ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik.Александр Собко. Дунё газ бозоридаги вазият, муболағасиз, мисли кўрилмаган даражада. Осиёда суюлтирилган табиий газнинг (СТГ) спот нархи ҳеч қачон бўлмаган: котировкалар психологик жиҳатдан муҳим ҳар бир миллион БТЕ учун уч долларга тенг (БТЕ - Британия термал бирликлари), минг кубометр учун тахминан 105 долларга тўғри келади. Ўз навбатида, Европада биржа нархи янада паст - 95 доллар даражасида.
Коронавирус фонида, Хитойнинг СТГ импортчиси CNOOC форс-мажор ҳолатларини эълон қилишга уринди ва бунинг натижасида ўзига тегишли ёнилғи олиб кирилиши керак бўлган қисмини рад этди, аммо етказиб берувчилар (Total ва Shell) вазиятни форс-мажор сифатида тан олишмайди.
Ҳа, юзага холатда идеал деб аталмиш бўрон айбдордир, барча омиллар газга қарши бирлашди: бу Шимолий ярим шарнинг деярли барча минтақаларида жуда илиқ қиш ва янги ишлаб чиқариш объектларининг ишга туширилиши туфайли олдиндан режалаштирилган ва Украина транзит инқирозига тайёргарлик туфайли Европа газ омборларида СТГнинг ҳаддан ташқари кўпайиши. Ва, албатта, коронавирус, бунинг натижасида ХХРда иқтисодий фаоллик кескин пасайиб кетди, бу нафақат газ, балки умуман ҳом-ашёлар бозоридаги вазиятга таъсир кўрсатмоқда.
Шунга қарамай, нархлар манзараси бозор иштирокчиларини ташвишга солиши турган гап. Биз бир неча бор суюлтирилган табиий газ нархининг пастлиги аллақачон кўпгина компаниялар суюлтирилган газни ишлаб чиқариш харажатларини тўлиқ қоплай олмайдиган (барча капитал қўйилмаларни ҳисобга олган ҳолда) вазиятга олиб келганлигини муҳокама қилдик.
Аммо ҳозирги нархлар кўплаб ишлаб чиқарувчиларнинг ҳатто операцион харажатларини ҳам қопламайдиган нуқтага яқинлашди. Назарий жиҳатдан хозирда сотиш баҳоси операцион харажатлардан паст бўлган вазият экспортнинг ушбу қисмида тўхташга олиб келиши вазияти. Тўғри, ҳозирча бу содир бўлмаяпти.
Бу вазиятда нархнинг барча таркибий қисмлари шаффоф бўлган океан орти суюлтирилган гази экспортини кузатиш яхшидир. Америка СТГсининг экспорти тўхтамаяпти (гарчи бунга яқин бўлса ҳам), чунки Америка бозорида (ҳам у асосан изоляция қилинган, шунинг учун у ерда нархларнинг пасайиши - бу глобал тарих билан жуда паст даражада боғлиқ бўлган ички тарих) эндиликданархлар паст. Американинг Henry Hub биржасида нархлари сланец газининг асосий ишлаб чиқарувчиларининг молиявий натижаларини ҳалокатли равишда бузадиган 1 миллион БТЕ учун 1,8 долларга тушди. Аммо Америка ичидаги шундай нархларида ҳам - ҳозирги глобал нархларда - АҚШ экспорти, операцион харажатлари бўйича рентабеллик ёқасида.
Америкалик ишлаб чиқарувчилар газни тузукроқ даромад келтирадиган адолатли нарх 1 миллион БТЕ учун уч долларни ташкил этади дейиш кифоя. Такрорлаб ўтамиз: Осиёда ҳам ҳозирда суюлтирилган газ тахминан шу нархда, Европада эса арзонроқ ҳам. АҚШдан табиий газни эса яна суюлтириш ва ташиб келтириш керак. Бундан ташқари, савдогарларнинг жорий харажатлари ва фойдалари ҳам бор.
