Москва ва Минск Россия нефть ва нефть маҳсулотларини Беларусь орқали транзит қилиш тарифлари тўғрисида келиша олишмади, дея хабар беради Беларусь Монополияга қарши тартибга солиш ва савдо вазирлигининг матбуот хизмати РИА Новости’га.
Душанба куни икки мамлакатнинг монополияга қарши идоралари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
"Август ойида биз транспорт ҳажмларни пасайиши сабабли 2019 йил учун транспортнинг ҳақиқий ҳажмини ва ўтган йили "Гомельтранснефт Дружба"ОАЖ томонидан олинмаган даромад миқдорини кўришга келишиб олдик ва буни 2020 йилда ҳисобга оламиз. Шунинг учун методологияда назарда тутилганидек инфляция таркибий қисмига, шунингдек, кўрилмаган даромадлар жорий йилда копланиб кетиши учун тарифни ошириш таклиф қилинди", - дея тушунтирди бўлим вакили.
Унинг таъкидлашича, Москва "Гомельтранснефт Дружба" томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга оид саволларга эга, шунинг учун уларни яқин орада мутахассислар даражасида ўтказиладиган йиғилишда аниқлаштиришга қарор қилинди.
Декабр ойи ўрталарида Федерал Монополияга қарши Хизмат, Беларусь Россиядан нефтни транспортировка қилиш учун тарифни 2020 йилда 16,6 фоизга оширишни таклиф қилганини маълум қилди.
Вазирлик таъкидлашича, агар 15 январгача ушбу масала ҳал этилмаса, тарифлар "Россия Федерациясининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг прогноз параметрларида белгиланган 2020 йилга ўртача истеъмол нархлари индексининг миқдорига (3,8%) 3% қўшилган – яъни 6,8% га оширилади"
1 сентябрдан бошлаб Беларусь Дружба магистрал қувурининг Беларусь участкаси орқали нефтнитранспортировкаси учун тарифни 3,7% га оширди. Кейинчалик, "Дружба" магистрал қувурининг Беларусь оператори - "Гомельтранснефт Дружба" ОАЖ компаниясининг бош муҳандиси Андрей Вериго: “транспортировка тарифининг 21% га кўтарилиши 2019 йил охиригача ифлосланган нефть билан боғлиқ ҳодисада Беларуснинг барча харажатларини қоплашга имкон берган бўлар эди,” деган фикрни билдирди.