Жанубий Кореяга ишга юбориш учун фуқаролардан 700 минг доллар олган масъуллар ушланди

© Sputnik / StringerАрестованный в наручниках
Арестованный в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Oбуна бўлиш
Пул эвазига Жанубий Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги масъул ходимларига жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Миграция агентлигининг Наманган вилоятидаги бош мутахассиси одамларнинг ишончига кириб, Жанубий Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан 41 минг доллар олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар қилди.
Терговга қадар текширув давомида у мазкур ноқонуний фаолиятни Миграция агентлиги марказий аппаратининг бош мутахассиси билан биргаликда амалга ошириши аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди. Агентликнинг ушбу масъул ходими ҳам юқоридаги пул маблағидан 15 минг долларни олган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Шунингдек, Миграция агентлигининг мазкур ходимлари 2024 йилда 80 нафардан ортиқ фуқароларни Корея давлатига юбориш учун 700 минг доллардан ортиқ пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юрганликлари маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Наручники на двери клети для скамьи подсудимых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2025
Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотишга уринганлар ушланди
Янгиликлар лентаси
0