Президент қарори билан “Ўзбекэнерго” учта ташкилотга бўлинди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач, архивное фото
Линии электропередач, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекэнерго" самарадорлигини ошириш мақсадида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва жойларда тақсимловчи алоҳида корхоналарга бўлинади.

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik.  “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти фаолияти қайта ташкил этилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев 27 март куни имзолаган қарорда айтиб ўтилган, ЎзА хабарига асосан.  

Қарорда айтилишига кўра, соҳада электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва жойларда тақсимловчи алоҳида корхоналар жорий этилади:

а) Ишлаб чиқарувчи - иссиқлик электр станциялари ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказларини бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятини ташкил этиш;

б) Етказиб берувчи - “Ўзбекэнерго” АЖнинг тугатилаётган “Ўзэлектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали негизида қуйидагиларни амалга оширувчи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятини ташкил этиш:

  • республиканинг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш;
  • электр энергияни республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш;
  • электр энергияни экспорт ва импорт қилиш, шунингдек, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш;
  • электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хусусий капитал иштирокидаги корхоналарни, шунингдек, магистрал ва ҳудудий электр тармоқларини ягона оператив-диспетчерлик бошқариш;
  • электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хусусий капитал иштирокидаги корхоналардан электр энергиясини ягона харид қилувчи функциясини бажариш, шунингдек, электр энергияни ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш;

в) Жойларда тақсимловчи - электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятини ташкил этиш;

Шароф Убайдуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Убайдуллаев Ўзбекэнерго раҳбарига: ўғриларни тугатинг, уларга бош бўлманг!

Президент қарорида айтилишига кўра, “Ўзбекэнерго” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари ва улушлари 2019—2021 йиллар давомида белгиланган тартибда сотиш мақсадида баланс қиймати бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади.

Эслатиб ўтамиз, президент ўтган йилда “Ўзбекэнерго” фаолиятини бир неча бор танқид қилган ва соҳада самарадорликни ошириш учун қатор ислоҳитларни амлага ошириш зарурлигини таъкидлаган эди.

Президент Қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0