ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. "Ўзбекэнерго" АЖ истиқболли тараққиёт ва инвестициялар бошқаруви раиси ўринбосари Жамшид Абдусаломонинг айтишича, Халқаро молия корпорацияси кўмагида қуёш фотоэлектрстанцияларини "калити билан" қуриш учун хусусий инвесторларни жалб қилиш бўйича тендерга старт берилган.
2018 йилнинг ноябрь ойи охирида Тошкент шаҳрида потенциал инвесторлар учун анжуман ўтказилган бўлиб, унда йигирмадан ортиқ энг йирик энергетик компаниялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирок этишган ва Ўзбекистондаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига катта қизиқиш билдирган эдилар, дейди Абдусаломов.
Навоий вилоятидаги қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станция қурилиши лойиҳаси бўйича 2019 йил 1 феврал куни малакали саралаш босқичи сўров ҳужжатлари эълон қилинган бўлиб, улар билан www.uzbekenergo.uz. сайтида яқиндан танишиш мумкин.
Ушбу лойиҳа бўйича инвесторни танлаш ишлари 2019 йил биринчи ярим йиллигида якунланиши кутилмоқда.