Бунақаси бўлмаган: коронавирус туфайли суюлтирилган газ нархи кескин тушиб кетди

© LEX VAN LIESHOUT / ANP / AFPГазовый супер танкер
Газовый супер танкер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир ҳафта ичида суюлтирилган газ нархи 30 %га қулади, бунга биринчидан Хитойдаги коронавирус сабаб бўлса, иккинчидан қишнинг иссиқ келиши сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Осиё бозорида суюлтирилган газ (LNG) нархи кескин тушиб кетди, деб хабар қилмоқда Reuters.

“Бир ҳафта ичида нархлар кескин қулай бошлади. Бу мисли кўрилмаган фавқулодда вазиятдир. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган”, - дейди Сингапурлик биржа савдогари.

Бугун эрталабки савдода LNG нархи 1mmBtu (Британия термал бирлиги) -  3 $нархда сотилди. Бу ушбу ёнилғининг ўтган йилгидаги нархига нисбатан 50 % кам. Reuters хабарига кўра, Ҳиндистонга йўл олган камида битта танкер ана шундай нархда сотилган. Бу бир ҳафтада суюлтирилган газ нархи 30%га пасайди дегани.

Газ ташийдиган супертанкер - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Европага биринчи газ ортилган супертанкерни юборди

Хитойнинг  энг йирик эгнергетика компанияси бўлган National Offshore Oil Corporation (CNOOC), ўтган ҳафтада фавқулодда вазият эълон қилиб, суюлтирилган газ сотиб олишдан воз кечган.

Poten & Partners консталтинг компанияси хабарига кўра, 7 феврал ҳолатига Хитойга йўл олган камида 5та танкер ўз йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган. Яна 30га яқин танкерларни ана шундан “истиқбол” кутмоқда, дейилган хабарда.

Франциянинг Total компанияси ходими айтишига қараганда, Хитой воз кечгани туфайли, компаниянинг 1 танкери йўналишини Сингапурга ўзгартириган, яна 4та танкери вазият яхшиланиш илинжида, юриш тезлигини секинлатган. CNOOC – яна бир йирик газ етказиб берувчи хабарига кўра, Хитой яна бир неча танкерларни кейинга қолдиришни сўраган.

Ўзбекнефтегаз биноси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзтрансгаз ва Hyundai BS&C ҳамкорликда суюлтирилган газ учун баллонларни ишлаб чиқаради

Rystad Energy консталтинг компанияси хулосасига кўра, Хитойда суюлтирилган газга бўлган талаб камида 4,7 %га қисқаради.

Бундай вазиятда суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилар учун энг асосий вазифа – имкон қадар тезроқ маҳусулотга янги харидор топишдир. Бундай харидорлардан бири Ҳиндистон бўлиши мумкин эди, лекин у ерда газ тарқатиш тизими суст ривожланган.

Европа эса 2019 йил охирида, қиш мавсумидан олдин ўз газ омборларини лиқ тўлдириб олган эди. Шунинг учун улар ҳам қўшимча газ ҳажмларини қабул қила олмаса керак.

Навбатда Япония ва Жанубий Корея - JERA ва KOGAS ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишлари мумкин. Лекин бу йил қишнинг иссиқ келишини ҳисобга олганда, уларда ҳам газ истеъмоли унчалик юқори бўлмаса керак.

Якуний хулоса шундан иборатки, суюлтирилган газнинг нисбатан паст нархи, кўплаб экспорт лойиҳаларини чеклаб қўйиши мумкин. Чунки бозорда нархлар паст бўлганда аксарият лойиҳаларни иқтисодий асослаш мураккаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0