Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида

© Sputnik / Валерий Шустов / Медиабанкка ўтишТоржественная церемония открытия XXII Олимпийских игр в Москве
Торжественная церемония открытия XXII Олимпийских игр в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гувоҳлар хотирасида Москвада XXII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши ва ёпилишининг ўзига хослиги: от гўнги, илғаб бўлмас хавфсизлик ходимлари, АҚШлик энг кекса мухлис ва Мишканинг тасодифий кўз ёши.

Москвада XXII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши ва ёпилишининг иштирокчилари ва гувоҳларининг кўплари, ҳатто қирқ йил ўтгач ҳам, ўйинларнинг очилиши ва ёпилишидаги кўлам, бажарилишининг гўзаллиги ва барча хизматларнинг бенуқсон мувофиқлаштирилишидан ҳайратда ва фахрланадилар.

Алексей Стефанов, Лев Рыжков

Иккала маросим ҳам Лужникидаги В.И. Ленин номидаги Марказий стадионининг Катта спорт аренасида бўлиб ўтди.

Стадиондаги гўнг

Олимпиада-80 нинг тантанали очилиш маросими чиройли бошланган эди - арендадан ўтаётган қадимий юнонча кийим кийган йигит-қизлар билан, жами 12та от қўшилган учта арава бирга ўтган. Қоғозда сценарий мукаммал кўринса-да, лекин аслида биринчи машғулотда жиддий муаммо кузатилди - отлар ўтганидан кейин, ортидан уларнинг ҳаётий фаолияти излари қолиши маълум бўлди.

“Муаммо жуда нозик эди - отлар табиий эҳтиёжларини чиқариши том маънода ҳаракатнинг ўзига ноўрин тус бериши мумкин эди. Шунда спорт аренаси атрофида ўзига хос “окоп” ўйлаб топишди, унда қизлар от орқасидан дарҳол тозалаш учун белкурак ва супурги билан жойлашган. Акс ҳолда Олимпия ўйинларининг минглаб иштирокчилар аравалари ўтиб кетгандан кейин, бу “қувонч”ни бутун спорт аренаси бўйлаб тарқатиши мумкин эди”, - деб эслайди Олимпиада-80 очилиш ва ёпилиш маросимининг хавфсизлигини таъминлаш штаби ходими, ФХХнинг захирадаги генерали Александр Михайлов.

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишФрагмент танцевальной сюиты "Дружба народов" на торжественной церемонии открытия Игр XXII Олимпиады. Центральный стадион имени В.И. Ленина 19 июля 1980 года.
Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Фрагмент танцевальной сюиты "Дружба народов" на торжественной церемонии открытия Игр XXII Олимпиады. Центральный стадион имени В.И. Ленина 19 июля 1980 года.

Давлат ҳавфсизлиги кўринмас ходимлари

Олимпиада-80 ўйинларида хавфсизлик ҳақида жуда кўп ўйлашган, гарчи ташқи кўринишидан умуман махсус хизматлар йўқдай туюлиши мумкин эди. Мисол учун, ўйинлар очилиши ва ёпилишида футбол майдонида тузатиш гуруҳини жойлаштиришга қарор қилинди. Ҳар бир бурчакда оқ олимпия костюмлари ва оқ кроссовка кийган 18 нафар бақувват йигит турарди.

"Биз уларни кутилмаган вазият рўй берганда таъсир эта олишлари учун деярли барча бўлинмалар бўйича танлаб олдик. Масалан, рақс дастурига бир вақтнинг ўзида майдонда бўлган 4,5 минг киши киритилган. Ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин эди - жароҳатлар ва бошқа муаммолар рўй берганида тузатиш гуруҳининг йигитлари ўз вақтида чоралар кўриб ёки одамни майдондан эвакуация қилишлари керак эди ёки бирон бир тарзда бутун тантана учун минимал йўқотишлар билан унга ёрдам беришлари керак эди”, - деб давом этади Александр Михайлов.

