Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотишга уринганлар ушланди

© Sputnik / Виталий БелоусовНаручники на двери клети для скамьи подсудимых
Наручники на двери клети для скамьи подсудимых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2025
Oбуна бўлиш
Фирибгарлар аванс сифатида 100 минг доллар олиб, яна 200 минг доллар талаб қилган вақтда ушланган.
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Тошкент шаҳрида 50 сотих ерни 4 миллион долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 1990 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришади.

Улар ўзларига тегишли бўлмаган М.Улуғбек туманидаги 50 сотих ер майдонини тадбиркорга 4 млн долларга сотишга келишиб, олдиндан аванс сифатида 100 минг доллар, шунингдек, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ушбу объектни нотурар тоифадан турар тоифага ўтказиб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй қуриши учун рухсатнома олиш ва бошқа тегишли ишларни бажариб бериш эвазига 200 минг доллар сўраб, олдиндан 100 минг доллар талаб қилишади.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар 200 минг долларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчиларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Янгиликлар лентаси
0