Иқтисодий назарияда таъкидланишича: бундай шароитда ишлаб чиқарувчилар янги инвестициялардан воз кечишлари керак ва натижада бозор мувозанатлашади. Ўтган йили биз суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича янги заводлар учун инвестициявий қарорларининг мисли кўрилмаган ҳажмини - йилига қарийб 90 миллиард кубометрни суюлтириш қувватига эга бўлганлигини (уч йил давом этган ишга туширилган лойихалар паст миқдоридан сўнг) кузатдик. Аммо бу йил рекорд даражада паст нархларга қарамай кенг миқёсли инвестициявий қарорлари бўладими? Ёки компаниялар яна танаффус оладими?
Илгари тез-тез муҳокама қилинадиган газнинг жуда паст нархларида биз газни кўмир билан алмаштириш натижасида қўшимча талабни, шунингдек саноатнинг айрим тармоқларида қўшимча талабни кўришимиз мумкин эди. Нега бундай бўлмаяпти - бу алоҳида муҳокама учун мавзу, лекин аслида шуни аниқлаштириш мумкинки, кичик вақт оралиғида, бир неча ой ичида, талаб томонидан бир миллион БТЕ учун тўрт доллар кўринишидаги қўшимча ёрдам мавжуд эмас.
Буларнинг барчасини айтиб бўлгандан кейин жуда муҳим тузатишни бериш лозим. Юқорида айтилганларнинг барчаси СТГ учун спот (соддалаштирилиб айтилганда - биржа) нархларига тааллуқлидир. СТГнинг нархи нефтга нархига боғлов билан тузилган шартномалар бўйича сезиларли юқорироқ.
Масалан, январда, Осиёда СТГнинг ўртача спот нархи ҳали ҳам 4,7 долларни ташкил этган пайтда, нефтга боғланган нарҳ бир миллион БТЕ учун тўққиз долларни ташкил этган. Бундай нарх кўплаб ишлаб чиқарувчилар учун барча харажатларини қоплайди.
Тўғри, бу ўртача нархни, шу жумладан нефтга юқори даражада боғликлик коеффициентига эга бўлган эски шартномалар учун тааллуклигини ҳам тушунишимиз керак. Янги шартномалар учун бу коэффициент пастроқ. Ҳатто бир баррел учун нефт 60 долларга тенг бўлса ҳам, Осиёда суюлтирилган газнинг нархи ҳар бир миллион БТЕ учун 7 доллар туришини баҳолашимиз мумкин. Ушбу нарх кўплаб ишлаб чиқарувчилар учун мақбулдир ва ҳозирги спот нархларидан икки баравар юқори.
Шунинг учун, агар Хитой компанияси рад этишга ҳаракат қилган суюлтирилган газ спот нархларидаги эмас, аксинча қимматбаҳо "нефтга боғланган" СТГ бўлса, ажаблантирмайди.
Ҳар ҳолда, сўнгги бир неча йил ичида биз нефт ва газ бозоридаги вазиятни бир бирига таққосланиши кўряпмиз.Нефть бозорида ОПЕК + коалицияси шаклланди, у керакли нарх даражасини (қачон муваффақиятли бўлади, ва қачон аксинча) ҳимоя қилади. Аммо ҳозирги шароитда "газ ОПЕК"ини яратиш жуда қийин кўринади (аксинча, бу нархлар уруши ва бозорда ўз улушини ҳимоя қилиш масаласи ҳақида гап кетмоқда), шунинг учун газ мўллиги шароитида нарҳлар қуламоқда. Қўшимча муаммо шундаки, газ, айниқса СТГ, мўлчилик бўлган тақдирда нефтга нисбатан захираларни сақлаш ва яратиш анча қийинлашади.
