ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Москва ва Киев Украина орқали газ етказиб беришни давом эттириш шартларини мувофиқлаштириб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Россия ва Украина томони Украина ҳудуди орқали газ транзитини давом эттириш ва ўзаро даъволарни ҳал этиш тўғрисидаги баённомани имзолади”, - дея маълум қилган “Газпром” компанияси вакили.
Бироқ янги газ келишувларининг батафсил маълумотлари очиқланмаган.
Украина орқали газ транзитининг амалдаги шартнома муддати жорий йил охирида ўз якунига етади. Москва ва Киев битимни узайтириш имкониятини икки томонлама учрашувлар ва Еврокомиссия иштирокида уч томонлама музокараларда муҳокама қилган эди.