АҚШ Европадаги қўшинларини тезроқ олиб чиқиши мумкин

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВ Польше размещен батальон НАТО
В Польше размещен батальон НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2026
Oбуна бўлиш
Вашингтон Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартириш бўйича таклифларни июнь ойида НАТО иттифоқчиларига тақдим этиши мумкин
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ Европадаги базаларидан қўшинларни олиб чиқишни тезлаштириши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Вашингтон тегишли таклифларни июнь ойида НАТО иттифоқчиларига тақдим этишни режалаштирмоқда. Қайси базалар ёки ҳудудлар бу жараёнга тушиши ҳозирча очиқланмаган.
Reuters ёзишича, май ойида Вашингтон Германиядан 5 минг нафар ҳарбийни олиб чиқиш режасини эълон қилган. Германияда АҚШнинг 35 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жойлашган. Ўшанда Пентагон қўшинларни олиб чиқиш 6–12 ой ичида якунланиши кутилаётганини маълум қилганди.
РИА Новости аввалроқ АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг баёнотига таяниб, Вашингтон Европадан барча ҳарбийларини олиб чиқишни кўриб чиқмаётгани, гап айрим ресурсларни қайта тақсимлаш ҳақида кетаётганини ёзган эди.
Бундан олдин Spiegel ҳам АҚШ НАТО учун ажратиладиган айрим ҳарбий имкониятларни — жумладан қирувчи самолётлар, ҳарбий кемалар ва ёнилғи қуйиш самолётларини қисқартириши мумкинлигини хабар қилган.
Совместные военные учения вооруженных сил Грузии и США Достойный партнёр. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2026
АҚШ Германиядан аскарларини олиб чиқади
Янгиликлар лентаси
0