Асосий савол қолмоқда: СТГ сотилишининг "спот" ва "нефтга боғланган" нархлари нисбати қандай? Тўғридан-тўғри тахминлар йўқ. Бундан ташқари, СТГ бозоридаги манзара жуда ранг-баранг: бу эрда бир вақтнинг ўзида газ сотиб оладиган ва сотадиган савдогарларнинг кўплиги ва нархларнинг Америка ичидаги нархларга боғланган учинчи тури. Шунга қарамай, турли хил ҳисоб-китобларга кўра, "спот" савдоларнинг чорагидан кўпроқ, эҳтимол бозорнинг учдан бир қисмини ташкил этади, аммо нефтьга боғлиқлиги, айниқса Осиё сектори учун, устун бўлиб қолмоқда.
Бу ерда янги лойиҳалар билан боғлиқ вазият нима бўлиши муҳимдир. Яқиндагина кўриниб турганидек, "спот" етказиб бериш нархини белгилашда тобора муҳим рол ўйнаши керак эди. Энди тахмин қилиш мумкинки, яқинда юз берган воқеалар нефтьга боғланган нархларни (бир неча йил аввалги кўрсаткичдан пастроқ коеффициент билан) яна ҳам аҳамиятли қилади, бу ишлаб чиқарувчиларнинг янги лойиҳалардаги сармояларини ишончлироқ ҳимоя қилади.
"Новатэк"нинг Россия лойиҳаси бўлган "Арктика СТГ 2" лойиҳаси бунга яққол мисол бўла олади. Инвестицион қарор ўтган йили қабул қилинган. 2019 йил феврал янгиликлари: Новатек 50 фоизини шу жойнинг ўзида "споте"нархларида сотишни режалаштирмоқда, қолганини шартномалар бўйича. Ва 2019 йил октябр ойининг бутунлай бошқача янгиликлари (ҳатто коронавирус туфайли юзага келган нархлар қулашига қадар, лекин СТГ-нинг ҳаддан ташқари ишлаб чиқарилиши яқинлашишни бошлаганида): "спот" улуши бўйича аниқ қарорлар мавжуд эмас, аммо бундай сотиш умумий ишлаб чиқариш ҳажмида бўлади.
Хулоса қиламиз.
Биринчидан, ва асосан. Албатта, "спот" нархларга эътибор бериш керак. Тўғри, шу билан бирга эсда тутиш керакки, нефтга боғланган нарх билан тузилган шартномалар улуши ҳам жуда катта. Афсуски, кўплаб ишлаб чиқарувчилар ўзларининг портфелларидаги муайян шартномалар улушини аниқ очиб бермайдилар (бу СТГ ва тармоқ газини сотувчиларга ҳам тегишли; биринчи навбатда бу Газпромнинг мисолидир), бу СТГ ва газнинг ўртача улгуржи нархини ҳисоблашни қийинлаштиради.
Иккинчидан, суюлтирилган газ нархини нефтьга боғлаб белгилаш тизимининг барча маълум камчиликлари мавжудлигида (газ анчадан бери мустақил товар бўлиб қолди ва энергия истеъмоли таркибидаги нефть улуши пасаймоқда), ушбу тузилма ОПЕК + битимларининг мавжудлиги ва нефтьнинг тузикроқ барқарор нархи туфайли бозорни барқарорлаштиради. Узоқ муддатли истиқболда бозорнинг барча иштирокчилари бундан фойда топишади, чунки ҳеч кимга ортиқча ишлаб чиқариш ва ўзгарувчан дефицит туфайли юзага келган нархларнинг ўзгариши керак эмас.
Шу асосда, режалаштирилган СТГ лойиҳалари бўйича шартномаларни таҳлил қилиш қизиқарли мавзу бўлиб қолмоқда. Сотувчилар янги шартномалардаги "спот" улушини кўпайтиришга рози бўладими ёки харидорларнинг нефтга боғлиқликни сақланиб қолишига рози бўладими-йўқми, буни фақат кузатиш қоляпти.
Манба: РИА Новости.