https://sputniknews.uz/20260303/saidov-iran-tiv-rahbar-muloqot-56076739.html
Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди
Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда таъзия билдирилди ва вазиятнинг кескинлашуви хавфи қайд этилди.
2026-03-03T17:47+0500
2026-03-03T17:47+0500
2026-03-03T17:55+0500
ўзбекистон тив
сиёсат
телефон мулоқоти
бахтиёр саидов
эрон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45263768_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_57503fe5f3dfdc163a49ee1946c99ed3.jpg
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот ўтказди.Томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилди ва ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ҳамда хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини қайд этди.Шунингдек, барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл — мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги Ўзбекистоннинг қатъий ва изчил позицияси яна бир бор таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20260302/saidov-davlat-tiv-rahbarlar-muloqot-56046131.html
эрон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45263768_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_17e262bca4f936a267596a61f92235ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, эрон, бахтиёр саидов, саййид аббос аракчи, ташқи ишлар вазирлиги, теҳрон, минтақавий вазият, дипломатия, телефон мулоқоти, тинч аҳоли, гуманитар оқибатлар
ўзбекистон, эрон, бахтиёр саидов, саййид аббос аракчи, ташқи ишлар вазирлиги, теҳрон, минтақавий вазият, дипломатия, телефон мулоқоти, тинч аҳоли, гуманитар оқибатлар
Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди
17:47 03.03.2026 (янгиланди: 17:55 03.03.2026) Суҳбатда Эрон томонига таъзия билдирилиб, можарони фақат дипломатия орқали ҳал этиш зарурлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот
ўтказди.
"Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлигимизни билдирдик", — деб ёзди Бахтиёр Саидов ўз Telegram-каналида.
Томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилди ва ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ҳамда хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини қайд этди.
Шунингдек, барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл — мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги Ўзбекистоннинг қатъий ва изчил позицияси яна бир бор таъкидланди.