Қандай қилиб электр ишлаб чиқаришни 2 баравар ошириш мумкин

Ўзбекистон 2030 йилга қадар 25та қуёш ва 10та шамол электр станцияси қуришни режалаштирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон 2030 йилга қадар электр энергияси ишлаб чиқаришни 2 бараварга оширишни режалаштирган. Бу ҳақида республика энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев “Таҳлилнома” кўрсатувида хабар қилди.

Энегия ишлаб чиқариш ҳажми 27 йилда 25%га ўсган 

Хўжаев айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистон электр энергия ишлаб чиқариш қуввати  11 минг Мега Ваттни ташкил қилади, йиллик  энергия ишлаб чиқариш ҳажми эса 67,5 млрд киловатт/соат.

Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини танқид қилди

Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган аҳоли сони, иқтисоди ҳар йили электр энергиясига бўлган эҳтиёжни 5%га ошириб келмоқда. 2030 йилга келиб Ўзбекистонда электр энерияси  ишлаб чиқариш қувватини 25 000 Мега Ваттга ёки йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 120 млрд соатга етказиш талаб этилати.

Бу бугунги кунга нисбатан 2 баравар кўп дегани. Гап шундаки 1991 -2018 йилларда, 27 йил ичида, Ўзбекистонда энергетика соҳаси  бор-йўғи 25 %га ўсган. 

Хўш, қандай қилиб 10 йил ичида соҳани 2 баравар ривожлантириш мумкин ?

Бошловчининг ушбу саволига Шерзод хўжаев қуйидагича жавоб берди. Маълумки, яқинда президент қаорори билан Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳаси 3 қисмга бўлинди: энергия ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва жойларда тақсимловчи ташкилотларга.

Президент қарори билан “Ўзбекэнерго” учта ташкилотга бўлинди

Бундан мақсад соҳага сармоялар жалб қилиш ва да соғлом рақобат учун шароит яратишдир. Рақобат эса ўз навбатида ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга олиб келади. Хўжаевга қўра, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини қуйидаги омиллар асосида ошириш режалаштирилмоқда: 

1. Буғ-газ генераторларини янгилаш ва қувватини ошириш 

Ўзбекистон энергетика соҳасида бугун фойдаланилаётган ускуналарнинг аксарияти эскирган. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг фақат 20% замонавий буғ-газ турбиналари ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда.  

Вазир ўринбосари айтишига қараганда, эскирган ускуналарни 4 йил ичида бутунлай янгилаш режалаштирилган. Бунинг натижасида энергия ишлаб чиқариш самарадорлиги ва ҳажми ошади.

Соҳа мутахассислари олдиларига қўйган мақсадга мувофиқ, фойдланилаётган табиий газ ҳажми 2030 йилга бориб ошмаслиги ва аксинча - камайиши керак.

2. Қуёш ва шамол электр станциялари қуриш 

Шунингдек 2030 йилга қадар 3500 минг мегават қувватга эга бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ишга тушади. Шу билан бирга жойларда шароитга қараб кичик ГЭСлар  ва мобил ИЭСлар ишга тушади.

Ўзбекистонда қуёш фото-электр станцияларини қуриш билан хусусий инвесторлар шуғулланади

Умумий ҳисобда келаётган 10 йил ичида Ўзбекистонда  25 та қуёш электра станцияси, 10 та шамол электр станцияси ишган тушади, деди вазир ўринбосари.

Биринчи қуёш электр станцияси қуриш Навоий вилоятида бошланади. Энергетика вазирлиги Навоий вилоятида 2019 йилда 100 мегаватли қуёш электр станцияси қуриш ва фойдаланишга топшириш буйича тендер ўтказишини хабар қилди.

3. Хорижий инвестициялар 

Ўзбекистонда электр энергетикаси соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ҳам фаол ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай инвестициялар авваломбор муқобил энергетикаси соҳасига жалб қилинмоқда. 

Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директор тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб амирликларига бўлган сафари чоғида, араб компанияси билан Толимаржон ИЭСини қайта таъмирлаш ва қувватини ошириш  ҳақида келишувга эришилди. 

Ундан ташқари қуёш ва шамол электр станциялари қуриш соҳасига сармоялари киритиш ҳақида келишиб олинди.

4. Атом электр станцияси 

Маълумки, Ўзбекистонда "Росатом" ёрдамида биринчи Атом электр станцияси қуриш ишлари бошлаб юборилган. АЭС иккита 1100 Мега Ваттли энергия блокига эга бўлади. АЭСнинг биринчи энергия блоки 2028 йилда ишга тушиши режалаштирилган. Айни дамда станция қурилиши лойиҳалаштириш босқичида.