Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини танқид қилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишВвод в эксплуатацию ТЭС
Ввод в эксплуатацию ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда электр энергетикаси соҳасини танқид қилди.

Алишер Султанов - Председатель правления НХК Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Султонов энергетика вазири этиб тайинланди

Хусусан, халқаро молия институтлари иштирокидаги “Тахиатош иссиқлик электр станциясидан Хоразм – Саримой пунктигача 220 киловольтли электр линияларини тортиш”, “Юқори кучланишли подстанцияларни модернизация қилиш”, “Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш” лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари кечикиш масаласи муҳокама қилинди.

Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятига халқаро молия ташкилотлари маблағларини тўлиқ ўзлаштириш, лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, маблағларни иқтисод қилиш вазифаси қўйилди.

Ундан ташқари электр энергияси қувватларини модернизация қилиш ишлари талаб даражасида эмаслиги қайд этилди. Тармоққа тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга умуман эътибор қаратилмагани ва бунинг оқибатида корхоналар қарз олиш ёки лойиҳаларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширишга мажбур бўлаётгани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Энергетика соҳасига хусусий секторни таклиф қилиш керак - Шавкат Мирзиёев

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йилги Инвестиция дастурига электр энергияси тизими бўйича умумий қиймати 8,1 миллиард долларлик 33 та лойиҳа киритилган. Жорий йил қарийб 620 миллион доллар ўзлаштирилиб, 7 та йирик лойиҳа ишга туширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтмиз, 1 февралда эълон қилинган президент қарорида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилган эди. Янги қарорга кўра электр энергиясини ишлаб чиқарувчи – етказиб берувчи – тақсимловчи вазифалардан келиб чиқиб, корхоналар функциясини аниқ ажратиш, соҳага бозор муносабатлари, жумладан, давлат-хусусий шериклигини жорий этиш белгиланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0