https://sputniknews.uz/20260513/aes-atomchilar-shaharcha-qurilish-57534728.html
АЭС атомчилар шаҳарчаси: 30 минг аҳоли, боғча, мактаб ва ижтимоий объектлар қурилади
АЭС атомчилар шаҳарчаси: 30 минг аҳоли, боғча, мактаб ва ижтимоий объектлар қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Атомчилар моношаҳарида 30 мингга яқин аҳоли учун турар-жой ва 100 дан ортиқ ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида мактаблар, шифохоналар ва инфратузилма барпо этилади.
2026-05-13T12:12+0500
2026-05-13T12:12+0500
2026-05-13T12:12+0500
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикаси
қурилиш
ўзбекистон
жиззах
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57534123_0:512:2730:2048_1920x0_80_0_0_d973a545ab53322d0cff255965d36398.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Атомчилар моношаҳрида 30 мингга яқин аҳоли яшаши режалаштирилган бўлиб, ҳудудда 100 тадан ортиқ турар-жой ва ижтимоий объект қурилиши кўзда тутилган.Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Энергетика форумида АЭС қурилиши дирекцияси бўлими бошлиғи Александра Хидирназарова маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Хидирназарованинг айтишича, моношаҳарда мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, тиббиёт марказлари, умумий овқатланиш нуқталари, боғлар, маданият марказлари ва савдо мажмуалари барпо этилади.Хидирназарова таъкидлашича, атом энергетикасига инвестиция киритиш катта иқтисодий самара беради.Шунингдек, лойиҳа доирасида йўллар, темир йўллар, сув қувурлари ва энергетика тизимларини яхшилаш режалаштирилган.АЭС қурилишига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳам жалб қилиш кўзда тутилган. Жумладан, кабель маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва металл прокати ишлаб чиқарувчилари иштирок этади.Лойиҳа доирасида кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Маълум қилинишича, Ўзбекистон АЭСи йиллик 15,2 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу мамлакат умумий электр таъминотининг 13–15 фоизини ташкил этиши кутилмоқда.Қурилиш даврида 12 мингга яқин ишчи жалб этилади, станция ишга тушгач эса 2 мингга яқин доимий ходим фаолият юритади.Ҳозирда лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири миллий экологик экспертиза доирасида кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, баҳолаш жараёнларига халқаро экспертлар ҳам жалб этилиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260507/uzbekistan-aes-ekologiya-ekspertiza-57384119.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57534123_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_47a5a105597e1348a5cfcb71a45f2e23.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, қурилиш, ўзбекистон, жиззах, жамият
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, қурилиш, ўзбекистон, жиззах, жамият
АЭС атомчилар шаҳарчаси: 30 минг аҳоли, боғча, мактаб ва ижтимоий объектлар қурилади
Атомчилар моношаҳрида 30 минг аҳоли учун мактаблар, тиббиёт марказлари, болалар боғчалари, савдо мажмуалари ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Атомчилар моношаҳрида 30 мингга яқин аҳоли яшаши режалаштирилган бўлиб, ҳудудда 100 тадан ортиқ турар-жой ва ижтимоий объект қурилиши кўзда тутилган.
Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Энергетика форумида АЭС қурилиши дирекцияси бўлими бошлиғи Александра Хидирназарова маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Хидирназарованинг айтишича, моношаҳарда мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, тиббиёт марказлари, умумий овқатланиш нуқталари, боғлар, маданият марказлари ва савдо мажмуалари барпо этилади.
“Моношаҳар ва АЭС ўртасидаги масофа 16 км ни ташкил этади. Моношаҳарнинг умумий майдони 100 гектар,” — деди у.
Хидирназарова таъкидлашича, атом энергетикасига инвестиция киритиш катта иқтисодий самара беради.
“Атом саноатига бир доллар жалб қилиш мультипликатив самара беради — станция жойлашган ҳудудда объектлар қурилиши ва солиқлар кўринишида тахминан етти доллар қайтарилади,” — деди у.
Шунингдек, лойиҳа доирасида йўллар, темир йўллар, сув қувурлари ва энергетика тизимларини яхшилаш режалаштирилган.
“Инфратузилма объектлари: йўллар, темир йўллар, сув қувурлари, энергия тизимларини яхшилаш режалаштирилган. Буларнинг барчаси ҳозирча режаларда, аммо амалга оширилиши мумкин,” — деди у.
АЭС қурилишига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳам жалб қилиш кўзда тутилган. Жумладан, кабель маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва металл прокати ишлаб чиқарувчилари иштирок этади.
Лойиҳа доирасида кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Булар нафақат физик-ядрочилар, балки кимёгарлар, қурувчилар ва бошқа мутахассислик эгалари. Қурилиш ва кейинги эксплуатация учун маҳаллий кадрларни тайёрлаш режалаштирилган,” — деди Хидирназарова.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон АЭСи йиллик 15,2 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу мамлакат умумий электр таъминотининг 13–15 фоизини ташкил этиши кутилмоқда.
Қурилиш даврида 12 мингга яқин ишчи жалб этилади, станция ишга тушгач эса 2 мингга яқин доимий ходим фаолият юритади.
Ҳозирда лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири миллий экологик экспертиза доирасида кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, баҳолаш жараёнларига халқаро экспертлар ҳам жалб этилиши кутилмоқда.