Кореяга ишга юборишда коррупция: 12 минг долларгача олинган, 90 $ млн йиғилган

© Sputnik / Рамиль СитдиковФлаг Республики Корея в Сеуле.
Флаг Республики Корея в Сеуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Oбуна бўлиш
Кореяга ишга юбориш учун фуқаролардан 12 минг долларгача пул олингани айтилди. Терговда қарийб 90 миллион доллар йиғилгани маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистонда фуқароларни Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик коррупцион ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, терговга қадар текширувда бир гуруҳ шахслар, Ташқи меҳнат миграция агентлиги, хусусий бандлик агентликларининг собиқ мансабдорлари ва бошқалардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти аниқланган.
Улар Кореяга меҳнат муҳожири сифатида ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема яратгани айтилмоқда.
Дастлабки ўрганишларда 35 нафар фуқародан жами 263,5 минг доллар ноқонуний олингани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговда маълум бўлишича, Кореяга ишга юбориш учун фуқаролардан расмий тўловлардан ташқари 7 минг доллардан 12 минг долларгача пул олинган. Департамент хабарида бу йўл билан қарийб 90 миллион доллар йиғилгани қайд этилган.
Ҳозирда Кореяга ишга юборилмаган 600 нафардан зиёд фуқародан келиб тушган мурожаатлар бўйича етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Маблағларни ундириш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Департамент маълумотига кўра, гуруҳ 230 нафар фуқарони Кореяга ишга юбориш эвазига 580 минг доллар олган. Шунингдек, Кореяга юборилган 1 000 нафар фуқародан ноқонуний равишда 5,6 миллион доллар олингани айтилди.
Хабарда ушбу ҳолатлар бўйича жами 45 миллион доллар олингани маълум қилинган.
Департамент мазкур ҳолатдан жабр кўрган фуқаролар ва тадбиркорлардан 71-233-10-07 рақами орқали мурожаат қилишни сўради.
Арестованный в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Жанубий Кореяга ишга юбориш учун фуқаролардан 700 минг доллар олган масъуллар ушланди
Янгиликлар лентаси
0