ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Сергей Савчук. Агар Хитойнинг коронавирусига нисбатан сунъий равишда оширилган кескинликни олиб ташласак, ушбу ҳафтадаги янгиликларнинг асосий етказиб берувчиси Россия ва Беларусь ўртасида газ етказиб бериш ва нефть транзити бўйича навбатдаги “тўқнашишлари” бўлди. Йил бошидан бери Минск анча ноаниқ позицияни эгаллаб, қўшимча имтиёзлар учун музокаралар олиб борди ва Россия нефть секторига қўлланилган солиқ ислоҳоти натижаларини қабул қилишдан бош тортди. Сочидаги учрашувдан кейин келишмовчиликлар тўплами, гарчи улар ҳал қилинмаган бўлса-да, кўриб чиқилди ва кун тартибидан қисман олиб ташланди.
Шу билан бирга, янгиликлар биздан худди шу Беларусь билан ажратилган Польшадан келмоқда. Хусусан, Польшанинг Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари, давлат активлари вазири Яцек Сасин (Jacek Sasin) Польшанинг RFM24 нашрига берган интервьюсида мамлакат энди Россиядан кўмир сотиб олмайди деб баёнот берди. Ушбу қарор Польша кўмир кончиларининг "Август 80" касаба уюшмаси вакиллари Силез вилоятидаги "Лазиска" шаҳридаги шу номдаги электр станцияси яқинидаги темир йўлни тўсиб қўйганларидан кейин қабул қилинди. Акция ташкилотчилари, агар давлат рус кўмирини сотиб олишдан бош тортмаса, 17-февраль куни улар саноатнинг огоҳлантирувчи иш ташлашини бошлашади ва агар бу ёрдам қилмаса, 28-чи куни кончилар пойтахтга келиб, тўғридан-тўғри Сеймга юриш уюштиришади.
Мавжуд вазиятнинг шарт-шароитларини тушуниш учун умуман Польша энергетикасининг тузилишини ва хусусан кўмир билан алоқасини тушуниш керак.
Польшанинг бутун тарихи, унинг ривожланиши ва замонавий шаклланиши кўмир билан узвий боғлиқдир. Ушбу қазилма бойликларга мамлакат ер бағрлари жуда бой, шу сабабли ажабланарли жойи йўқ, чунки энергетика соҳасида яқин ва арзон турадиган ёқилғи турига эътибор қаратилган. Ва агар, масалан, Германияда жигарранг кўмир (лигнитлар) устунлик қилса, Польша ер ости бойликлари дангаса бўлмаган изловчиларга қора кўмирни ҳам беради. Иккинчиси бира тўла иккита ҳавзада жойлашган: Силез ва Люблин, уларнинг захираларнинг 67 фоизи энергетик кўмиридир, қолганлари кокслашадиган навларига тўғри келади. Жигарранг кўмир бутун мамлакат бўйлаб тарқалган ва бугунги кунда поляклар ўттизга яқин конларни қайта ишламоқда. Энг катталари Адамув, Конин, Белчатув, Турув ва Легница шаҳарларида жойлашган.
Эски Дунё мамлакатлари экологиядан ташвишланган жиҳатдан мактаб ўқувчиларининг босими остида кўмирни қазиб олиш ва ишлатишдан воз кечаётган бўлса бўлган бир пайтда, Польша уни олишга ва ундан фойдаланишга чек қўйишга ҳаракат қилмаяпти ҳам. БМТнинг декабр ойидаги атроф-муҳит масалалари бўйича саммитида Матеуш Моравецкий сўзлари билан Варшава ўз позициясини ўзига хос тарзда намоён . Кўмир мамлакатнинг энергетик хавфсизлигининг асосидир ва ундан воз кечиш учун бирон бир имконият йўқ: на молиявий, на техник. Ўзининг позициясининг дахлсизлигини намойиш этиш учун Злочев (Zloczew) шаҳрида саммит бошланишидан сал олдин, янги кўмир кони тантанали равишда очилган эди, у шунчалар катта эдики, уни очиш учун ҳатто уч минг оилани кўчиришга тўғри келди.
Варшаванинг танлови мутлақо аниқ. 2018 йил ҳолатига кўра, Польша ишлаб чиқаришининг умумий таркибидаги "ишончли қора олтин" қарийб 50 фоизни ташкил этади ва ҳар йили ишлаб чиқариладиган 825 тераватт-соат электр энергиясида кўмир улуши 80 фоизни ташкил этади.
