ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Тожикистон 2020 йилда Ўзбекистондан яна учдан бир қисмга кўпроқ табиий газ импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон “Тожиктрансгаз” ОАЖ раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимовнинг сўзларига асосланиб хабар қилди.
Шавкат Шоимовнинг кўра, табиий ёқилғининг тахминий ҳажмини 200 миллион кубометр миқдорида импорт қилиш режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, “Тожиктрансгаз” раҳбари ҳозирда ушбу масалани ҳал қилиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Шоимовнинг таъкидлашича, 2019 йилда Тожикистон республикага 140 миллион кубометр ўзбек газини импорт қилган.
Ўзбекистондан импорт қилинган табиий газ асосан Тожикистон бўйлаб кўплаб йирик, ўрта корхоналар ва цехлар томонидан олинган.