойтахтига ташриф буюрди ва у ердан эсдалик сифатида Олимпия рамзлари туширилган галстук ва бокал сотиб олган.

“Бу жуда шарафли эди, шу заҳотиёқ ўзимнинг ушбу тадбирга даҳлдорлигим ҳиссини ўйғотган. Ҳатто шараф тахтасига мен Олимпиада галстугида суратга тушдим”, - деб эслайди спорт фахрийси.

Унинг қўшимча қилишича, шонли Олимпия анъаналари бугун ҳам давом этмоқда. Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Совет Иттифоқидан тортиб мустақил Ўзбекистон давридаги турли Ўйинлар қаҳрамонлари тўғрисидаги экспонатлар ва қимматли фотосуратлар тўпланди. Ҳатто Ўзбекистонлик барча совриндорлар ва чемпионлар ҳақида ўзбек ва рус тилларида спортчилар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олган алоҳида китоб нашр этилди.

Ўша шонли давр ҳақида батафсил ҳикоя - Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Янгиликлар лентаси
0