Ўзтрансгаз ва Hyundai BS&C ҳамкорликда суюлтирилган газ учун баллонларни ишлаб чиқаради

© НХК Узбекнефтегаз"Ўзбекнефтегаз" биноси
Ўзбекнефтегаз биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро форумнинг учинчи кунида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва хорижий нефтгаз компаниялари ишбилармон доираларининг учрашувлари давом этди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. OGU-2016 Халқаро форумининг учинчи кунида икки томонлама музокаралар форматида нефтгаз индустриясининг қатор секторларида ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди, деб хабар берилган "Ўзбекнефтгаз" расмий сатида.

Жумладан, Корея, Хитой, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатлар делегациялари иштирокида ўтказилган музокараларнинг мазмунли кун тартиби доирасида асосий эътибор инвестицион ҳамкорлик, йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро муносабатларнинг муҳим жиҳатларига жиддий эътибор қаратилди.

KNOC (Корея), CNODC (Хитой), Hyundai BS&C (Корея) каби компаниялар вакиллари билан B2B тартибидаги учрашувлар чоғида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган таклифлар ўртага ташланди.

Хусусан, нефть ва газни тезкор ҳисобга олиш тизимида инновацион ишланмаларни яратиш ва улардан фойдаланиш, технологик ускуналарни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

«Ўзтрансгаз» АК ва «Hyundai BS&C» компанияси ўртасида суюлтирилган газ учун композитли баллонларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш юзасидан келишувларга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0