Москва Олимпиадасида иштирок этган журналист Станислав Таратиновнинг таъкидлашича, Олимпиада ўйинларида махсус хизматларнинг мавжудлиги ҳеч қанақасига сезилмаган: “Ҳаммаси шунчалар пардага ўралгандай эдики, улар умуман йўқдай туюлган. Дарвоқе, томошабинлар трибуналарга ҳеч қандай текширувсиз чиқишган, аммо махсус хизматлар борлиги сезилса ҳам, лекин ўзларини билдиришмаган”.

Виталий Смирнов - Sputnik Ўзбекистон
Саксонинчи йиллар олимпиадаси: Брежнев мактуби ҳақида афсона ва бойкот ҳақиқати

Сценарий ўта махфий сақланган

“Олимпия ўйинларининг очилиши ва ёпилишини тайёрлаган режиссёрлар жамоаси ўзларининг барча ғояларини сир сақлашган, бу биз учун жуда кўп ёқимсиз дақиқаларни келтириб чиқарган, чунки бизнинг вазифамиз шоунинг ҳар бир элементига ўз тузилмаларимизни мослаштириш эди. Нуфузимиз ва аҳамиятимизга қарамай, анча узоқ вақт сценарийни олишнинг имкони бўлмади”, - дейди Александр Михайлов.

Ўша пайтда “Комсомольская правда” газетаси спорт бўлимида ишлаган документалист-ёзувчи Николай Долгополов ҳам, оҳирги вақтгача ҳеч ким Олимпиада ўйинларини бойкот қилган мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар қайси байроқлар остида ўтиши ва ўйинларни очилиши ва ёпилиши дастурлари қандай бўлишини билмагани ҳақида гапириб берди.

“Одатда марказий нашрларда бу ҳақда олдиндан ва батафсил маълумот бериларди, аммо бунда ҳаммаси сўнгги дақиқагача сир тутилди. Олимпиада очилишидан бир неча кун олдин “Правда”, “Известия”, “Комсомольская правда”, АПН, ТАСС ва бошқаларнинг ўнлаб журналистлари Ўйинларнинг бош репетициясига таклиф қилинди, аммо уларга ўз нашрларида бу ҳақда ҳатто эслатиб ўтиш ҳам қатъиян ман этилди”, - деб эслайди бир неча йиллардан кейин Россия Спорт журналистлари федерацияси раҳбари Долгополов.

У дастурнинг кўлами, спортчиларнинг ҳайратланарли синхронлиги, минг кишилик ансамблларнинг чиқишларидан ҳайратда қолди. Шунингдек, журналистлар хонаси ва VIP-трибунаси рўпарасидаги Шарқий трибунадаги минглаб одамлар сигнал орқали картон қоғозларни ўгириб, кепкалар ва шарфларни алмаштириб, натижада ранг-баранг жонли расмлар пайдо бўлган жонли панелдан ҳам ҳайратда қолди.

© Sputnik / А. Князев / Медиабанкка ўтишТоржественное открытие XXII Олимпийских игр в Москве 19 июля 1980 года. На трибуне - символ Олимпиады-80 - Медвежонок.
Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Торжественное открытие XXII Олимпийских игр в Москве 19 июля 1980 года. На трибуне - символ Олимпиады-80 - Медвежонок.

Буни қанча одам амалга оширгани номаълум - баъзи манбаларда 4,5 минг одам, бошқалари эса беш минг одам эканлиги айтилади. Александр Михайловнинг таъкидлашича, “жонли суратлар”ни саккиз минг аскар яратган.

“Бош репетиция пайтида, биз - журналистлар ва суратларини ўзгартираётганлардан ташқари, стадионда ҳеч ким бўлмаган - трибуналар бўш эди. Аммо ҳаммаси шу қадар уйғун ва аниқ эдики, Олимпиада очилиши ўша пайтдаёқ ўтказилиши мумкин эди. Мен оловни дўстим - Совет Иттифоқининг энг яхши баскетболчиси Серёжа Белов ёқади деб умид қилган эдим. Ушбу умид билан мен ундан интервьюни олдиндан олдим, аммо ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин эди. Бироқ репетиция пайтида менинг “Комсомольская правда”даги мақолам нашр этилиши ва иш бажарилиши маълум бўлди”, - деб мағрурланади Николай Долгополов...