Яна бир нечта рақамлар. Энг сўнгги Eurostat маълумотларига кўра, 2017 йилда поляклар ўз қозонхоналари ва заводларининг печларида 73,8 миллион тонна кўмир ёқиб юборишди, бу эса иккинчи ўринни эгаллаган Германиядан йигирма миллионга кўпдир. Польша ишлаб чиқариш бўйича ҳам биринчи ўринда: 65,4 миллион тонна ва Европа ишлаб чиқаришининг 82 фоизи.
Икки йил олдин Польшанинг кўмир импорти ва экспорти ҳажми деярли тенг эди. Маҳаллий кўмир қазиб олувчи компаниялар йилига ўртача ўн миллион тоннадан маҳсулот сотар эдилар ва таҳминан ҳудди шу миқдор чет элдан - Россиядан, Австралиядан, Мозамбикдан ва албатта АҚШдан келтирилар эди. Бундай схема бир вақтнинг ўзида Польшалик кончиларни иш билан таъминлар эди ва соҳаларда зарур бўлган кўмирнинг айрим навлари етишмаслигини қопларди.
Аммо 2018 йилда Польша ҳукумати 20 миллион тоннани импорт қилиб, чет элдан кўмир сотиб олишни кескин оширди. 2019 йилнинг тўққиз ойи натижаларига кўра, 12,3 миллион тонна сотиб олинди, шундан саккиз тоннаси Россиядан етказилганига тўғри келади. Шундай йўл билан, ҳукумат узоқ давом этиши мумкин бўлган совуқ об-ҳаводан ўзини ҳимоя қилди. Аммо куз тугагач ва ўрнига ғайритабиий илиқ қиш келди. Ва кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр станцияларининг омборларида жуда кўп сарф қилинмаган ёқилғи тўпланиб қолди. Табиийки, чет элда ҳеч ким Польша кўмирига муҳтож эмас эди. Яъни, Силезия кончилари ишсиз қолишди. Ушбу вазиятда ким айбдор бўлганлиги ҳақида тахмин қилиш осон эмас.
Албатта - Россия. Польша ўзи танлаган векторда нафақат ХХ аср тарихига оид саволларга содиқдир.
Ҳукмрон "Қонун ва адолат" партияси қудратли кончилар уюшмасига қарши курашишдан очиқчасига қўрқиб кетди ва давлатнинг бутун кучи билан кўмир импорти билан шуғулланувчи PGE ва Tauron давлат компанияларига ҳужум қилди. Уларга Россиядан энергия сотиб олиш тақиқланди - ва ҳатто уларнинг кончиларига зарар етказадиган хажмда эмас, умуман. Шуниси эътиборга лойиқки, тақиқ фақат рус кўмирига тааллуқли, Америка ва Австралиядан етказиб бериш ҳақида бирон бир сўз айтилмаган.
Бу янгилик, албатта, бизнинг кўмир қазиб олувчиларни жуда хурсанд қилмайди, айниқса, агар улар ўтган йилни ишлаб чиқариш ва сотишнинг салбий тенденцияси билан якунлаганини эсласак. Эҳтимол, бу маҳаллий кўмир саноатини сифатли қайта қуриш, кўмирни чуқур қайта қазиш, уни бойитиш ва кўмир қатламларидаги метанни ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган бошланғич нуқта бўлиши мумкин.
Яна бир нарса. Икки мамлакат муносабатларидаги яна бир муҳим воқеани эсламаганимизда, бугунги суҳбатимиз тўлиқ бўлмас эди. 18-май куни Ямал газ қувури орқали Польшага газ етказиб бериш бўйича шартнома муддати тугайди. Варшава бир неча бор янги шартномага муҳтож эмаслигини айтди, чунки у ўзининг барча эҳтиёжларини Америка ЗТГ ёрдамида қоплашни режалаштирмоқда. Россиянинг "Газпром" компанияси ҳам бу масалада ҳеч қандай баёнот бермай ҳатто, сукут сақламоқда. Томонлар сиғими 32 миллиард кубометр бўлган газ қувурини шунчаки беркитиб қўйишлари даргумон. Шундай қилиб, вужудга келган сукунат, ва шунингдек Польшанинг қасддан баландпарвоз баёнотлари жанг олдидан жимжитлик деб ҳисобланиши мумкин, бу ерда ҳар икки томон захираларни тўплайди ва рақибнинг мумкин бўлган ҳаракатларини ҳисоб-китоб қилади.
Беларусь кун тартибидан чиқмасдан олдин, Польша дарҳол унинг ўрнини эгаллайди. Дипломатик самбо бўйича кескинликлар ҳам анча юқорироқ бўлади.
Манба: РИА Новости.