ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Александр Лукашенко яна бир экзотик маҳсулот етиштиришга муваффақ бўлди, деб хабар қилмоқда Беларус президенти матбуот хизмати.
Бу сафар президент теплицасида қовун ҳосили олинди. Хабарда айтилишига кўра, ушбу қовун уруғини Беларус президенти илтимосига кўра Шавкат Мирзиёев томонидан юборилган.
Айтиш жоизки, Беларус президенти қишлоқ хўжалигига алоҳида эътибор беради. Унинг ўзи ҳам вақт бўлганда тез-тез далаларда ишлаб туради. Ундан ташқари Александр Лукашенко ўзининг шахсий назорати остида турли экспериментал маҳсулотлар етиштириш билан шуғулланиб келмоқда.
Яқинда Беларус президенти ўз аппаратида ишлайдиган ходималари билан етиштирилган тарвузларни йиғиб олаётган видеоси ҳам интернетда кенг тарқалган эди.