Брежневнинг куёвидан танбеҳ

Бош репетиция тугагач, журналистларни чиқиш йўлига кузатишди, лекин Николай Долгополов ва унинг ҳамкасби бироз ушланиб қолди, йўқолиб қолишига оз қолди, уларга хизмат дарвозаси орқали йўл кўрсатилди. Ва шунда улар умр бўйи хотираларида ўйиб ёзилган “ибратли тасвир”га шоҳид бўлдилар.

“Подполковник унвонидан паст бўлмаган юзлаб зобитлар сафга ростланган, уларнинг рўпарасида эса уларни қаттиқ ҳақоратли сўзлар билан сўкиб, хавфсизлик ёмонлиги учун танбеҳ бераётган генерал турар эди. Ва бу менинг наздимда ҳаммаси жуда яхши ташкиллаштирилган бўлганида ҳам. Подполковник ва полковникларга бақирган бу ким бўлди?! Ва ҳамкасбим: “Ҳақиқатан ҳам кимлигини билмайсанми? Бу Юрий Чурбанов - Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Галина Брежневанинг эри. У хавфсизликни таъминлаган. Ва мен: агар Чурбанов ҳозир репетицияда бирон бир хатони топган бўлса, тантанали очилишида ҳеч қандай хато бўлмайди, деб ўйладим”, - деб эслайди Долгополов.

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишЖурналисты во дворе здания Главного пресс-центра XXII летних Олимпийских игр (19 июля - 3 августа) на церемонии открытия пресс-центра. Зубовский бульвар, дом 4.
Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Журналисты во дворе здания Главного пресс-центра XXII летних Олимпийских игр (19 июля - 3 августа) на церемонии открытия пресс-центра. Зубовский бульвар, дом 4.

Унинг сўзларига кўра, бош репетиция пайтида стадионни ҳарбийлар қуршаши режалаштирилган, аммо маросим очилишига бу ғоядан воз кечишга қарор қилинган.

Дарвоқе, Совет Иттифоқи миллий жамоаси ичида ҳам хавфсизлик пинҳона таъминланган. Олимпия машъалини ташувчиларидан бири енгил вазн тоифасидаги боксчи, Хельсинки Олимпиадасининг кумуш совриндори Леонид Каратаев бўлган. Шу билан бирга, у нафақат спортчи, балки КГБ подполковниги ҳам бўлган.

Тўҳтатилган одат - америкаликлар байроқни олишмади

Передача эстафеты - Sputnik Ўзбекистон
Москва-1980 Олимпия ўйинлари машъаласи тарихи ва сирлари

Олимпия протоколига мувофиқ Лужникида байроқ устунида тўртта байроқ кўтарилиши керак эди:  ҳаммасидан баландроқ ва каттароқ Халқаро Олимпия қўмитаси ва учта стандарт байроқ - Ўйинлар ватани Греция, мезбон мамлакат - СССР ва кейинги Олимпиада мезбони - АҚШ байроқлари. Бироқ, Американинг Москвадаги ўйинларини бойкот қилгани сабаб, анъана бузилди.

“Москвадаги Олимпиадада кўзимга тушган нарса АҚШ давлат байроғи ўрнига кўтарилган, ўртасига герб муҳри урилган ноодатий ва қувноқ байроқ бўлди. Бу кейинги Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Лос-Анжелес шаҳрининг байроғи бўлиб чиқди. АҚШ мадҳияси ҳам янграмади - унинг ўрнига Олимпия мадҳияси янгради. Ҳатто Америка шаҳарининг мэри ҳам келмади”, - дейди Станислав Таратинов.

Олимпия ўйинлари якунида, Олимпия байроғи эстафетаси бўлиб ўтиши керак эди. Протоколга кўра, байроқ Ўйинлар тугаган шаҳар мэридан Халқаро олимпия қўмитаси раисига, унинг қўлидан эса кейинги Олимпия ўйинлари ўтказиладиган шаҳар вакилига берилади. Аммо Лос-Анжелес мэри Москвага келмаганлиги сабабли, бу анъана ҳам тўхтатилди.

