Ўзбекистон Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

© Министерство иностранных делРеспублика Узбекистан направила гуманитарную помощь народу Ирана
Республика Узбекистан направила гуманитарную помощь народу Ирана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Эронга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик юкини етказди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Эрон халқига ун, гуруч, шакар, макарон, кунгабоқар ёғи ва консервалар ҳамда дори воситалари ҳамда тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик юки етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик юкни қабул қилиш маросимида Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон ТИВнинг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар, шунингдек, Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтаба Рузбехани иштирок этди.
Тадбир давомида Эрон расмийлари Ўзбекистон президентига Эрон халқига кўрсатилган ёрдам ва эътибор учун миннатдорлик билдирди.
Уларнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг ёрқин ифодаси бўлди.
Узбекистан направил в Афганистан около 390 тонн гуманитарной помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2025
Ўзбекистондан Афғонистонга қарийб 390 тонна гуманитар юк етказилди
Янгиликлар лентаси
0