Ўзбекистон Эронга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

© пресс-служба МИД Республики УзбекистанУзбекистан передал Ирану 15 грузовиков гуманитарной помощи
Узбекистан передал Ирану 15 грузовиков гуманитарной помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2026
Oбуна бўлиш
15 та юк машинасидан иборат гуманитар юк таркибидан дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон Эрон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 15 та юк машинасидан иборат гуманитар юк таркибидан дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрин олган.
© пресс-служба МИД Республики Узбекистан
Узбекистан передал Ирану 15 грузовиков гуманитарной помощи - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© пресс-служба МИД Республики Узбекистан
Узбекистан передал Ирану 15 грузовиков гуманитарной помощи - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© пресс-служба МИД Республики Узбекистан
Узбекистан передал Ирану 15 грузовиков гуманитарной помощи - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© пресс-служба МИД Республики Узбекистан
Узбекистан передал Ирану 15 грузовиков гуманитарной помощи - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Гуманитар ёрдам Туркманистон–Эрон чегарасидаги "Артик–Лютфобод" назорат-ўтказиш пунктида Эрон томонига тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Равшан Алимов, Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтабо Рўзбеҳоний, Даргаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросони Разавий вилоятидаги вакили Ҳайдари Фард, шунингдек, божхона, соғлиқни сақлаш ва инсонпарварлик ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Эрон томони ушбу синовли дамларда кўрсатилаётган амалий кўмак учун Ўзбекистон президенти ва халқига самимий миннатдорлик билдирди.

Таъкидланишича, мазкур инсонпарварлик ташаббуси Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстлик, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлаш руҳининг яна бир ёрқин ифодасидир.
Эслатамиз, март ойида Ўзбекистон Эронга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик юкини етказиб берган эди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.

Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.

Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Флаги Узбекистана и Ирана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2026
Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар лентаси
0