Олимпия ўйинларини қолдирмаган бўйсунмас америкалик

Станислав Таратинов Олимпиада пайтида кўплаб совет ва ғарб нашрлари америкалик Ник Пол ҳақида ёзганини эслайди. Ва у, бу афсонавий шорти кийган кексани кўришга муваффақ бўлди - ўша пайт америкаликнинг ёши 88 да эди.

© Sputnik / А. Князев / Медиабанкка ўтишТоржественное открытие Олимпиады-80: внос олимпийского флага.
Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Торжественное открытие Олимпиады-80: внос олимпийского флага.

Ник Пол, замонавий тарихдаги биринчи - 1896 йилдагига ота-онаси уни болалигида олиб борганидан бошлаб деярли ҳамма Олимпиадада қатнашганлиги билан танилган. У фақат Берлин-36 ва Токио-64дан воз кечди, чунки бу ўйинларни у сиёсий восита деб ҳисоблаган. Аммо шу билан бирга у СССР пойтахтига учиб келиб, Москвага бойкот қилишдан бош тортди ва ҳатто 21-ёшли Дэн Паттерсон билан бирга ўз президентига бўйсунмади.

“Президент Картер Москва Олимпиадасида АҚШ байроғини намойиш қилишни тақиқлади, - деб ёзган The New York Times журналистлари. - Аммо Брежнев келишидан қирқ беш дақиқа олдин Огайо штати Ховард шаҳри фуқароси Дэн Паттерсон ва Нью-Йорклик Ник Пол олти футли АҚШ байроғини очиб узатилган қўлларида намойиш қилишди. 103 минг кишини сиғдира оладиган стадион томошабинлари уларни қарсаклар билан олқишлашди”.

Нега Мишка йиғлади?

Олимпиада-80 ёпилиш маросими шунча кўламли бўлди. Биз билан суҳбатлашган СССР барча Олимпиада чемпионлари, ўйинларнинг иштирокчилари ва меҳмонлари очилиш нақадар катта бўлганидан, Совет Иттифоқининг Ўйинларни қандай ўтказганидан ғурурлаганган бўлса, бунга қўшимча равишда ёпилиш маросими шунчалар таъсирли бўлганини таъкидлашди. Кўпчиликни Ўйинлар режиссёри томонидан бошқарилган, юқорида айтилган тирик тасвирда Олимпиада Мишкаси кўзидан кўз ёши оқиши ҳайратда қолди.

Аммо афсонавий кўз ёшлари режада бўлмаган ва тасодифан пайдо бўлди. Постановка гуруҳи аъзоси Олег Орловнинг сўзларига кўра, Мишка кўзи жойлашган жойда ўтирган йигит репетиция пайтида байроқчани очишни унутган. Бадиий фонни бошқарган Лев Немчик эса буйруқ беришни бошлади – “фалон қатор ва ўрин, байроқни очинг”, бу ерда тушунмовчилик рўй берди ва байроқларни бир неча киши ўгиришди. Немчик “стоп” деб буюрди ва такрорлашни сўради – шунда у байроқлар аста-секин юқоридан пастга ўгирилганда, ҳудди айиқчанинг кўзидан кўз ёшлари оқаётганидай жараённи кўрди.

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЗнаменосцы стран-участниц, с флагами Международных и национальных олимпийских комитетов. Торжественное закрытие XXII летних Олимпийских игр. Центральный стадион имени Ленина (Лужники).
Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Знаменосцы стран-участниц, с флагами Международных и национальных олимпийских комитетов. Торжественное закрытие XXII летних Олимпийских игр. Центральный стадион имени Ленина (Лужники).

Топилма ноёб эканлиги аён бўлди - синхронликни ишлаб чиқиш қолган эди, холос. Олимпиада айиқчасининг кўз ёшлари Ўйинлар ёпилишининг биринчи таъсирли жиҳати бўлди.

