Ўзбекистон АЭС йўлдош шаҳрини қуриш бўйича Воронеж тажрибасини ўрганади

© Пресс-служба правительства Воронежской областиВстреча губернатора Воронежской области РФ Александра Гусева заместителем премьер-министра Узбекистана Ачилбаем Раматовым
Встреча губернатора Воронежской области РФ Александра Гусева заместителем премьер-министра Узбекистана Ачилбаем Раматовым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2026
Oбуна бўлиш
Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигидаги делегация Воронежда бўлди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон атом электр станцияси (АЭС) атрофида йўлдош шаҳар қуриш бўйича Россиянинг Воронеж вилояти тажрибасини ўрганади. Шу мақсадда мамлакат бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов вилоятга ташриф буюрди.
Воронеж вилояти ҳукумати хабарига кўра, вилоят губернатори Александр Гусев Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Гусев Нововоронеж АЭС тажрибаси самарадорлик ва ишончлиликнинг мақбул нисбати намунаси бўлиши мумкинлигига ишонч билдирди
“Ўзбекистон делегациясини қабул қилишдан чин дилдан хурсандмиз ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрмиз. Ўтган йилнинг ўзида бизнинг товар айланмамиз 1,8 баравар ошди, бироқ уни янада ошириш имконияти мавжуд”, – дея таъкидлади губернатор.
Нововоронеж АЭС 1964 йилга ишга туширилган. Унинг атрофида бунёд этилган йўлдош шаҳар 60 йилдан зиёд вақтдан бери ривожланиб келмоқда.
Станция 2013 йилдан буён Воронеж вилояти бюджетига 95 млрд рубль (1,3 млрд доллардан кўпроқ) солиқ тўлаган ва минтақанинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бири.
Яқинда Жиззах вилоятида интеграциялашган АЭСнинг биринчи энергия блокини қуриш ишлари бошланди. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Жиззахдаги АЭС қурилишини бошлаб берди.
Атомчилар моношаҳрида 30 мингга яқин аҳоли яшаши режалаштирилган бўлиб, ҳудудда 100 тадан ортиқ турар-жой ва ижтимоий объект қурилиши кўзда тутилган.
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Ўзбекистондаги АЭС қандай бўлади?
Янгиликлар лентаси
0