Шароф Убайдуллаев Ўзбекэнерго раҳбарига: ўғриларни тугатинг, уларга бош бўлманг!

© Sputnik / Дильшода РахматоваШароф Убайдуллаев
Шароф Убайдуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро пресс-клуб сессиясида “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев электр энергия ва газ соҳасидаги камчиликларни танқид остига олди.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. 3 октябрь куни бўлган Халқаро пресс-клуб сессиясида “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев электр энергия ва газ соҳасидаги камчиликларни танқид остига олди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Энергосберегающие лампочки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қанча энергия ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

“Жуда катта эътироз бор: мана, фахрийлар менга айтишаяпти, “Ўзбекэнерго"нинг ичидаги ўғриларни тугатдингизми, қачон тугатасиз. Масалан, Тошкентда 1300 та трансформаторни сотиб юборган сизнинг раҳбарларингиз. 1300 та, ҳар бир тумандан ўртача 120−130 та трансформатор. Буларнинг олди 50 минг, 1000−1600 деганлари 10−15 минг доллар туради. Қаёққа сотилди? Чунки бизда кейинги пайтда хусусий корхоналар пайдо бўлди, ғишт заводи, сут заводи, иссиқхоналар… Буларнинг барчасига трансформатор керак. Сиз эса “капейка"ни тўғрилайлик деб чақираяпсиз”, - дея мурожаат қилди Убайдуллаев “Ўзбекэнерго” раҳбариятига.

© Sputnik / Дильшода РахматоваШароф Убайдуллаев
Шароф Убайдуллаев Ўзбекэнерго раҳбарига: ўғриларни тугатинг, уларга бош бўлманг! - Sputnik Ўзбекистон
Шароф Убайдуллаев

Шароф Убайдуллаев ҳукумат ва президент ҳақиқатни очиқ айтиш масаласини илгари сураётганини, кейинги вақтларда жуда кўп вазирлар ўзгаргани, ўзгараётгани, бироқ натижа бўлмаётганини таъкидлаб ўтди.

Шохрух Аминов - Sputnik Ўзбекистон
Аҳоли дебитор қарздорлиги кескин ошиб кетмоқда – МИБ директори ўринбосари

“Биргина Тошкент шаҳрида 1300 та трансформатор сотиб юборилса, буни назорат қиладиган прокурорлар йўқми, сизнинг иштирокингиз йўқми? Сиз 500 сўм-1000 сўм тўлай олмаган фахрийлар, ногиронларнинг ортидан қувиб юрибсиз, бизда рўйхатлари ҳам бор. Сиз ногиронларга бошқачароқ қаранг. Тўлов имкониятлари жуда кулгили. Қаерга тўлашини билмайди, илгари майли, электр ёмон, газ ёмон деймиз, уйга келиб оларди (тўловларни). Ҳозир сизнинг хў-ў идораларингизни қидириб бориши керак. Лекин пулга, тўловга келса, электр ўчиб қолаяпти, анави камчилик бўлаяпти, деса сизнинг пагонлиларингиз нима дейди, биласизми? “Бизнинг бунга алоқамиз йўқ, таъминот энергияда, биз фақат пул олишни биламиз, дейди. Буни битта қўлга бериш керак: ё сиз раҳбарлик қилинг, ёки таъминот билан бирга”, — деди “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари.

“Газ, электр ичкарисидаги ўғрилар тугатилмас экан, халқдан олинаётган “капейка” билан бу соҳани тўғрилай олмайсиз. Ичкарида тартиб ўрнатинг, халқ сиз билан ҳамкор бўлсин. Мана — фахрийлар доимо сизнинг қувватингиз бўлади. Президент қўяётган масалаларни фақатгина халқнинг елкасига османг, ўғриларни тугатинг, ўғриларга бош бўлманг!”, — деб қўшимча қилди Шароф Убайдуллаев.

Янгиликлар лентаси
0