Айиқнинг парвози сир сақланган

“Ишонч билан айта оламан – бошқа ҳеч қаерда бизнинг ёпилиш маросимидагидақа бўлмаган, мен расман 13 та Олимпия ўйинларида қатнашганман. Бу мен кўрса бўладиган эмас, балки тасаввур қилиб бўладиганнинг энг яхшиси бўлган. Биз бошланишини ухлаб қолиб ўтказиб юборишимзга оз қолган – мен дўстим ва “Комсомолка”даги ҳамкасбим, журналист, Олимпиададан қайдларини шеър тариқасида ёзган Александр Шумский билан ўша кунларда жуда кўп ишладик, ниҳоятда чарчаганимиздан, ҳали бўш турган стадионга олдиндан келиб, матбуот трибунасида сукутда ухлаб қолипмиз. Ўйғонганимизда атрофимиздаги ҳамма нарса тўлган ва маросим аллақачон бошланган эди”, - деб эслайди Долгополов.

Унинг иқрор бўлишича, стадионга ўша таниқли саккиз метрли Мишка, том маънода стадионга сузиб кириб, Лев Лещенко ва Татьяна Анциферова “До свиданья, Москва” (Кўришгунча, Москва-таҳр.)  қўшиғини куйлашни бошлаганида ва айиқча осмонга кўтарила бошлаганида, кўз ёшларини ушлаб туролмай қолди.

Открытие выставки Москва и спорт - Sputnik Ўзбекистон
Фақат кумуш медаллар соф бўлган: 1980 йилги Олимпиада медаллари ҳақида

“Биз журналистлар сурбетмиз, Саша Шумский эса ҳар доим бизнинг Совет воқелигимиз устидан куларди. Ва бирдан Мишка учди, ва ҳисоблашимча, барча замон ва халқларнинг энг яхши спорт қўшиғи янграй бошлаганида менда ҳам кўз ёшлар оқа бошлади. Қарасам - Алик ҳам йиғлаб юборди. “Долгополов - сен ҳам йиғлаяпсанми? Сенку майли, аммо мен нимага йиғлаяпман?”- деб шунчаки савол берди у. Атрофга боқдик - кўплаб журналистлар, чет элликлар ҳам кўз ёшларини артиб туришипти”, - дейди Долгополов.

“Ўйинларнинг ёпилиш вақти қизиқарли танланган. Маросим бошланганида ҳали бери кун ёрқин эди, Мишка пайдо бўлганида эса, қоронғи тушган эди ва, эҳтимол, режалаштирилганидек, унинг парвози ёрқинроқ кўриниши учун прожекторлар ёрдамида чиройли ёритилди”, - дея қўшимча қилди унинг сўзларига Станислав Таратинов.

Ҳаво шари сирлари

Олимпиада ёпилиши маросимида гаройиб воқеа рўй берди, ва у ўша пайтда ҳазиллар нишонига айланди. Парвоздан бироз олдин, битта ҳаво шари Олимпиада айиқчасидан узилиб, юқорига кўтарилиб кетди.

“Мишка учиб кетиши ҳақидаги маълумот махфий эди, - дейди СССР Олимпия қўмитаси Президиуми аъзоси Андрей Кислов. - Бу сюрприз бўлди. Аммо бу парвоз анчадан бери тайёрланаётган эди. Шунингдек, юқори идораларда келишилган эди. Бунга қарши фикрлар ҳам бўлган. Кимгадур бу парвоз Исо Масиҳнинг кўтарилишини эслатган. Бу эса айиқча!”

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТоржественное закрытие XXII летних Олимпийских игр. Центральный стадион имени Ленина (Лужники).
Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Торжественное закрытие XXII летних Олимпийских игр. Центральный стадион имени Ленина (Лужники).

Аксарият томошабинлар айиқчадан узилиб чиққан шарга эътибор бермади.

