ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директор тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар қилди.
“Отабек Тўлқинович Аманов Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директори этиб тайинланди”, - дейилади хабарда.
Отабек Аманов 2018 йилдан буён “Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг капитал қурилиш ва таъминот бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.