“Мен бу ҳақда жуда кўп гапларни эшитганман: “Шарманда! Маросим пайтида шар узилиб кетмаслиги учун маҳкамроқ боғлай олишмабди! Шунақаям тартибсиз халқ бўладими!” - деб эслайди Андрей Кислов. - Энг тили заҳарлар бу шар ўзи узилиб, ҳамманинг кулгисига сабаб бўлди деб ҳисоблаган. Аммо у узилиб кетмаган! Шарни илмий ҳодимнинг ўзи учириб юборди. Бори шу! Сўнгги лаҳзада, шу шарик орқали стадионда шамол бор-йўқлигини, қанчалик кучли ва қайси томонга эсаётганини аниқлашган”.

Гап шундаки, шарлар газ билан тўлдирилган. Улар Мишкани тўғри юқорига учириши керак эди. Аммо тўсатдан шамол эсиши ҳар қандай фалокатга олиб келиши мумкин эди.

“Шамол Мишкани Олимпия олови косаси томон учириши мумкин эди, ва шунда портлаш рўй бериши мумкин эди, - дейди Андрей Кислов. - Учиш тезлиги олимлар томонидан ҳисоблаб чиқилган. Шу билан бирга, тезлик паст бўлиши керак эди, ахир бу милтиқдан ўқ узиш эмаски. Мишка аста секин кўтарилиши керак эди. У Олимпия алангасидан юқорига кўтарилиб ёниб кетмаслиги керак эди – ахир у ерда даҳшатли ҳарорат бўлган. Ва кўтарилгандан сўнггина, айиқча эркин парвозга қўйиб юборилди”.

Мишка қаердан топилди

Мишка айнан қаерга тушганлиги ҳақида афсоналар ҳамон мавжуд. Баъзилар, айиқ Москванинг турар-жой туманидаги пиво дўконига қулаб тушган, уни деярли бузиб бу дўкон чўпқатларини қўрқитиб юборган деб таъкидлашган. Кимдир у Ленин хиёбони атрофида қўнган дейишади. Бошқалар эса Мишка Можайск сув омбори атрофида қўнаётганини ва ундан олдин Олимпиада тимсолидан ҳавони чиқариб юбориб, ирғиб чиққан учувчини кўрганлари ҳақида миш-мишлар тарқатишган.

Аммо бир неча йил ўтгач, Мишканинг ишлаб чиқарилишини назорат қилган, Резина саноат илмий-тадқиқот институти Загорск филиалининг пневматик иншоотлар бўлими бошлиғи Владимир Шпаков айиқни бошқариш мумкин эмаслигини ва унинг ичида ҳеч ким жойлаша олмаслигини маълум қилди - гелий туфайли унда нафас олиш учун ҳеч қандай шароит бўлмаган. Ҳатто Мишкани стадионга киргизиш учун ундан ҳавони чиқариб юбориш керак эди - у кириш йўлагига сиғмаган, кейинчалик унга дарҳол ҳаво тўлдирилган.

© Sputnik / Дмитрий Донской / Медиабанкка ўтишОлимпийский огонь на Центральном стадионе им. В.И.Ленина во время торжественной церемонии закрытия Игр XXII Олимпиады.
Олимпиада-80 сирлари: трибуна қандай жонлангани ва айиқча қаерга учиб кетгани ҳақида - Sputnik Ўзбекистон
Олимпийский огонь на Центральном стадионе им. В.И.Ленина во время торжественной церемонии закрытия Игр XXII Олимпиады.

“Ўйинларнинг ёпилишининг эртасига эрталаб биз Мишкани тасодифан топдик. Менга бир ўқувчимиз қўнғироқ қилди: “Сиз Олимпиада ҳақида жуда кўп ёзгандиз, мен фамилиянгизни яхши биламан. Шунинг учун биринчи бўлиб сизга қўнғироқ қилдим - Мишка ВДНХда ётибди”. Мен дарҳол у ерга ёш мухбирларимиздан бирини юбордим. Ва “Комсомольская правда” биринчи бўлиб Мишкамиз қаерга тушгани ҳақида хабар берди. Ҳар ҳолда менга шундай туюлди ва бундан кейин биздан кўчиришлар бошланди”, - дейди Николай Долгополов.

“Бу яхши хотима бўлди”, - дея қўшимча қилди у.

Янгиликлар лентаси
0